17
Сўқмоқнинг айрим жойларига сув тошган, шунинг учун
кўрпачаларни кўксига босиб бораётган Ултоннинг туфлиси ботиб-ботиб
кетар эди. Бироқ у бунга парво қилмасди: анавинга тезроқ етиб олиши
керак... Нега тезроқ? Билмайди.
Баҳор эса, янада эҳтиёткорлик билан йўлни териб босар, баъзан
тўхтаб дарахт шохларига боқар ва елкасини кўтариб, чуқур-чуқур нафас
73
олар эди.
Кўриниб турибди: унга боғ ҳам ёқаётир.
– Шошманг! – деб қолди Ултон Баҳор сўқмоқдан чиқиб, дўлана
остидан энгашиб ўтаркан.
Қиз ўша табассуми ўзгармай, бурилди.
Ултон етиб бориб, намчил ердан сакраб ўтди-да, кўрпачаларни
қашқа йўнғичқа устига ташлаб, дўлана бутоқлари орасидаги уяни
кўрсатди.
– Ана! Қирғийнинг уяси!
Баҳор ёш боладай қувнаб:
– Hy! – деди. – Шунақа паст жойга қўядими?
– Керак бўлса, – деб кўпирди Ултон, – мана, ерга тегай деб турган
айригаям қўяди. Фақат у... болаларимни биров олади, деб қўрқмаса
бўлди. Бу ерда ким тегади бунга?
– Ҳар ҳолда... – Баҳор унинг сўзига инонмаган эса-да, эътироз
билдирмади. Аммо “масала”га бошқа ёқдан ёндошди: – Ундай бўлса,
нега товуқларингизни катакдан чиқармайсиз?
– Оббо! – дея жилмайди Ултон: унга мана шундай мавзуларда
мириқиб-тортишиб-талашиб гаплашиш ёқади-да! Ҳузур қилади. – Товуқ
йўнғичқанинг кушандаси! Айниқса баррасининг!... Аммо лекин қирғий
осмонда парвоз қилиб юрганда ҳам менинг товуқларим бехавотир
донлайверади, ҳолбуки бунинг товуши эшитилганда, парранда зоти ин-
инига кириб кетади, писиб қолади. – Ултон шундай берилиб ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |