Олдинги таҳрирга қаранг


§. Диссертация матнининг расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana25.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#270947
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2665-сон 14.04.2015. Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Диссертация матнининг расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар
(иккинчи параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.) қарори таҳририда
— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 573-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясининг ҳажми 60 варақдан, фан доктори
(Doctor of Science) диссертациясининг ҳажми эса, 100 варақдан ошмаслиги керак (матн варақнинг олд ва
орқа томонига ёзилади). Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30
фоизга оширилиши мумкин. Мундарижа, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шартли белгилар ва
атамалар рўйхати ҳамда иловалар кўрсатилган ҳажмга киритилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,
2017 й., 25-сон, 573-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва
қоида тариқасида, 1,5 қатор оралиғида («полуторный») ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан
2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий
аттестация комиссияси раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.)
қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 573-модда)


17.08.2021
2665-сон 14.04.2015. Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқла…
https://lex.uz/docs/2622518?ONDATE=27.06.2017 00#3445592
5/14
Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтда
«Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.
19. Бетлар титул варағидан бошлаб охирги варақгача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг
тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами
қўйилмайди.
20. Диссертациянинг мундарижаси, кириш қисми, ҳар бир боби, хулоса, фойдаланилган
адабиётлар рўйхати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади.
21. Диссертация таркибий қисмларининг бош сарлавҳалари («Мундарижа», «Кириш», «Хулоса»,
«Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» ва бошқалар) бош ҳарфларда ёзилади.
22. Боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфла𠫧»
белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Боблар ва параграфлар сарлавҳаларининг юқори ва пастки қисмидан 12 ўлчамли («пт») оралиқ
қолдирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Диссертация матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости
эслатмаларда келтирилади ёки унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу
адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, диссертация матнининг ўзида алоҳида
кўрсатилади (масалан: [1; 25 — 26-б.]).
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,
2017 й., 25-сон, 573-модда)
24. Сурат, фотосурат, график, чизма, диаграмма ва шу кабилар «расм» сўзи билан ифодаланиб,
улар варақда кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак.
25. Расмлар улар жойлашган боблар тартиб рақами кўрсатилган ҳолда, изчил кетма-кетликда,
расмнинг пастида ўрта қисмида рақамланади (масалан: «1.1-расм.»), иловаларда келтирилган расмлар
бундан мустасно.
Ҳар бир расм номланиши керак. Расмнинг номи унинг остига ёзилади.
Зарур ҳолларда расмга изоҳ берилиши мумкин ва у ҳам расмнинг остига қўйилади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish