Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

ГАЛЕРЕЯ” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Ҳар бир томошабин расмлар галереясидаги барча асарларни кўриши ва 
бу тўғрида истаган одам билан фикрлашиши мумкин бўлганидек, “галерея” 
усулидан фойдаланганда ҳам турли кичик гуруҳларнинг аъзолари ҳар бир 
муаммо бўйича ўзлари топган ечим юзасидан бошқа кичик гуруҳдагилар 
билан фикрлашишлари мумкин. Дейлик, “Баҳор қайтмайди” қиссаси 
юзасидан уч кичик гуруҳ ўз олдиларига қўйилган муаммо бўйича 
тайёрлаган жавоблари билан ёнидаги кичик гуруҳ аъзоларини 
таништирадилар ва, ўз навбатида, уларнинг ўз муаммолари бўйича 
бермоқчи бўлган жавоблари билан ҳам танишадилар. Шу аснода ҳар бир 
кичик гуруҳ қўшнисининг муаммоси моҳиятидан хабардор бўлади, улар 
таклиф қилаётган ечим маъқул келмаган ўринларда ўз мулоҳазаларини ёзиб 
қўяди. Шу тариқа, ўқув гуруҳидаги барча ўқувчилар бир-бирларининг 
муаммолари билан танишадилар ва уларни тўғри ечиш юзасидан ўз 
таклифларини беришади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ ўз муаммосига 
қайтади ва қўшни гуруҳчадагилар айтган таклифлар нуқтаи назаридан ўз 
жавобларини қайта кўриб чиқади. Ниҳоят, ҳар бир кичик гуруҳ ўз муаммоси 
бўйича тайёрлаган ечимларни ўқитувчига тақдим этиб, масаланинг нима 
сабабдан айнан шундай ҳал этилганини изоҳлайди. Бошқа кичик 
гуруҳдагилар қўшниларининг жавобларидаги уларни қониқтирмаган 
ўринлар юзасидан тўлдиришлар қилиши, изоҳлар бериши мумкин. Бу ҳолат 
кичик гуруҳ аъзоларини баҳолашда ҳисобга олинади. 
 


17 
“АЙЛАНА” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Адабий таълимда етарлича самара билан қўллаш мумкин бўлган 
интерфаол усуллардан бири “айлана” деб аталади. Бу усул ёзма ёки оғзаки 
шаклда ўтказилиши мумкин. Ушбу усулда битта савол ёки бир гуруҳ 
саволларга ҳар бир ўқувчи томонидан алоҳида жавоб берилиши кўзда 
тутилади. 
“Айлана” усулидан фойдаланганда ҳам ўқувчиларга бериладиган савол 
ёки муаммо бир неча тўғри жавобга эга бўлишига эътибор қаратилиши 
лозим. Демак, аниқ далиллар ўзлаштирилиши кўзда тутиладиган 
машғулотларда бу усулдан фойдаланиб бўлмайди. “Айлана” усули бирор 
адабий қаҳрамон ёки тимсоллар гуруҳининг хатти-ҳаракатларига баҳо 
бериш, муносабат билдириш, ҳар бир ўқувчининг нуқтаи назарини 
англатиш талаб этиладиган мавзуларни ўрганишда кутилган самарани 
бериши мумкин. 
Америкалик адиб Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояси 
берилган. Ушбу асарни ўрганишда гуруҳдаги ўқувчилар олти кишилик 
кичик гуруҳларга бўлинади, ҳар бир кичик гуруҳ олдига биттадан муаммо 
қўйилади ва муаммонинг ечими учун сарфланадиган вақт белгиланади. 
Кичик гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи муаммога ўз ечимини таклиф қилади. 
Тушунарлироқ бўлиши учун бу жараённи қуйидагича ифодалаш мумкин: 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish