эшитасиз.
–Бемалол.
Директор туфлисини бир-бирига ишқаб ечиб ташлади-да,
кўрпачага чўкди. Сўнг бирдан чордона қуриб олди. Энкайиб, таомларга
маъносиз термулди-да:
– Э, хода ютганмисиз, Ўзоқбой! – деди.
Илмий мудир Ултонга одатдагича синиққина жилмайиб: “Бу
кишининг одатини биласиз-ку, бир нима деб бўлмаса...” мазмунида
хокисорлик билан:
– Хўп, хўп, – дея домлага ёндош чўкди. Кейин шу ўтиришидан ҳам
Зокир Ўринов айб топадигандек, чордона қурди. – Ултонжон, ўтиринг
ўзингиз ҳам...
Ултон гурс этиб чўккалаши замон Зокир Ўринов қўлини фотиҳага
очди.
– Омин! Тўйлар бўлсин! Нима дедингиз, ўртоқ Тўлаганов?
– Маъқул, маъқул, – деди илмий мудир. – Қанийди, биз ҳам хизмат
қилсак.
Ултон Мустафоқул амакидан ҳам бу гапни эшитганини эслади.
103
– Раҳмат, раҳмат.
– Оллоҳу акбар!
Юзларга фотиқа тортилди.
– Хў-ўш, эшитамиз, домла! – Ултон Ашимга қуйилган шампанни
сепиб ташлаб, янгитдан қуйди. Домлага узатди. – Сиз ичмайсиз-а, Ўзоқ
ака?
– Шу, шу-у.
Ултон кулумсиради.
– Домла, Проспер Меримени ўқигансиз. Ўша адиб бир ҳикоясига
шундай эпиграф қўйган экан: “Ичмаган одамдан қўрқ!”
– О-о-о! – деб юборди Зокир Ўринов. – Классик гап!
– Ахир, менинг ошқозоним... – деб чайналди илмий мудир. –
Бўлмаса, жоним билан...
– Сизнинг ошқозонингиз мана шу устихонниям ҳазм қилади! –
деди Зокир Ўринов ва яна дастурхонга кўз тикиб қолди-да, бир нарса
наша қилгандек кулумсираб, бошини сарак-сарак қилди. Сўнг:
– Қизиқ иш бўлди. – деди мастона тус олиб.
– Хўш?
Do'stlaringiz bilan baham: |