учун бошини бурган эди, Баҳор:
– Сўкма, – деди. – Одил миршабга ёзиб берсам, кунингни
кўрсатади.
Наби қаҳ-қаҳ отиб, яна такрорлади:
– Ҳе-е, уккағар! Ёзиб беринг. Эй, Баҳор опа, ёзиб берсангизчи?
– Уф, фойдаси йўқ шекилли, – деди Баҳор пинак бузмай. –
Хўжайинингга айтсанг, қайтамга бечора участковой гап эшитади. –
Сўнг Ултонга сузилибгина қаради. – Фикрим тўғрими, ўрток Султонов?
Ултон уларнинг муомаласидан фавқулодда завқланиб келаётган
эди.
Баҳорнинг ўшанда... Ушбу муаллим ҳақиқатан сочма ўқ еган
маъносида ёзиб берган справкасини икки кундан кейин Одил миршабга,
яъни, “Оқсув” совхозининг участковойи Одил Эрматовнинг қўлига
тутқазгани, “мен натижасини кутаман!” деган, Эрматов унинг юзидан
кўз узмай: “Топамиз! Ҳаракат қиламиз! деб ваъда берган, бироқ
окибат... қўлларини ёзиб, сонига урган эди: “Йўк, ҳеч дараги чиқмади!”
Ана шу Ултоннинг эсига тушиб кетди-да:
– О, аста айтасизми! – деди Ултон. – Бўтабой Сўпининг югурдаги-
ку у!
Баҳор ўйланиб сўради:
– Сиз кайдан биласиз?
– Э! Буни ҳамма билади.
– Ҳа, рост.
– Эй, домилла-е! – деб бақирди Наби. – Опага гап топиб бериш
қийин. Биласизми, мен бу кишига “жодугар” деб от қўйдим!
– Вей, жуванмарг! – Баҳор унинг елкасига тағин мушт урди ва
бошини эгиб, роса пикиллаб кулди: афтидан фақат ўзига маълум бир
нималар ёдига тушган эди.
– Ана шунақа, – деди Наби. – Опамиз билан юрсангиз, асло
40
зерикмайсиз! Баъзида мошинани сўраб қоладилар-да, “скорий помощь”
бўлмаса...
– Шошма-шошма, — деб қолди Баҳор. – Битта сўзинг ғалати
чиқди: “юрсангиз” дедингми?
Do'stlaringiz bilan baham: |