Инженерлик иншоотлари буюмларига – йўл қопламалари плиталари, кўприк ва йўл ўтказгичларнинг элементлари, шпаллар, ёритиш устунлари, алоқа устунлари, босимли қувур ўтказгичлари ва бошқалар киради.
Профессор В.В. Михайлов келтирган классификацияси бўйича олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни қуйидагилар бўйича синфларга бўлиш мумкин:
Таранглаштирилган арматуранинг ишлаш принципи бўйича:
бир ўқ бўйича олдиндан зўриқтирилган;
икки ўқ бўйича олдиндан зўриқтирилган;
уч ўқ бўйича олдиндан зўриқтирилган.
Бир ўқи бўйича зўриқтирилган конструкцияларда фақат бўйлама ишчи арматура таранглаштирилади. Бундай таранглаштириш асосан ўқи бўйича чўзилиш ва эгилишга ишлайдиган конструкциялар элементлари – плиталар, балкаларни тайёрлашда фойдаланилади.
Икки ўқи бўйича зўриқтириш икки йўналиш эгилувчи темир-бетон конструкцияларда – контури бўйича таянчга таянган плиталарда, босимли қувурларда, кучли кўндаланг кучларни қабул қилувчи конструкцияларда краности балкалари, кўприклар пролётларида ва бошқаларда фойдаланилади. Бу вақтда бўйлама ва кўндаланг арматуралар таранглаштирилади ёки таранглаштириладиган арматуралар эгри ёки синиқ чизиқ бўйича жойлаштирилади.
Уч ўқли зўриқтириш баланд иншоотларни, атом реакторлари корпуслари, пресслар ва прокат станларининг станиналарини барпо этишда фойдаланилади.
Тайёрлаш усули бўйича:
Тайёрлаш усули бўйича:
арматурани таянчларга тортиш орқали (олдиндан тортиш усули);
арматурани бетонга тортиш орқали (кейин тортиш усули);
йиғма ва монолит;
деформацияни бошқариш орқали;
ўзи зўриқиши орқали:
бир ўлчамга келтирилмаган (калибровкаланманган);
бир ўлчамга келтирилган (калибровкаланган).
Ушбу классификация ҳозирги замонавий йиғма ва монолит темир-бетонни қамраб олади. Хозирги вақтда конструкцияларни чет эллардаги каби “олдиндан тортилган” ва “кейин тортилган” деб ажратишнинг ўзи камлик қилади. Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни қуйидагиларга ажратиш зарур:

Биринчидан - конструкциянинг бир, икки ёки уч ўқи бўйича таранглаштирилган арматуранинг ишлаш принципи бўйича. Икки ўқ бўйича олдиндан зўриқтирилган конструкциялар барча мамлакатларда кенг қўлланиб келинмоқда. Уч ўқи бўйича ёки хажм бўйича олдиндан зўриқтирилган конструкциялар кейинги вақтларда пойдо бўлди, аммо ўзининг деформацияларни бошқариш имкониятларининг мавжудлиги туфайли катта пролётли, баланд ва оғир юк кўтарадиган конструкцияларда энг кўп фойдаланиш мумкин.

иккинчидан - тайёрлаш усули бўйича. Ҳозирги вақтда бетоннинг қотиш жараёнида кимёвий кучларнинг таъсиридан ҳосил бўладиган олдиндан зўриқиш натижасидаги ўз ўзидан зўриқувчи конструкциялар катта истиқболга эгадир. Бу ерда эса ўз ўзидан зўриқувчи конструкцияларни иккига бўлиш мумкин: зўриқишни табиий тақсимланиши (калибровкаланмаган) ва ўз ўзидан зўриқиш жараёнида куч билан тақсимлаш (колибровкаланган), яъни зарур зўриқишни бетон ва арматурада ҳосил қилиш имкони бўлади.