МУАММОЛИ САВОЛЛАР
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг мулкни ҳақ эвазига сотиш
шартномалар тизимида тутган ўрни.
2. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг тушунчаси, шакли ва
тузиш тартиби.
3. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси томонларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари.
4. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузганлик учун
жавобгарлик.
5. Маҳсулот етказиб бериш шартномасидан бир томонлама бор тортиш.
4-
§. ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОНТРАКТИ
Давлат
эҳтиёжлари
учун
товарлар
етказиб
бериш
бўйича
давлат
контракти
ва
давлат
эҳтиёжлари
учун
товарлар
етказиб
бериш
шартномаси
тушунчаси
ва
ҳуқуқий
белгилари
.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат эҳтиёжлари
учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти асосида, шунингдек
унинг асосида тузиладиган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш
шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат
бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига
таъминланадиган Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари давлат
эҳтиёжлари дейилади
.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш борасидаги
муносабатларга маҳсулот етказиб бериш шартномасининг қоидалари ҳам
татбиқ этилади. Бундан ташқари давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб
беришни тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатлар ҳам мавжуд.
Давлатнинг фаолияти фуқаролик ҳуқуқи билан амалга ошириладиган
муносабат билан чекланмай, унданда кенгроқ муносабатларни қамраб олади.
Давлатнинг асосий функцияларидан бири бу аҳолини турли товарларга
бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун барча чораларни кўришидир. Яъни
давлат бу ишларни тўғри йўлга қўйиш мажбуриятига эга. Ҳозирги кунда
бунинг умумий икки йўли мавжуд:
-
биринчидан, барча ишлар давлат ва унинг мутасадди ташкилотлари
орқали бажарилиши;
-
иккинчидан, тадбиркорликка кенг имконият яратиб, бу ишларни
амалга оширишни юридик ва жисмоний шахслар ( якка тадбиркорлар) га
юклаши ва улар фаолиятини қонунлар орқали тартибга солиб, уни назорат
қилиш орқали.
Ҳозирги
кунда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилаётган бир
вақтда аҳолининг турли хилдаги товарларга бўлган деярли барча
эҳтиёжларини тадбиркорлик субъектлари таъминламоқда. Аммо деярли
деган сўзнинг замирида давлатнинг стратегик аҳамият касб этадиган
маҳсулотларни яъни турли ёқилғи
–
мойлаш материаллари, озиқ
–
овқат
моллари, дори
–
дармон воситалари ва бошқа давлатнинг моддий
эҳтиёжларини таъминловчи товарларни, жумладан, тегишли иқтисодий ва
сиёсий ( ташқи ва ички ) фаолиятни олиб бориш, давлат бошқарув
аппаратини моддий ва техник таъминлаш ҳамда сақлаш, давлат хавфсизлиги
ва мудофаа ишлари учун, уларнинг қудратини ошириш учун, ижтимоий
-
маданий ишлар учун хуллас барча давлатнинг асосий эҳтиёжларини
таъминланиши учун давлат ўзи сарф
-
харажат қилади. Яъни олди
-
сотди
муносабатларга билвосита ва бевосита киришади.
Бевосита товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти тузиш
орқали. Билбосита давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш
шартномаси тузиш орқали. Иккала шартнома ҳам улгуржи олди
-
сотди
шартномаси туркумига киради. Шунингдек улар хўжалик шартномаси
ҳисобланади
9
.
Do'stlaringiz bilan baham: |