Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!


Манзил: 100078, Тошкент шаҳар, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5 Умумий бўлим



Download 1,22 Mb.
bet54/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Манзил: 100078, Тошкент шаҳар, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5
Умумий бўлим: +99871-239-8676
Девонхона: +99871-239-8260, +99871-239-8486 
Фуқаролар қабули, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими: 
Тел.: 
+99871-239-8114 
Факс: +99871-239-8463
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.
2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб Арипов Абдулла Нигматович тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари


Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси 
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси
Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салохиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси
Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси

Давлат бошқаруви органлари



  • ВАЗИРЛИКЛАР

  • ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

  • ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ

  • АГЕНТЛИКЛАР

  • ҚЎМИТАЛАР

  • МАРКАЗЛАР

  • МАРКАЗИЙ МУАССАСАЛАР


ВАЗИРЛИКЛАР

  • Ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси молия вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси ташқи савдо вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  • ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги



ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

  • Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

  • ўзбекистон республикаси давлат ветеринария қўмитаси

СУД ҲОКИМИЯТИ


Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 110-модда

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish