Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва


  Таълим жараёнида мулътимедиа технологияларидан



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/79
Sana16.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#499466
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79
Bog'liq
3.2.-Talimda-ilgor-AKT

1.3. 
Таълим жараёнида мулътимедиа технологияларидан 
фойдаланиш

Жаҳон миқёсида назар соладиган бўлсак компьютер графикаси ва 
дизайн жуда ҳам кенг даражада ривожланган. Уларни амалда анчадан буён 
қўллаб келишмоқда. Лекин бу яратилаётган барча дастурлар, роликлар, 
дизайнларнинг асосий қисми кинофильмлар, мультфильмлар, wеб
-
сайтлар 
учун яратилмоқда. Махсус сайтларда фанларга мавзулаштирилган 
мультимедиали дарсликларнинг камлиги, борларини ҳам аниқ бир фанни 
мавзуларини тўла ёритиб бера олмаслиги таълим соҳасига янада кўпроқ 
эътибор бериш лозимлигини эътироф этади. Лекин электрон дарсликлар 
ичига киритилган матнли ёзувлар, расмлардан ҳозирда графиканинг энг 
замонавий йўналиши бўлган роликларнинг яратилиши сайтларга ва шунга 
тегишли бўлган нарсаларга қизиқишни оширади. Тўғри бу соҳада кўп ишлар 
амалга 
оширилган. 
Дарсларнинг 
мультимедиа 
имкониятларидан 
фойдалантиб ўтилиши ўқитувчиларга бир қанча қулайликлар туғдиради. 
Чунки, шу фанга мавзулаштирилган овозли дастурлар, расмли ишланмалар, 
ҳаракатли
ёзувлар (презентациялар), мультипликация кўринишида яратилган 
фильмлар, анимациялар бир томондан ўқитувчи учун янгиллик бўлса, 
иккинчи томондан таълим олувчилар учун қизиқарли ва диққатини ўзига 
жалб қилади. Ва мавзуни яхши ўзлаштирилишига туртки бўлади.
Мультимедиа 
технологияларининг 
афзалликлари 
ва 
алоҳида 
хусусиятларини санаб ўтамиз: 
-
турли хил кўринишдаги катта хажмдаги ахборотларни битта дискда 
сақлаш имконияти мавжуд (бир неча бобли матнларни, минглаб юқори 
сифатли тасвирларни бир неча соатли филм ва
роликларни ҳамда товушли 
ахборотларни);
-
сифати сақланган ҳолда экранда тасвирларни қисмларга ажратиш ёки 
уларни энг қизиқ ҳамда керакли қисмларини катталатиш имкони мавжуд;


38 
-
графиклар, тасвир ва расмларни қиёсий тахлил қилиш, уларнинг 
кўрсатгичларини хисоблаш, илмий ёки ўрганиш мақсадида дастурий 
воситалар ёрдамида ишлов бериш имконияти;
-
тасвир ёки тасвирни ёритиш мақсадида фойдаланилган матн ҳамда 
бошқа кўрсатилаётган ахборотдан калит сўзларни ёки тасвирни керакли 
қисмини маълумот олиш ҳамда тушунтиришга керакли ахборотни ажратиб 
олиш имкониятлари мавжуд;
-
статик ёки динамик тасвирга монанд узлуксиз мусиқа ҳамда бошқа 
аудио таъминотини олиб бориш бор;
-
«стоп
-
кадр» (кадрни тўхтатиш) иш тартибидан фойдаланиб 
видеоёзув лавхасидан фойдаланиш имконияти;
-
глобал Internet тармоғига ҳамда уланиш унинг ресурсларидан ва 
фойдаланувчиларидан фойдаланиш мақсадида имконияти мавжуд;
-
график ва товуш редакторлари, картографик ахборот ва матнларга 
ишлов бера оладиган шахсий амалий дастурлар билан ишлаш мумкин.
Юқорида санаб ўтилган афзаллик ва хусусиятлардан ташқари яна 
кўпгина имкониятлари мавжуддир, жумладан, тасвирни яхлит ёки бир 
қисмини автоматик равишда кўриш, танланган жойини сақлаб қолиш ва 
белгилаб қўйишлардир
6

Мультимедиа тизимларини пайдо бўлиши ахборот технологияларини 
ривожланишига ва илм
-
фанда, таьлимда, савдода (бизнесда) тиббиётда кенг 
кўламда тадбиқ этилишига туртки бўлди.
АТларининг мультимедиа воситалари ўқув жараёнида қуйидаги энг 
муҳим жиҳатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир: 
-
дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил қилиши;
-
ўқиш жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаши;
-
ўзини
-
ўзи назорат қилиш ва тузатиб бориши;
-
ўрганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик 
жараёнини кўрсатиши;
-
фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби
компьтер ва ахборот технологиялардан фойдаланиши;
6
Bent B.Andresen and Katja van den Brink. Multimedia in Education.UNESCO Institute for Information 
Technologis in Education. 2013.ISBN 978-5-7777-0556-3. 


39 
-
ўқувчи –
талабаларга фанни ўзлаштириш учун стратегик 
кўникмалар ҳосил қилиши ва ҳоказо. 
Шунингдек, мультимедиа воситаларининг амалий томони, улардан 
ўқув жараёнида фойдаланиш ва келгусида таълим тизимида ўқув жараёни 
учун маълумотлар базасини ва анимацион тақдимотлар яратишдек муҳим 
вазифани амалга оширишга замин ҳозирлайди.
Мультимедиа 

гуркираб ривожланаётган замонавий ахборотлар 
технологиясидир. Унинг ажралиб турувчи белгиларига қуйидагилар киради:
-
ахборотнинг хилма
-
хил турлари: анъанавий (матн, жадваллар, 
безаклар ва бошқалар), оригинал (нутқ, мусиқа, видеофильмлардан парчалар, 
телекадрлар, анимация ва бошқалар), турларини бир дастурий маҳсулотда 
интеграциялайди. Бундай интеграция ахборотни рўйхатдан ўтказиш ва акс 
эттиришнинг турли қурилмалари;
-
муайян вақтдаги иш, ўз табиатига кўра статик бўлган матн ва 
графикадан фарқли равишда, аудио ва видеосигналлар фақат вақтнинг 
маълум оралиғида кўриб чиқилади. Видео ва аудио ахборотларни 
компьютерда қайта ишлаш ва акс эттириш учун марказий процессор тез 
ҳаракатчанлиги, маълумотларни узатиш шинасининг ўтказиш кобилияти 
оператив ва видео
-
хотира, катта сиғимли ташқи хотира, ҳажм ва компьютер 
кириш
-
чиқиш каналлари бўйича алмашуви тезлигини тахминан икки баровар 
оширилиши талаб этилади;
-
“инсон
-
компьютер” интерактив мулоқотнинг янги даражаси, бунда 
мулоқот жараёнида фойдаланувчи анча кенг ва ҳар томонлама ахборотларни 
оладики, мазкур ҳолат таълим, ишлаш ёки дам олиш шароитларини 
яхшилашга имкон беради;
-
мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларга таълим бериш ва 
кадрларни қайта тайерлашни йўлга қўйиш ҳозирги куннинг долзарб 
масаласидир. 
Ривожланган мамлакатлаврда ўқитишнинг усули ҳозирги кунда таълим 
соҳаси йўналишлари бўйича тадбиқ қилинмокда. Амалиёт шуни 
кўрсатмоқдаки,
мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш икки 
баробар унумли ва вақтдан ютиш мумкун. Мультимедиа воситалари асосида 


40 
билим олишда 30% гача вақтни тежаш мумкин бўлиб, олинган билимлар эса 
хотирада узоқ муддат сақланиб қолади. Агар ўқувчилар берилаётган 
материалларни кўриш асосида қабул қилса, ахборотни хотирада саклаш 25
-
30% ошади. Бунга қўшимча сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва 
графика кўринишда мужассамлашган ҳолда берилса, материалларни 
хотирада сақлаб колиш 75% ортади. Бунга биз мультимедиа воситалари 
асосида чет тилларни ўрганиш жараёнида яна бир бор ишонч хосил қилдик
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш куйидаги 
афзалликларга эга:
-
берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш 
имконияти борлиги;
-
таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа қилиш 
иштиёқи янада ортади;
-
таълим олиш вақтининг қисқариш натижасида, вақтни тежаш 
имкониятига эришиш;
-
олинган билимлар киши хотирасида узоқ сақланиб, керак бўлганда 
амалиётда қўллаш имкониятига эришилади. 
Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанни 
компьютер асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза матнларини тахрирлаш, талабалар 
топширган назорат натижаларининг тахлили асосида маъруза матнларини 
баён қилиш услубини яхшилаш, ўқувчи
-
талабалар ахборот технологияларини 
мультимедиа воситалари асосида анимация элементларини дарс жараёнида 
кўриши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга бўлади.
Сифaтли мультимедиа иловaлaри ишлaб чиқишгa йўнaлтирилгaн 
турли
-
тумaн, бир биридaн фaрқли технологик усуллaр мaвжуд. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish