Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/79
Sana16.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#499466
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79
Bog'liq
3.2.-Talimda-ilgor-AKT

Мазкур 
хулосаларга 
риоя 
қилиш 
таълим 
жараёни 
иштирокчиларини нафақат узлуксиз таълимга тайёрлаш, балки 
оммавий ахборот воситаларида дуч келадиган ёпиқ хавфларнинг олдини 
олиш ва касбий фаолият доирасида этик принципларга риоя қилиш 
имкониятини беради. 
 
2
. Мобиль таълим ва унинг бошқа таълим турларидан фарқли 
жиҳатлари
 
Бугунги кунда ер куррасида шахсий ва портатив компьютерларга 
нисбатан мобиль технологиялар орқали интернетга уланиш бир неча баробар 
ошиб кетди (The Economist

2012). Жумладан мобиль интернет трафиги 
(Meeker, 2014) бутун дунё интернет трафигининг 25 % ташкил этмоқда. 
Ривожланган мамлакатлардаги статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 
бу қурилмалар аксарият ҳолатларда интеллектуал тизим ташкил этувчиси 
ҳисобланмиш смартфон ёки планшетлардир. Мобиль қурилмалар имконияти 
нафақат қўнғироқ қилиш ёки хабар алмашиш учун балки ундан кенгроқ 
вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Бугунги кунда бу қурилмалар 
кўпгина фойдаланувчилар учун ахборот олиш, билимларни шакллантириш, 
фикр алмашиш имкониятларини тақдим этмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда 


67 
биз мобиль таълим ёки m
-
learning ҳақида кўп ва жуда кўп маротаба 
эшитмоқдамиз. Нима учун айнан m
-
learning? Унинг қандай имкониятлари 
бор? У қандай амалга оширилади? Унинг қандай камчиликлари бор? Ушбу 
бобда мана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 
Танқидий
саволлар:
Мобиль таълим нима ва унинг бошқа таълим 
турларидан фарқи нимада? Мобиль таълимнинг потенциал имконияти ва 
фойдалари нимада? Мобиль таълим синфда ва синфдан ташқарида қай 
тарзда амалга оширилади? Мобиль таълимнинг қандай нуқсонлари бор ва 
уларни қай жиҳатларини кўриб чиқиш зарур? 
Портатив қурилма ва мобиль қурилмаларнинг фарқли жиҳатлари 
шундан иборатки, портатив қурилмаларда қоидага кўра қурилманинг қуввати 

нуқтада тугаса ёки у ўчирилса уни фақат Б нуқтага кўчирганда ишга 
тушириш мумкин. Мобиль қурилмаларда эса А ва Б нуқталарнинг орасида 
исталган нуқтада қурилмадан фойдаланиш имконияти мавжуд 
(Puentedura, 
2012).
Мобиль телефонлар 

оддий мобиль телефондан тортиб то 
смартфонгача мобиль операцион тизимлар асосида ишлайди ва мобиль 
қурилмалар таркибига киритилади, ноутбуклар эса бундан мустасно.
Мобиль қурилмалар таркибига бугунги кунда йўқолиб бораётган 
(чўнтак шахсий компьютери) ва 
MP3 
плеер каби эски қурилмалар ҳамда 
фитнес
-
групп, smartwatches и смарт
-
кўзойнаклар каби янги қурилмалар
киради. 


68 
Ривожланган давлатларда мобиль қурилма ва телефон эгаларининг 
сони жадал тарзда ортиб бормоқда. Кўпгина таълим муассасалари 
таълимнинг 
BYOD (Bring Your Own Device-
Ўз қурилмангни олиб кел

услубига ўтмоқда.
Мазкур услуб таълим муассасини компьютер
қурилмалари 
билан жиҳозлаш харажатларини камайтиришга сабаб бўлади, чунки мобиль 
қурилма эгалари ўз қурилмаларини, муассаса компьютер жиҳозларини 
янгилашига нисбатан тезроқ янги моделга алмаштиради. 
M-learning 
шундай таълим турики ушбу таълим мобиль қурилмалар 
ёрдамида амалга оширилади. 
Бу биринчи навбатда мобиллик принципига асосланган бўлиб, бошқа 
таълим турлари ва 
e-learning 
га нисбатан 
m-learning 
аниқ қайд этилган жойда 
амалга оширилмайди. 
Лекин бугунги кунда мобиллик принципи учта даражада қўлланилади 
ва таълимнинг ҳар бир янги даражасида аҳамияти ошиб бормоқда. 
Биринчи даражада фақат қурилмалар мобиль ҳисобланади, 
(
аслида 
улар жойидан қўзғала оладиган қурилмалар холос

ва
бу жараён 
иштирокчилар, таълим олувчилар ва таълим мазмуни статик ҳисобланади. 
Мисол учун, мактаб ёки таълим муассасаси битта синфга 
мўлжалланган ноутбукларни сотиб олди, мазкур қурилмалар синфдан синфга 
кўча олади, лекин таълим берувчи педагог уларни худди стационар 
компьютер олдида ўтирган ўқувчидай қайд этадиган тизим орқали 
бошқаради. Мобиль қурилмаларни бу тарзда ишлатилиши маълумотни 
узатишнинг иерархик принципига асосланади. Лекин бундай иш принципини 
баъзи алоқа операторлари қўллаб қувватламайди. 
Иккинчи даражада эса, қурилма ва иштирокчилар мобиль. Лекин 
таълим мазмуни статик ҳисобланади. Масалан ўқитувчи, жараён 
иштирокчиларидан веб браузер ёрдамида Интернетдан маълумот қидиришни 
илтимос қилди, улар маълум ахборотни топишганидан кейин хона бўйлаб 
ҳаракатланиб топилган ахборотни жараённинг бошқа иштирокчилари билан 
фикр алмашади. Мобилликнинг мазкур тури ҳамкорликни ривожлантиришга 
ёрдам беради, лекин таълим мазмуни мобиль тарзда эмас, шу ҳолат исталган 


69 
тизимда ёки исталган муҳитда худди шу тразда кечиши мумкин ва бунда ҳеч 
бир элемент ўзгармас бўлади. 
Учинчи даражада қурилма, таълим жараёни иштирокчилари ва таълим 
мазмуни мобиль ҳисобланади. Масалан, ўқитувчи иштирокчилардан хонани 
тарк этиб яқин атрофда жойлашган тарихий обидаларни аниқлаш ва уларни 
тасвирга олиш, улар ҳақида маълумот тўплаш ва интернет орқали фикр 
алмашиш, маълумотлар билан бўлишишга топшириқ беради. Бу ҳолатда 
таълим мазмуни мобиль ҳисобланади. 
Шундай қилиб мобиль таълимнинг биринчи даражаси одатда маълумот 
узатиш ёки иерархик услубга бўйсунади, иккинчи даража эса биринчи 
даражани тўлдиради ва қўшимча имкониятларни тақдим этади. Учинчи 
даража эса иккинчи даражани тўлиқ қоплайди ва педагогик фаолиятда 
таълим мақсадига эриишишнинг энг муҳим ва мукаммал услубларидан 
бирига айланади. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish