77
12. Эҳтимолликка
асосланган
билимлар
Ўқув
курси
мазмунидаги гипотеза
ва
назарияларни
исботлаш
орқали
ижодий фикр юритиш,
ижодий фаолият тажри-
баларини эгаллаш
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
13. Абстракт билимлар Идеаллаштирилган ёки
муайян даражада қабул
қилинган
тушунчалар
ва объектлар ҳақидаги
билимлар
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
14.
Методологик
билимлар
Билимларни ўзлашти-
риш
жараёни,
фаолиятни
самарали
ташкил этиш, атроф-
муҳит ва ижтимоий
шароитни ўзгартириш
методлари
ҳақидаги
билимлар
Репродуктив
Продуктив
Қисман-изланишли
Креатив даража
Тестология фани атамаларининг изоҳлари
Тест топшириғи-
ўқув курсини ўқитишдан кўзда тутилган ўқув
мақсадлари асосида муайян кўринишда шакллантирилган, талабалар учун
бир хил шароитда ўтказиладиган, амалиётга жорий этиш натижасини
сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил ва тавсиф қилиш
имконини берадиган,
синалувчининг ўқув курсини ўзлаштирганлик даражаси тўғрисида аниқ
хулоса чиқариш имконини берадиган дидактик восита.
Адаптив тест
-талабаларнинг ўқув курслари бўйича ўзлаштирган
билим, кўникма ва малакаларини компьютерда ўтказишга мўлжалланган
тест топшириқлари бўлиб, уларга тавофутлаб ёндошиш имконини беради.
Ушбу жараённи амалга ошириш учун ўқитувчи ўқув курси материаллари
бўйича қийинчилик даражаси турлича бўлган тест топшириқлари банкини
яратиши, уни компьютер хотирасига жойлаштириши лозим. Тест
топшириқлари синови жараёнида тестлар экранда кетма-кет намоён бўлиб,
дастлаб репродуктив, продуктив, талабаларнинг тайёргарлик даражасига
мувофиқ (стандарт талаблари назарда тутилмоқда), қийинчилик даражаси
қисман-изланиш ва креатив бўлган топшириқлар берилади.
Ушбу тест
78
топшириғи талабаларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини
назорат қилиш ва баҳолашда маълум аниқликдаги натижани беради.
Тест топшириғининг альтернатив шакллари-
ўқув курси бўйича
талабалар томонидан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини
аниқлаш мақсадида турли (очиқ, ёпиқ) шаклда, қийинчилик даражаси
ортиб борувчи тест топшириқлари вариантлари ҳисобланади. Агар
альтернатив шакллари валидлиги юқори бўлса, тест синовидан олинган
натижалар тест топшириқларининг қайси
вариантидан фойдаланишга
боғлиқ бўлмайди. Ўқитувчи тест топшириқларининг вариантларини
шакллантиришда уларнинг миқдор ва мазмун жиҳатдан тенг қийматли
бўлишига эътибор қаратиши зарур.
Тест топшириқларини апробациядан ўтказиш-
ўқув курси бўйича
талабалар томонидан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини
аниқлаш мақсадида тузилган тест топшириқлари амалиётга қўллашдан
олдин муайян гуруҳларда апробациядан ўтказиш, уларни амалиётда
қўллаш учун зарурий шарт саналади. Апробация олинган натижалар
миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиниши, талабалар томонидан йўл
қўйилган типик камчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини
белгилаш, мабода тест топшириқларининг жавобларида хатоликлар бўлса,
уларни бартараф этиш имкониятини беради.
Ўқув курси бўйича маълумотлар базасини шакллантириш-
ўқитувчи ўзи ўқитадиган курс бўйича боблар ва мавзулар бўйича
аввал
саволлар тўплами ва уларнинг жавоблари, кейин савол ва жавобларни боб
ва мавзулар бўйича рақамлаб чиқиши, ушбу рақамлар асосида тест
топшириғи ва уларнинг паспортини шакллантириши лозим. Ушбу
материаллар мажмуаси маълумотлар базасини ташкил этиб ва ўқув курси
бўйича ишлаб чиқилган ўқув-методик мажмуанинг асосий таркибий қисми
саналади. Ўқитувчи маълумотлар базасидан ўрин олган тест
топшириқларини саралаб, уларни жорий, оралиқ ва якуний назоратда
фойдаланиш мақсадида гуруҳлайди.
Ўқув курси бўйича тест топшириқлари банки-
битта ўқув курси
бўйича
турли
муаллифлар
томонидан
шакллантирилган
тест
топшириқлари ўқув мақсадларга мувофиқ, умумий тартибга солинган,
апробациядан ўтказилган, қийинчилик даражаси турлича бўлган тест
топшириқлари мажмуаси бўлиб, талабаларнинг тайёргарлик даражасини
объектив назорат қилиш ва аниқлаш имконини берадиган дидактик восита.
Do'stlaringiz bilan baham: