Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган
талаба-ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури буйича
“
Олмазор тумани ҳокими кубоги”
мусобақасини
ташкил этиш ва ўтказиш
НИЗОМИ
I.
Мусобақанинг мақсади
Мусобақа қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
-
спортнинг волейбол турини
оммалаштириш ва уни янада
ривожлантириш;
-
талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
-
ОТМда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини
ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш;
-
ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни
жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда спорт
билан мунтазам шуғулланишга жалб килиш, талаба-ёшлар орасида соғлом
турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш мақсадида ўтказилади.
II.
Мусобақаларни ўтказишга раҳбарлик қилиш
Мусобақани ўтказиш Олмазор туман ҳокимлиги,
Олмазор тумани
спортни ривожлантириш бўлими ҳамда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси
ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Мусобақаларни Олмазор тумани спортни ривожлантириш бўлими
томонидан тайинланган ҳакамлар ҳайъати бошқариб боради.
III.
Мусобақани ўтказиш жойи ва муддати
“Олмазор тумани ҳокими
кубоги” мусобақаси:
ОТМда таҳсил олаётган талаба-ёшлардан тузилган волейбол жамоалари
ўртасида 2022 йилнинг 9-10 июнь кунлари Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон миллий университети спорт мажмуасида мусобақалар ўтказилади.
IV.
Мусобақа иштирокчилари
“Олмазор тумани ҳокими
кубоги” мусобакаларида ОТМларда таҳсил
олаётган талаба-ёшлардан ташкил топган
жамоалар иштирок этишлари
мумкин. ОТМлардан мусобақага қатнашиш бўйича маълумотномалар тақдим
этишлари ҳамда 3 кун муддат ичида талабаларнинг ўқишга қабул
қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ёки ҳақиқатдан ҳам таълим
олаётганлиги тўғрисида маълумотномани ташкилий қўмитага тақдим этиш
сўралади.
Мусобақада иштирок этувчи жамоалар, бир хил рангдаги, махсус спорт
кийимларида бўлиши лозим. Ушбу мусобақада ОТМларда таҳсил олаётган
талаба-ёшлардан тузилган жамоа иштирок этиши, шунингдек, жамоа таркиби
қуйидагича: 9 нафар ўйинчилар, 1 нафар жамоа раҳбари иштирок этишлари
лозим.
V.
Жамоа раҳбарлари, иштирокчилар ва ҳакамлар мажбуриятлари
Жамоа раҳбарлари, уйинчилар, ҳакамлар ушбу Низом талабларига амал
қилишлари ва юқори тартиб
- интизом, ташкилотчилик, рақиблар, ҳакамлар
ҳамда томошабинларга ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлишлари талаб
этилади. Жамоа раҳбарлари ҳакамлар фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас
ва ўз ўйинчиларининг майдонда ҳамда ундан ташқарида бўлган вақтларидаги
хатти - ҳаракатларига жавобгар ва масъул ҳисобланади.
VI.
Тартиб - интизом чоралари ва норозилик билдириш тартиби
Мусобақа даврида барча келиб чиққан муаммоларни бош ҳакам ва
ҳакамлар кенгаши ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир. Ўйинда 15 дақиқа мобайнида
етиб келмаган жамоага техник мағлубият ëзилади. Жамоалар мусобақага
келмай қолган ҳолатлар бўйича ҳакамлар ҳайъати қарор қабул қилади.
Жамоалар раҳбарияти ва ўйинчилар томонидан Низомнинг бандлари бузилган
ҳолларда ташкилий қўмита қарорига
асосан ушбу жамоа, қайси босқичда
бўлишидан қатъий назар, мусобақадан четлаштирилади.
Учрашувни бошқараëтган ҳакамлар ҳайъати қарорига нисбатан эътироз
қабул қилинмайди. Норозилик билдирмоқчи бўлган жамоа вакили уйин
тугагандан сўнг бош ҳакам ва рақиб жамоаси вакилини норозилик
билдирмоқчи эканлигидан огохлантиради. Норозилик хати 2 соат ичида кўриб
чиқилади. Ёзма норозилик тўла асосли (фото, видео материаллар),
вакил
имзоси қўйилган ва ҳакамлар ҳайъатига уйин вақтида топширилган бўлиши
лозим (норозилик ўйин тугагандан кейин 2 соат мобайнида кўриб чиқилади ва
ҳакамлар ҳайъати томонидан қарор қабул қилинади).
Норозилик қуйидаги ҳолда билдирилиши мумкин:
-
учрашув кайдномасига киритилмаган ёки талаба ҳисобланмаган ўйинчи
майдонга тушганида ҳамда майдондан чикариб юборилган ўйинчи майдонга
туширилганда.
Норозилик билдирган жамоа эътирозида келтирилган важларни исботлаш
учун, эътироз билдирган ўйинчининг хужжатлари ҳакамлар ҳайъатига тақдим
этилиши ва тақдим килинган хужжатлар белгиланган тартибда
расмийлаштирилган бўлиши лозим. Норозилик хати ҳакамлар ҳайъатига
тақдим этилаётган жамоа томонидан асосланган видео ва фото топширилган
лавхалардан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан норозиликлар кўриб
чиқилишини маълум қилади.
VII.
Мусобақа шартлари ва ғолибларни аниқлаш
Мусобақаларда қатнашувчи жамоалар ўйинлари (олимпия тизимида)
ўтказилади ва ғолиб жамоалар аниқланади. Мусобақа Ўзбекистон волейбол
федерациясининг волейбол қоидаларига асосан
бевосита ташкил этиш ва
ўтказишга жавобгар бўлган Олмазор тумани спортни ривожлантириш бўлими
томонидан белгиланади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини аниқлашда Ўзбекистон волейбол
федерациясининг (ФИФА) қоидаларига асосан жамоаларнинг ўринлари
аниқланади.
VIII.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш
Мусобақада ғолибликни қулга киритган жамоа "Олмазор тумани ҳоким
кубоги" сохибига айланади. Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар диплом,
кубок ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.
IX.
Маълумотномаларни тақдим этиш ва рўйхатдан ўтиш
Мусобақада иштирок этиш учун жамоалар мусобақа
бошланишидан
камида 1 кун олдин Олмазор тумани “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси
ҳокимлигига тасдиқланган шаклдаги талабномаларни тақдим этадилар;
(Telegram учун: +99897-940-97-07).
Мусобақа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни
тақдим этишлари талаб этилади: мусобақа иштирокчиларининг талабномаси
мусобақага юборувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган
бўлиши ҳамда талаба-ёшларнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги
буйруқдан кўчирма, ёки ҳақиқатдан ҳам таълим олаётганлиги тўғрисидаги
маълумотномани тақдим этиши лозим.
X.
Ташкилий қўмита
ОТМларда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида спортнинг волейбол
тури буйича “Олмазор тумани ҳокими
кубоги” спорт мусобақаси ғолиб ва
совриндорларини тақдирлаш ташкилий қўмита зиммасига юклатилган.