– Бизни менсишмайди, а?
– Ўшанда мениям қўлимда милтиқ бўлганда, билмадим...
Ултон унинг белидан қучди.
– Ҳалиям боплаб сўкдингиз.
– Қирилиб кеткурлар...
– Иван Ивановичнинг уйида кўриб қолсак, нима дейсиз?
– Гаплашмайман! – кейин унинг кўзлари жавдиради. – Менимча,
372
шу солдатлар ҳам бахтсиз халқ... Учтаси Афғонистонга бориб келган
экан. Айтмоқчи, буларни “черные берети” дейишар экан.
– Ў, одамига дуч келган эканмиз-ку!
– Иван Ивановичга айтманг, деди... Ҳақиқатан ҳам бари асабий...
– Биз уларни асабий қилганимиз йўқ... Биз уларни таклиф
этганимиз ҳам йўқ! Барибир босқинчиларнинг зурёди бўлиб қолади
булар... Шунинг учун бизни писанд қилишмайди...
– Бу гапингиз рост.
Бу ёқда йўл эниш бўлгани учун отга мингашиб жўнадилар. Кечки
пайтда қишлоққа рўпара бўлиб... қўра ёнида отдан тушдилар. Кейин
Гижингтойни тош девордан чиқиб турган тўсинга боғлаб, ариқда
ювиниб ва қоқиниб боришаркан, ёрдамчи чўпон учраб қолди. У
катакдан чиққан, ҳовучида тухум бор эди.
– Ў, саломлар! – деди Ултон. – Эргашвой, ҳали гурунг қиламиз!..
Сиздан илтимос, Гижингтойни ҳаятга
21
оптушиб арқонланг. Хуржунни
ҳў, кулбага элтиб қўйинг... Кимлар бор?
Чўлиқ оқ ем бўлган лабларини билагига артиб:
– Ҳамма шу ерда, – деди. Ва Ултоннинг бошига термилиб қолди.
Ултон тушунди.
– Ечиб ташласам-чи? – сўради Баҳордан.
– Тура турсин, – деди Баҳор. – Ахир... амбулаторияга ўтармиз?
– Маъқул. Унисидан... тўртта питра қолган эди, бунисидан шу дока
қолади. Лекин мен бу ёқдан бора қолай. Опам кўрса: “Нима бўлди?
Нима гап?” деб меҳрибончилик қилиб ётади... Сиз тўғри боринг,
Do'stlaringiz bilan baham: |