Малака талаблари:
Таъмирлаш ишларини аҳамияти ва ишлаш режимини улардан фойдаланиш қоидалари билиши;
Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва уларнинг технологиясини билиши;
Паспортлар, йўриқномаларни ҳамда бошқа техник ҳужжатларни тузиш тартибини билиши;
Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;
Меҳнат тўғрисидаги қонун асосларини, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ҳамда меъёрлари билиши зарур.
Классификатор бўйича:
№
|
Лавозим номи
|
ММСК бўйича
код
|
Ходимлар тоифаси
|
Маълумотининг
энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
748
|
Ҳайдовчи
|
8322
|
И
|
Ўрта маълумот
|
3310600, 3610600
|
73. Механикнинг лавозим вазифалари:
Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
Вентиляция, иситиш, газ, ичимлик суви, канализация, ёнғин хавфсизлиги ва қозонхона тизимларининг узлуксиз ва сифатли ишлашини ташкил қилиш;
Газ, иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув ва бошқаларнинг иқтисод қилиниши ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Сантехника ҳўжалигидаги авариялар ва яроқсиз ҳолатга келган воситаларнинг ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш;
Бўйсунувчи персонал томонидан ҳаракатдаги қоида ва инструкцияларга риоя қилинишини назорат қилиш;
Университетнинг газ, иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик энергияси истеъмоли бўйича ҳисоб-китобини юритиш, университетнинг энергия балансини тайёрлаш;
Ташқи ташкилотлар билан газ, иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик энергияси истеъмоли бўйича шартномалар расмийлаштириш;
Вентиляция, иситиш, газ, ичимлик суви, канализация, ёнғин хавфсизлиги ва қозонхона тизимларининг профилактика ишлари ва таъмирланишининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
Сантехника тизими ва ускуналари эксплуатацияси бўйича ҳамда бўйсунувчи персоналнинг лавозимлар инструкциясини ишлаб чиқиш;
Университетни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Зарур материаллар ва асбоб-ускуналар учун буюртмалар расмийлаштириш, омборда сақланаётган моддий-техник воситалар ҳисобини юритиш;
Сантехника тизими ва ускуналарини қайта таъмирлаш ва модернизация қилишни лойиҳалаштириш ташкилотларига буюртма бериш ва ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Инструкция ва қоидаларнинг бузилишидан келиб чиққан қоидабузарликларга нисбатан чора кўриш учун керакли ҳужжатларни раҳбариятга тақдим этиш;
Сантехника хўжалиги эксплуатациясини ривожлантириш масалалари бўйича юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |