Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


босолмайди. Шундай қилиш мумкин бўлганда, санъатнинг кераги бўлмай



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

босолмайди. Шундай қилиш мумкин бўлганда, санъатнинг кераги бўлмай 
қоларди
3
. Мантиқий категориялар, илмий атамалар, тушунчалар, таърифу 
қоидалар бадиий образни билишнинг моҳияти бўлиб, улар бадиий асардаги 
асосий жиҳатни ажратиб, унинг қонуният даражасидаги муҳим қирраларини 
қабариқ тарзда кўрсатиш орқали бизнинг асар ҳақидаги ҳиссий кечинма ва 
тасаввуримизни тўлдиради, бойитади. 
Санъат одам ҳиссий-интеллектуал ва ижодий (креатив) фаолиятининг олий 
кўринишидир. Инсон маънавиятини шакллантириш имкониятининг 
катталиги ва одамга таъсир қудрати миқёсига кўра бадиий адабиёт 
санъатнинг бошқа турлари орасида алоҳида мавқега эгадир. Ғоят кўп 
ўлчовли мураккаб бутунлик бўлмиш бадиий адабиёт ўқирман томонидан 
ўқилиб, ҳис этилиб, англаниб олингандагина таъсирчан эстетик-маънавий 
энергияга айланади. Ҳаётда мавжуд, аммо фойдаланилмаётган имкониятлар 
борлиққа таъсир қилолмагани каби ҳис этилмаган, англанмаган гўзаллик 
ҳам шахс маънавиятига таъсир кўрсата олмайди. Шунинг учун олий адабий 
таълимда бадиий асар таҳлили алоҳида мавқега эгадир. Адабий таълим 
олдидаги бош мақсадга эришиш, яъни бадиий асар ўқитиш орқали ёшларда 
эзгу маънавият ҳамда юксак дид шакллантириш учун филолог мутахассис 
бадиий асарни таҳлил қилиш йўлларини пухта эгаллаган бўлиши шартдир.
Етук бадиий матнларнинг кўпчилик томонидан тўла англанишига эришмай 
туриб, бирор жамият миқёсида баркамол шахс шакллантиришни ўйлаш 
амалга ошмайдиган орзудир. Бунинг учун эса филолог мутахассислар 
ўрганилаётган бадиий асарни таҳлил қилиш малакасига эга бўлишлари 
керак. Чинакам бадиий таҳлил қилиш йўллари эгалланмаган ўқув 
муассасаларида бадиий асар ўқувчиларнинг туйғуларига таъсир этмайди, 
3
 Бушмин А.С. Наука о литературе. –Москва. 1980. С. 112. 


33 
бинобарин, шахс маънавияти шаклланишига хизмат қилмайди. 
Совет давридаги мафкуравий адабиёт ўқитишни амалда бадиий матнсиз 
адабий таълим эди, дейиш мумкин. Бундай адабий таълимда бадиий 
асарнинг ўзи эмас, балки ундан келтириб чиқариладиган ижтимоий маъно 
бирламчи саналар эди. Натижада, адабиёт ўқитиш асосан очиқ ғоябозлик, 
примитив 
ўгитчилик, 
яланғоч 
ақидапарастлик 
ва 
энсақотирар 
ижтимоиётчилик юмушига айланарди. Бу фақат Ўзбекистон ўрта ва олий 
мактабларидаги адабий таълимгагина хос хусусият бўлмай, коммунистик 
мафкура ҳукмронлик қилган барча ўлкаларда ҳам аҳвол деярли шундай эди. 
Совет Иттифоқи аталмиш бепоён империянинг ҳамма жойида ҳам 
талабаларга муайян асардан келтириб чиқариладиган яланғоч ҳақиқатлар, 
партиявий ақидалар, синфий кураш моҳиятига дахлдор умумлашмалар, 
адиблар умрбаёнига доир маълумотларни етказиш адабий таълимдаги энг 
зарур юмушлар деб қаралар, ёшлар чинакам бадиий сўз таъмини ҳис 
килишдан, адабий асар матни билан бевосита танишиш орқали олинадиган 
завқдан узиб қўйилган эди. 
Ҳолбуки, жамият аъзоларининг бирор илмий ёхуд ҳаётий ҳақиқатни билмай 
қолиши жамият учун ҳам, шахснинг ўзи учун ҳам қачондир ҳаракат 
қилинса, ўрни қоплаб олиниши мумкин бўлгани ҳолда, бирор маънавий 
қадрият, ахлоқий сифатни ўзлаштирмаслик чинакам инсоний фожиадир. 
Қачондир ўрта мактабда таҳсил кўрган деярли барча одам Пифагор 
теоремасини ёхуд сувнинг кимёвий таркиби нимадан иборат эканини 
тутилмай айтиб беролади. Ҳатто, бугунги кунда ҳам «Тўғри бурчакли 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish