Назорат саволлари:
1. Квалиметрия фани ва унинг соҳалари ҳақида тушунча беринг.
2. Педагогик квалиметрия фанининг мақсади ва вазифаларини
аниқланг.
3. Педагогик квалиметриянинг илмий-тадқиқот методларига таъриф ва
тавсиф беринг.
4. Педагогик квалиметриянинг долзарб муаммолари ва уларни ҳал
этиш юзасидан фикр билдиринг.
5. Педагогик квалиметрия методлари ва уларнинг турлари, улардан
фойдаланиш йўлларини изоҳланг.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Garry G. Azgaldov.Alexander V. Kostin Alvaro E. Padilla Omiste.
The ABC of Qualimetry.
Toolkit for measuring theimmeasurable Ridero 2015.
2. Ж. Толипова Педагогик квалиметрия. ТДПУ босмахонаси.
2015й.107 б.
2.
39
2-Мавзу: Ностандарт тест-педагогик квалиметрия назорат ва
баҳолаш технологияси сифатида.
Режа:
1. Тестларнинг таърифи, таснифи, методологик асослари.
2. Тестология фанининг ривожланиш босқичлари, унинг фаолият
соҳалари.
3. Талабаларларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини
назорат қилиш ва баҳолашда тест топшириқларидан фойдаланиш йўллари
Таянч иборалар
Инновация, тестология, модератор ўқитувчилар,
ўқитиш жараёнининг яхлитлиги ва тизимлилиги, таълим мазмуни ва унинг
таркибий қисмлари, Блум таксономияси, тест топшириқларининг турлари,
стандарт ва ностандарт тест топшириқлари, тестларнинг қийинлик
даражалари, репродуктив даража, продуктив даража, қисман-изланишли
даража, ижодий (креатив) даражада.
2.1. Тестларнинг таърифи, таснифи, методологик асослари.
Узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган муҳим вазифалардан
бири таълим-тарбия жараёнида инновацион муҳитни яратиш саналади.
Аввало, инновация сўзининг маъносини таҳлил қилиш лозим.
Инновация-инглизча сўздан олинган бўлиб, ин-киритиш, новация
янгилик деган маънони беради.
Ўқитишда инновацион муҳитни яратиш ўқитувчидан кўп қиррали
изланиш ва амалий фаолиятни талаб этади.
Республикамизда узлуксиз таълимни жорий этиш жараёнида
таълим мазмуни янгиланди, ўқув дастурлари ва ўқув фанлари бўйича ДТС
модернизацияланди. Ушбу жараён таълим-тарбия жараёнининг бошқа
таркибий қисмлари: ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини
инновация киритиш орқали модернизациялашни талаб этмоқда.
Замон билан ҳамнафас педагогик фаолият юритаётган модератор
ўқитувчилар юқорида қайд этилган талабларга монанд ҳолда ўқитишда
интерфаол методлар, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар-
дан фойдаланиш бўйича дастлабки тажрибаларни эгалламоқда.
Республикамизда жорий этилган узлуксиз таълим тизимига инновация
қуйидаги йўллар орқали татбиқ этилмоқда:
Ахборот
ва
коммуникацион
технологиялар-технологик
инновациялар;
Таълим-тарбия жараёнининг мазмунини янгилаш, унинг бориши ва
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи технологиялар-
педагогик инновациялар;
40
Таълим соҳасидаги замонавий иқтисодий механизмлар-иқтисодий
инновациялар;
Таълим
соҳасидаги
замонавий
тузилмалар-ташкилий
инновациялар;
Маълумки, юқорида қайд этилган инновациялар таълим-тарбия
жараёнига комплекс ҳолда жорий этилиши ўқитувчидан муайян методик
билим,
кўникма
ва
малакалар,
шунингдек,
педагогик
компетентлик(лаёқат)ни талаб этади.
Ўқитувчининг замонавий методик билим, кўникма ва малакаларни
эгаллаши, шунингдек, педагогик компетентлик (лаёқат)нинг мавжудлиги
унинг ўз педагогик фаолиятида баркамол шахсни вояга етказишни назарда
тутишига асос бўлади.
Инновацион таълим муҳити ўқитувчилардан қайси билимларни
эгаллаш ва амалий фаолиятни талаб этмоқда?
Ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан амалий
фаолияти.
Ўқитишнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашдаги амалий
фаолияти.
Ўқитишда касбий йўналтирилганликни амалга оширишдаги
фаолияти.
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологияларни қўллаш
юзасидан ўқитувчининг амалий фаолияти қуйидаги босқичлар:
Инновацион
технологияларнинг
методологик
асосларини
ўзлаштирган ҳолда уни педагогик амалиётда қўллаш йўлларини белгилаш;
Инновацион технологиялар талаблари асосида таълим-тарбия
жараёнини лойиҳалаш;
Ўқитишнинг барча шакллари: маъруза, семинар, амалий ва
лаборатория машғулотлари, аудиториядан ташқари машғулотлар, мустақил
таълимнинг дидактик мақсадларини эътиборга олган ҳолда инновацион
технологияларни танлаш ва жорий этиш;
Ўқитишнинг асосий шакллари бўлган маъруза, семинар, амалий ва
лаборатория
машғулотларида
ўрганиладиган
мавзуни
мазмунини
эътиборга
олган
ҳолда
ахборот-коммуникацион
ва
педагогик
инновацияларни уйғунлаштириш ва амалда қўллаш;
Мазкур жараёндан олинган натижаларни таҳлил қилиш,
умумлаштириш, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларидаги
бўшлиқларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўлларини белгилашдан
иборат.
41
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |