Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

янги изланиш” тарзидаги таълимий цикл юзага келса, талабаларнинг 
билимларни ўзлаштиришлари ва шахс сифатида шаклланишлари 
таъминланади. Бу циклда талабалар муаммо юзасидан изланишлари, 
изланишнинг фаразни юзага чиқаргани, фараз ва уни асослашга уриниш 
муайян ечимга олиб келгани, талабалар томонидан тавсия этилган ечим 
ўқитувчи-профессор томонидан изоҳлангани, бу эса кейинги изланишларни 
келтириб чиқаргани акс этади. 
Бадиий таҳлил филолог мутахассисларни бадиий асар билан профессионал 
даражада ишлашга ўргатиш омилидир. Бадиий таҳлилдан хабарсизлик ёки 
бу борада етарли малакага эга бўлмаслик олий филологик таълимни 
самарасиз қилади. Ўзбек адабиётшунослик илмининг дунё адабиёттануви 
даражасидан 
орқадалиги, 
ҳерменевтик 
усуллардан 
йироқлиги, 
психоналитик таҳлил имкониятларидан фойдаланолмаслиги, бадиий 
таҳлилнинг, асосан, социологик талқин (интерпретация) ёки сюжетни қайта 
ҳикоялаш тусида эканлиги бадиий матнга ёндашиш йўлини билмаслик 
оқибатидир. 
Бадиий асар таҳлили жуда қадим замонлардан буён илм эгаларининг 
диққатини тортиб келган. Дунё олимлари унга турлича таъриф беришган. 
Бадиий таҳлил Кунчиқиш адабиётшунослиги илмида ҳам азалдан муҳокама 
мавзуси бўлган. Милоддан тўрт минг йиллар олдин ҳинд манбаларида бир 
адабий матнни минг хил тушуниш мумкинлиги тўғрисида гап боради. 
Форобий, Ибн Сино, Аҳмад Тарозий, Навоий, Бобур сингари туркий 
мутафаккирларнинг асарларида эса бадиий таҳлилга исломий-туркий 
ёндашув акс этган. 
Санъат инсон ҳиссий-интеллектуал ва ижодий (креатив) фаолиятининг олий 
кўринишидир. Инсон маънавиятини шакллантириш имкониятининг 
катталиги ва одамга таъсир қудрати миқёсига кўра бадиий адабиёт 
санъатнинг бошқа турлари орасида алоҳида мавқега эгадир. Ғоят кўп 
ўлчовли мураккаб бутунлик бўлмиш бадиий адабиёт ўқувчи томонидан 
ўқилиб, ҳис этилиб, англаниб олингандагина таъсирчан эстетик-маънавий 
энергияга айланади. Ҳис этилмаган, англанмаган гўзаллик ҳаётдаги 
фойдаланилмаган имконият каби шахс маънавиятига таъсир кўрсата 
олмайди. Шунинг учун ҳам олий адабий таълимда бадиий асар таҳлили 
алоҳида мавқега, аҳамиятга эгадир. Адабий таълим олдидаги бош мақсадга 
эришиш учун филолог мутахассис бадиий асарни таҳлил қилиш йўлларини 
пухта эгаллаб олиши шартдир.
Етук бадиий матнларнинг кўпчилик томонидан тўла англанишига эришмай 
туриб, бирор жамият миқёсида баркамол шахс шакллантиришни ўйлаш 


26 
амалга ошмайдиган орзудир. Бунинг учун эса филолог мутахассис ва 
адабиёт ўқитувчилари бадиий таҳлил қилиш малакасига эга бўлишлари 
керак. Чинакам бадиий таҳлил бўлмаган жойда бадиий асар ўқирманнинг 
туйғуларига таъсир этмайди, бинобарин, шахс маънавияти шаклланишига 
хизмат қилмайди. 
Бадиий таҳлил тушунчаси кўп асрлар мобайнида ўз таърифига эга бўлмай 
келди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Оврўпо адабиётшунослигида бадиий 
таҳлилга таъриф беришга дастлабки уринишлар бўлди. Лекин 
кунботишликлар таърифида бадиий таҳлилни интерпретация (талқин) 
тарзида тушунишга мойиллик кучли эди. Бундай ёндашув эса бадиий 
асарлардан кўпроқ ижтимоий маъно қидиришга олиб келарди 
Кўринадики, таълим конструктивизм педагогик фалсафаси асосида ташкил 
этилганда педагогик ҳамкорлик деган тушунча ўз маъносида сезиларли 
даражада кенгайтиради. Энди у профессор-ўқитувчи билан талабанинг 
шериклигинигина эмас, балки бир вақтнинг ўзида ҳам талабанинг педагог 
билан, ҳам талабаларнинг бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлигини 
англатадиган тушунчага айланади. Олий адабий таълим шундай ташкил 
этилгандагина чинакам педагогик ҳамкорлик юзага келиб, ўқитиш 
самарадорлиги кескин ортади. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish