сал вақт орасида обрўси бир пул бўлар эди. – Ултон унга термилди. –
Худди шундай! – уқтирди у. – Ахир, оғажон... Менга қаранг!
– Қараб турибман.
– Анави кўприкнинг тили бўлса айтсин, шунинг устида сизга
нималар дедим? “Бир оғиз олдинроқ айтсангиз...” А? Ўша куни қай
аҳволда эдим? Хўжайин билади, холос... Куйиндим-е! “Бу одам гўл экан-
ку?” дейман... Сизни! Сизни! Сездингизми ҳеч?
– Ҳа, бироз, – деди Ултон. – Шунга ҳайрон бўлдим ҳам...
– Хайрият.
– Тағин нуқул “аҳил бўлинглар”, “бирга туринглар” деб... – Ултон
бирдан бармоғидаги ҳалқани суғирмоққа тутинди. Турсунтош “ҳай-
ҳайлаб” унинг қўлига урди. Ва:
– Кейин-кейин, – деди. – Қулоқ солинг... Ана, эсингизда экан:
иноқлик ҳақида гапирдим. Бўлар иш бўлди, деб ичимда... Қанча
эландим...
– Рост.
– Шу балдоқниям ўлай агар, шу ниятда олган бўлмасак?..
Хўжайин ҳамма нарсани билади.
– Ў-ў!
– Нима, “ў”лайсиз? Уларни алоқасини... бизгина эмас, бошқалар
ҳам билишар эди... Қизиқсиз-а? Ундай хилват жойда ёлғиз боши билан
бир қиз боланинг яшашиёқ ҳар қандай кишиниям шубҳага соладими?
528
Ёки “чўлқувар”га ўхшатиб баракалло дейдими? Қўлдош сўтак дейиши
мумкин... Аммо нармалний одам дарҳол қизиқади... Сиз бўлсангиз...
– Мен ҳам қизиққанман.
– Лекин...
– Алдандим...
– Шунақа. Arap бошда бир оғиз сўраганингизда эди...
– Бўпти. Ўтган ишга саловот.
– Шундай-у, куяман-да... – У чайқалиб, кўзларини енги билан
артди. – Энди нима қилмоқчисиэ?
– Ҳал қилмоқчи бўлган масалангиз шумиди? – сўради.
– Йўқ. Олдин саволга жавоб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |