Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Юқорида келтирилган фикрлар, биздан тизимли тахлил



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/76
Sana06.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#641712
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   76
Bog'liq
5.1-Ta’lim-jarayonini-boshqarishda-tizimli-tahlil-va-qaror-qabul-qilishning-zamonaviy-texnologiyalari

Юқорида келтирилган фикрлар, биздан тизимли тахлил 
асосларини 
замонавий 
тахлил 
усуллари 
сифатида 
қўллашни 
ўрганишимизни талаб қилади. 
Ўрганишдан мақсад: 
Тизимли тахлилнинг услуб, услубияти ва 
ѐндашуви буйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш.
 
Тизимли тахлил услубият сифатида муаммоларни хал қилишда ишлатилиши 
мумкин бўлган услуб, восита ва харакатларни бирлаштирувчи омил булиб 
хизмат килади. Тизимли тахлил кандай услубдан қачон ва қандай шаклда 
фойдаланишимизни аниқлаб беради. 
Модул: 
тизимли ѐндашув ва тизимли фикрлаш хақида билимга эга бўлишга; 
муаммоли холатларни тизим сифатида кўрсатишга; 
тизимли тахлилдан амалий кўникмалар олишга
қаратилган. 
 
Модулнинг вазифалари: 
муаммога таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар рўйхатини аниқлашни 
ўрганиш; 
муаммонинг мохиятини очиб берувчи тизим моделини яратиш; 
муаммонинг 
хал 
қилинганлигини 
аниқловчи 
кўрсаткичларини 
(критерийларини) аниқлашни ўрганиш; 
муаммо буйича қарор қабул қилишни ўрганиш.

 
Тизимли тахлил объекти – 
ўрганилаѐтган муаммо ѐки ходиса.
 
 
Тизимли тахлил предмети 
бўлиб тизим ва тизимли жараѐнлар хизмат 
қилади.

 
1. Тизимли фикрлаш алоҳида фикрлаш тури сифатида. 
 
 
Англаб етишнинг ўзига хослиги – фикрлашнинг аналитик ва синтетик 
кўринишларидан фойдаланишдир, яъни бир бутунни қисмларга бўлиш ва 
мураккаблиликни нисбатан содда бўлган таркибий қисмлар кўринишида 
намоѐн қилиш ва аксинча содда бўлганларни бирлаштирган ҳолда 
мураккабликни ташкил этиш.
Бу каби ўзига хослик ҳам алоҳида фикрлаш даражасида ҳам 
англашнинг ва фикрлашнинг оммавий даражасида кузатилади. Инсон 
билимининг таҳлилий асосда шаклланиши турли фанларнинг мавжудлиги, 
фанларни дифференциацияси, ҳар бири ўзича қизиқарли, муҳим, керакли 
бўлган тор масалаларни яна ҳам чуқурроқ ўрганишда кўринади.
Шу билан бирга билимларни синтез қилишнинг “орқага қайтиш” 
жараѐни ҳам жуда муҳимдир. Бу бионика, биохимия, синергетика ва 
бошқалар каби “чегаравий” фанларни вужудга келтиради. Бироқ бу 


синтезнинг шаклларидан бири холос. Бошқа, яна ҳам юқори бўлган, синтетик 
билимлар шакли табиатнинг энг умумий бўлган хусусияти тўғрисидаги 
фанлар доирасида амалга оширилади. Фалсафа борлиқнинг барча 
шаклларининг умумий хусусиятларини аниқлайди ва изоҳлайди; математика 
айрим, лекин шу вақтнинг ўзида умумий бўлган муносабатларни ўрганади. 
Синтетик фанлар сирасига формал, техник, гуманитар ва бошқа билимларни 
бирлаштирувчи тизимли таҳлил, информатика, кибернетика ва бошқалар 
киради. 
Шундай қилиб, билимнинг ривожланиб бориши кўплаб янги 
фактларни, ҳаѐтнинг ҳар хил жабҳаларидан бўлган маълумотларни кашф 
этилишига ҳамда уларни тўплашга ва шу орқали инсониятни ушбу тўпланган 
билимларни 
тизимлаштиришга, 
хусусийликда 
умумийликни, 
ўзгарувчанликда турғунликни топишга мажбур қилиб қўйди. Шу аснода 
таъкидлаш жоизки, фикрлашни таҳлилга, синтезга бўлиниши ва бу қисмлар 
ўртасида ўзаро алоқанинг мавжудлиги тизимли таҳлилнинг яққол 
нишонасидир. 
Агар классик табиий фанлар дунѐни ҳаракатдан, ашѐ ва энергиянинг 
бир-бирига айланишидан келиб чиққан ҳолда тушунтирадиган бўлса, бугунги 
реал олам тобе бўлган тизимли, айниқса тизимли-ахборотли ва синергетик 
жараѐнларни инобатга олган ҳолда тушунтирилиши мумкин. 
Махсус фикрлаш тури бўлган тизимли фикрлаш жараѐн ѐки ҳодиса 
моҳиятини нафақат тушунишни, балки уларни бошқаришни истайдиган 
таҳлиличига хосдир. Айрим ҳолларда бу фикрлаш турини таҳлилий фикрлаш 
билан ўхшатишади, аммо ушбу ўхшатиш тўлиқ эмас. Хусусан, идрок 
таҳлилий бўла олади, тизимли ѐндашув эса, бу тизимлар назариясига 
асосланган услубиятдир. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish