3. ТОВАРЛАРНИНГ СИФАТИ
3.1. Ушбу шартномага асосан етказиб берилаётган товарларни сифати ушбу товарлар гуруҳи учун амалда бўлган стандартлар, техник шартлар ва бошка махсулот сифатини талаб қилувчи хужжатларга мос келиши шарт.
3.2. Лаборатория текшируви натижасида «Сотувчи »нинг айбига кўра нуқсонлар аниқланса сифатсиз товар тарафларнинг келишувига кўра 30 кун ичида сифатли товарга алмаштириб берилиши ёки «Сотиб олувчи» га сифатсиз товарнинг қиймати қоплаб берилиши керак. Лобаратория текширувига кўра товар нуқсони «Сотиб олувчи» айбига кўра бўлса яроқсиз товар алмаштириб берилмайди. 3.3. «Сотиб олувчи» томонидан товарнинг нуқсонини текшириш «Сотувчи»ни ёзма равишда хабардор қилган холда, «Сотиб олувчи»нинг вакили иштирокида амалга оширилади.
4.ТОВАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ ВА ТАРТИБИ
4.1. Товарлар «Сотиб олувчи»га етказиб бериш «Сотувчи»нинг хисоб рақамига шартноманинг 2.3. бандида кўрсатилган олдиндан тўлов келиб тушгандан сўнг 10 (ўн) иш куни мобайнида амалга оширилади. Товарлар партияларга бўлиб етказиб берилган тақдирда хар бир товар партияси учун тўлов хар бир партия товар учун алохида амалга оширилади. Товарларни партияларга бўлиб етказиб бериш тарафларнинг ёзма келишувига асосан амалга оширилади.
4.2. Товарларни «Сотиб олувчи» га етказиб бериш «Сотувчи» нинг омборидан амалга оширилади. Товарларни олиб кетиш билан боғлиқ транспорт ва бошқа харажатлар «Сотиб олувчи» томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
4.3. «Сотиб олувчи» товарлар сонини, сифатини ва тўпламини олинган хисоб варақ фактурага асосан «Сотувчи»нинг омборида товарларни қабул қилиб олиш жараёнида «Сотувчи»нинг масъул ходими олдида текшириб олиши шарт.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Хўжалик шартномасида ёки амалдаги конунчилик талабларида кўрсатилган стандартлар, техник шартлар, намуна (асл-нусхалар) ва бошқа сифати, нави ва тури буйича мажбурий шартларга мос келмайдиган товар етказиб берганлиги учун «Сотувчи» мулкий жавобгар бўлиб, сифатсиз маҳсулот “Сотувчи” томонидан сифатли товарга алмаштирилмаган тақдирда сифатсиз товар қийматининг 1(бир) фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.2. Товарларни танламаганлиги шунингдек товарларни олишдан асоссиз воз кечганлиги учун «Сотиб олувчи» «Сотувчи»га (муддатида олинмаган) танламаган товарлар нархининг 1 (бир) фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. Мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик еки тегишли равишда бажармаслик учун тарафлар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хамда Фуқоролик Кодексига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар .
5.4. Тарафлар ўртасида юзага келадиган келишмовчиликлар икки тарафлама музокаралар йўли билан хал қилинади, келишмовчиликларни музокаралар йўли билан хал этиш имконияти бўлмаган тақдирда низо Бухоро туманлараро иқтисодий судида, ёки тарафларнинг алоҳида келишувига асосан Хакамлик судида хал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |