ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ № 04
Олтинкўл тумани 28.03.2022 йил
"НОДИР" масъулияти чекланган жамияти «Сотувчи» деб юритилади, Низом асосида ҳаракат қилувчи раҳбари М.Исмоилов номидан, бир томондан "Ижтимаоят маҳалла томорқа ҳизмати" масъулияти чекланган жамияти Устави асосида ҳаракат қилувчи, кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб юритилади рахбари С.Исмоилов номидан, иккинчи томондан қуйидагилар тугрисида мазкур шартномани туздилар:
1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Сотувчи узига тегишли товарни Сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, Сотиб олувчи эса ушбу товарни қабул килиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Товар ҳақида маълумотлар: Ушбу шартноманинг 1.3 кисмидаги № 1 жадвалида курсатилган.
1.3.
№
|
Товарнинг номи
|
Улчов бирлиги
|
Миқдори
|
Бахоси
|
Суммаси
|
1
|
Картошка уруғи
|
Кг
|
2 200
|
7 500
|
16 500 000
|
2
|
Макка уруғи
|
Кг
|
2 000
|
7 000
|
14 000 000
|
|
|
|
|
Жами:
|
30 500 000
|
1.4. Товарнинг умумий бахоси 30.500.000 (ўттиз миллион беш юз минг) сўмни ташкил этади.
2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ
2.1. Ушбу шартнома бўйича тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Шартнома икки томон ўртасида имзоланганидан сунг камида 3 (уч) банк куни ичида Сотувчига олдиндан 100 % миқдорида пул тўлайди.
2.2. Тўлов шакли: Пул Сотувчининг хисоб рақамига ўтказиш йули билан амалга оширилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Сотувчининг мажбуриятлари:
Шартноманинг 2.1 банди Сотиб олувчи томонидан бажарилган санадан бошлаб товарни тўлов ўтказилганидан бошлаб 10 ( ўн) банк кун ичида Сотиб олувчига топшириши шарт.
Товарни ва унга оид хужжатларни ушбу шартнома шартлари асосида Сотиб олувчига топшириш.
Товарни шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараёнида унинг бузилиши, синиши ёки йук булиши мумкинлигини истисно киладиган даражадаги идишларда ва жойлаштирилган холда топшириш.
Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
Товарни 2 (икки) кунлик муддатда куздан кечириш. Товарнинг мазкур шартнома талабларига мос келмаслиги аникланган такдирда, Сотиб олувчи шу муддатда Сотувчига аникланган номувофикликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи хабарнома (рекламация) юборади.
Сотувчи сифати лозим даражада бўлмаган товарлар юборилганлиги ҳақида хабарномани олган пайтдан бошлаб 3 (уч) кун ичида сифати лозим даражада бўлмаган товарни сифатлисига алмаштириш.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган холларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган кисмининг 5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар бахосининг 10 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик окибатида етказилган зарарни коплашдан озод этмайди.
Агар етказиб берилган товарлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун хужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошка мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи товарларни кабул килиш хамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар кийматининг 50 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб куйилган булса, тўланган суммани белгиланган тартибда кайтаришни талаб килишга хаклидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 3 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ортик бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Тарафларнинг жавобгарлик холатлари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хукукий базаси тугрисидаги» Қонуни бўйича амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |