Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!



Download 1,22 Mb.
bet6/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Еттинчидан, биз эркин бозор тамойилларини ўрнатмоқчи эканмиз, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитинияратишимиз шарт.
Бу борада биринчи қадам сифатида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳақида қарорлар қабул қилдик.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қайта ташкил этилиб, парвозларни амалга ошириш, аэропортларни бошқариш ва аэронавигация хизматлари бир-биридан ажратилди.
Келгуси йилда бошқа стратегик тармоқларни ҳам, жумладан, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзкимёсаноат” жамиятлари, Навоий кон-металлургия комбинатини босқичма-босқич ислоҳ қилишни давом эттирамиз.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш зарур.
Вазирлар Маҳкамасига ушбу масалалар юзасидан икки ой муддатда Ҳукумат дастурлари ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилади.
Саккизинчидан, иқтисодиётимизни жаҳон бозорига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш устувор вазифадир.
Келгуси йили экспорт ҳажмини 30 фоизга ошириб, 18 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўймоқдамиз.
Биз экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишимиз, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарур.
Шунингдек, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳам энг долзарб масаладир. Чунки денгизга чиқиш имкониятимиз чеклангани учун маҳсулотни экспорт қилишда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлмоқда.
Шу боис, “Узбекистан Эйрвейс” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари товарларимизни экспорт қилиш бўйича замонавий логистика йўналишларини яратишлари зарур.
Вазирлар Маҳкамаси экспорт юкларини қўшни давлатлардан темир йўл орқали имтиёзли нархларда ўтказиш бўйича музокаралар олиб бориши керак. Шу билан бирга, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги индекси”даги мамлакатимиз ўрнини юқори позицияга кўтариш чораларини кўриш лозим.
Келгуси йилда божхона тартибларини кескин соддалаштириш, божхона назорати пунктлари ҳамда юкларни расмийлаштириш постларини тубдан ислоҳ қилиш зарур.
Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган, “ягона дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатадиган божхона комплексларини барпо этиш керак.
Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда юқорида қайд этилган масалалар бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish