Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/108
Sana25.02.2022
Hajmi1,75 Mb.
#265852
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   108
Bog'liq
Innovasion-talim

 
Назорат саволлари: 
1. 
Амалий ўйинларнинг замонавий таълим учун аҳамияти қандай? 
2. 
Амалий ўйинларнинг қандай турлари мавжуд? 
3. 
Blended learning (аралаш ўқитиш) қандай ташкилий-дидактик 
имкониятга эга? 
4. 
Маҳорат дарслари нима ва улар қандай ташкил этилади? 
5. 
Бугунги кунда ОТМда қандай инновацион ўқитиш шакллари кенг
қўлланилмоқда? 
 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш технологиялари. – 
Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриёти, 2007. – 97 б. 
2. 
Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион 
технологиялар / Амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008. – 180 б.
3. 
Олимов Қ.Т. Педагогик технологиялар. – Т.: “Fan va texnologiyalar” 
нашриёти, 2011. – 275 б.
4. Maria Rosa, Alberto Amaral. Quality in Assurange in Higner 
Edication. Contemporary Debates. England, Hampsher, 2014.
 
 


3. Интерфаол таълим методлари 
Режа: 
1. Интерфаол таълим тушунчасининг моҳияти. 
2. Интерфаол таълим методларининг ўзига хос хусусиятлари. 
3. 
Тренингларни ташкил этишда интрефаол ўқитиш методларидан 
фойдаланиш йўллари. 
 
Таянч тушунчалар: интерфаол, интерфаол таълим, метод, интерфаол 
таълим методжлари: SWOT-таҳлил, Ассессмент, Блиц-ўйин, ФСМУ ва б. 
Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, «inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат 
қилмоқ маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол - яъни 
ўзаро ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига 
“тингловчи – ўқитувчи” ва “тингловчи-тингловчи”нинг мақсадли ҳаракатларини 
киритиш мумкин. Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол 
ташкилотчиси бўлиб, талабалар бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён 
бўлади. 
Интерфаол ўқитиш бу билиш фаолиятини ривожлантиришнинг махсус 
ташкилий шакли бўлиб, интерфаол ўқитиш жараёнида таълим олувчи 
ўқитишнинг объектидан ўзаро ҳамкорликнинг субъектига айланиши, ўқув 
жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.
Ўқитишнинг интерфаол методлари ҳаётий вазиятларни моделлаштириш, 
ролли ўйинлардан фойдаланиш, муаммоларни ҳамкорликда ечишда кўриб 
чиқилади.
Интерфаол ўқитиш тингловчилардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида 
фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим 
мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. Бунда таълимнинг 
қуйидаги концепциялари фундаментал асос сифатида ҳизмат қилади: 
 
ўқитувчининг жадал фаолияти – ўқув фаолиятининг асосий кўриниши 
сифатида намоён бўлиб, у мазкур ҳаракатнинг субъекти ва ташкилотчиси 
сифатида фаолият кўрсатади; 
 
ўқув фаолиятининг асосий негизи ва натижаси, мазкур фаолиятнинг 
субъекти – тингловчи ҳисобланади; 
 
муваффақиятли ўқув фаолиятининг асосий кўрсаткичи, унинг натижаси 
талабаларнинг фикрлаш усулларини ўрганиш ва амалий масалаларни ижодий ҳал 
этиш, эркин, мустақил ҳаракат қила олиш кўникмаларини шакллантиришдан 
иборат; 
 
ўқув фаолиятнинг асосий кўрсаткичи ўқув топшириқлари хисобланади. 
Бунда таълим жараёнининг асосий субъекти бўлган тингловчида фикрлаш, 
билиш ҳаракати усулларини ривожлантирувчи ўқитиш тактикаси муҳим ўрин 
тутади; 


 
ўқув фаолиятини амалга ошириш жараёни тингловчидан ўзининг шахсий 
билиш маҳорати ва кўникмаларини ўзлаштириб олиши учун замин ҳозирлашдан 
иборат. 
Ўқув жараёнининг интерфаол ТТга асосланиши бир қарашда ниҳоятда оддий, 
содда, ҳатто “болалар ўйини” каби таассурот уйғотади. Бироқ, бунда ўқитувчининг 
маълум даражада қуйидаги омилларга эга бўлиши талаб қилинади (11-расм): 
Шу билан бирга интерфаол ТТни қўллаш самарадорлиги қуйидаги 
иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ (12-расм): 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish