Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet70/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   108
Bog'liq
Власова1

101. Шри Ланкада балиқ овлаш.
Пидуруталагала тоғи (2524 м) ва буддистлар саждагоҳи бўлгав қояли пирамида Одамато чўққисидир (2243 м). Массив тузилишида бир қанча текисланган юзалар кўзга аниқ ташланиб туради, улар атрофдаги пасттекисликка тик зинапоялар ҳосил қилиб тушади. Массивнинг жанубий ёнбағирлари айниқса тик. Дарёлар бу ёнбағирларда тор даралар, кўп шаршаралар ҳосил қилган.
Марказий массивни ўраб турган пасттекисликларнинг заминида кристалл жинслар бор, улар ҳар ер-ҳар ерда ер юзасига чиқиб паст гряда ва тепалар ҳосил қилади. Ер юзасининг катта қисмини дарёлар келтирмалари қоплаган, шимол ва шимоли-ғарбда оҳактошлар тарқалган, улар ўз остидаги кристалл жинсларни қоплаб ётади. Шри Ланка қирғоқлари ҳам Ҳиндистон ярим ороли қирғоқлари каби ҳамма жойда паст, текис, қум тиллари, лагуналар бор. Энг қулай табиий қўлтиқларда асосий портлар жануби-ғарбда Коломбо, жануби-шарқда Тринкомали портлари жойлашган.
Орол графитга бой, графит Марказий массивнинг ва жануби-шарқдаги пасттекисликларнинг қадимги метаморфик жинслари орасида жойлашган, Шри Ланканинг жанубий қисмидаги аллювиал жинсларда қимматбаҳо тошларнинг сочилма конлари бор. Қирғоқ яқинида қадимдан марварид олинади.
Оролнинг катта қисми Ҳиндистон ярим ороли каби субэкваториал иқлим минтақасида жойлашган. Унинг жануби-ғарбий чеккаси эса экваториал иқлим минтақасига киради. Бу ҳол денгиз сатҳидан катта баландликда ҳам бир хил юқори температура бўлишига олиб келади. Текисликларда ўртача температура йил давомида +26° дан +28°С гача ўзгаради, фақат 2000 м га яқин баландликда ўртача ойлик температура +16°С гача пасаяди. Ҳамма ерда ҳам температуранинг суткалик фарқлари йиллик фарқлардан анча катта бўлади.
Температура доим бир хил бўлган шароитда табиий ва маданий ўсимликларнинг жойлашишига асосан ёғинлар таъсир кўрсатади. ёғиннинг ёғиш режими ва йиллик миқдоридаги фарқлар оролнинг турли районларидаги ландшафтлар фарқини белгилайди. Ёғинларнинг асосий қисми муссон .шамоллари-ёзги жануби-ғарбий ва қишки шимоли-шарқий муссонлар билан боғлиқ. Шимоли-шарқий муссонлар Бенгалия қўлтиғи устидан ўта-ётганида намга тўйинади. Конвектив ёмғирлар ҳам катта аҳамиятга эга, бундай ёмғирлар март-апрель ва сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади, Жануби-ғарбий муссон шамоллари жануби-ғарбий соҳилга ва Марказий массив ёнбағирларига май ойидан сентябргача жуда кўп миқдорда ёғин келтиради. Бу ойларда оролнинг шимолий ва шарқий қисмларида қурғоқчил давр бўлади, чунки Марказий массивдан ошиб ўтган муссон қуруқ фён шамоли хоссасига эга бўлиб қолади. Шимоли-шарқий муссоннинг таъсир даври ноябрдан мартгача давом этади. Бу ойларда оролнинг шимол ва шарқида ёғин кўп тушади, бу муссон жануби-ғарбга ҳам қисман ёғин келтиради. Жануби-ғарбда конвектив ёмғирлар ҳам муайян миқдорда тушади. Шундай қилиб Шри-Ланканинг жануби-ғарбида йил бўйи кўп ва бир текис ёғин тушадиган районларни ажратиш мумкин, бу ерларда йиллик ёғин миқдори 3000-5000 мм га етади. Нисбатан қуруқ бўладиган қисқа давр қиш ойларига тўғри келади.
Шимол, шарқ ва жануби-шарқда ёғин анча кам (1000-1900 мм) тушади ва йилда икки давр-апрелдан сентябргача лавом этадиган қурғоқчил давр ва октябрдан мартгача давом этадиган сернам давр аниқ ифодаланган.
Шри Ланканинг жануби-ғарбидан бошқа катта қисмида деҳқончилик суғоришга муҳтож, ерларни суғориш учун дарёлар сувидан кенг фойдаланилади. Энг катта дарёлар Марказий массивдан бошланиб, пасттекисликларга таралиб оқиб тушади. Кўп дарёларнинг қуйилиш жойида лагуналарнинг дарё оқизиқлари билан тўлиши натижасида унумдор, ишлаш учун қулай пасттекисликлар ҳосил бўлган. Муссон ёмғирлари вақтида соҳилдаги пасттекисликларни сув босади, лекин қурғоқчил вақтида нам танқислиги сезилади. Қадим замонлардаёқ сув омборлари қурилган ва каналлар орқали далаларга сув чиқарилган. Қенинги йилларда оролда эски ирригация шохобчаларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда ва янги гидроиншоотлар бунёд этилмоқда.
Қурғоқчил районларнинг ўсимлик қоплами билан сернам районлар ўсимлик қоплами ҳар хил. Оролнинг шимоли-шарқий, шарқий ва жануби-шарқий қурғоқчил районлари тиканли бута чакалакзорлари, саванна типидаги ксерофил тропик ўрмонлар билан қопланган. Бу районларда қадимдан сингал қабилалари яшаб келади ва бу ерлар қадимги деҳқончилик маркази ҳисобланади. Шу сабабли, дастлабки ўрмонлар кесиб юборилган ва ҳозиргилари иккиламчи ўрмонлар бўлиши , мумкин. Бу ўрмонларда ёғоч буюмлари ясаш ва қурилиш учун зарур бўлган қимматли дарахтлар (атлас дарахти, палу ва бошқалар) кўп.
Жануби-ғарбий районларнинг табиий ўсимлик қоплами учун нам тропик ўрмонлар характерли. Бундай ўрмонлар илгарилари соҳилдаги пасттекисликларни ва Марказий массив ёнбағирларини қоплаб ётган Англиянинг мустамлака ҳукмронлиги вақтида бу ўрмонлар деярли бутунлай кесиб юборилди ва улар ўрнида Жанубий Америкадан келтирилган каучукли гевея ва бошқа тропик ўсимликлар ўстириладиган далалар пайдо бўлди. Оролдаги тоғларнинг зинапоя қилинган ёнбағирларида рес-публиканинг экспорт қилинадиган муҳим ўсимликларидан бўлган чой етиштирилади. Жануб ва ғарбдаги соҳиллар учун кокос пальмазорлари хосдир. Кокос пальмазорлари шарқий соҳилнинг айрим районларида ҳам учрайди.
Тоғлар ёнбағирларининг баланд қисмларини ва кенг Марказий массив платосини бўлиқ ўтлоқлар қоплаган, улар яхши яйловлар бўлиб хизмат қилади.
Орол ҳайвонот дунёси бой ва кўп жиҳатдан Ҳиндистон ҳайвонот дунёсига ўхшайди. Баъзи жойларда ёввойи филлар бор. Ҳиндистондаги каби бу ерда ҳам уларни тутиб, оғир ишларда ишлашга ўргатишади. Дарёлар бўйидаги тўқайларда ёввойи буйволлар ва тўнғизлар учрайди.
Шри Ланка маймунларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги жиҳатидан Ҳиндистондан анча кейинда туради. Бу ерда маймунларнинг бир неча тури бор. Оролда кичик, силлиқ жунгли лора маймунларига ўхшаш лемурлар яшайди. Йиртқичлардан Ҳиндистон бўриси, қоплон, япалоқтумшуқ, айиқ ва виверра тарқалган. Фауна таркибида чалатишлилар группаси вакиллари ҳам бор; булар Ҳиндистон, Ҳиндихитой ва Зонд оролларида ҳам учрайдиган калтакесакларнинг уч туридир (Manidae).
Кушлардан товуқлар оиласининг кўпдан-кўп вакиллари бор. Булар орасида тождор товуқлар, оддий товус яшайди. Чиройли ва ранг-баранг патли чумчуқлар, каккулар ва бошқалар кўп. Дарёлар қирғоғида қизил ғоз, қўтон, соқақушлар яшайди. Ҳиндистон каби Шри Ланкада ҳам судралиб юрувчилар жуда кўп. Улар орасида тимсоҳ, заҳарли ва заҳарсиз илонлар, тошбақалар бор.
ҲИНДИХИТОЙ ЯРИМ ОРОЛИ
Евросиёнинг жануби шарқий чеккаси бўлган Ҳиндихитой ярим ороли Ҳинд ва Тинч океанлар ҳавзалари оралиғида жойлашиб, қирғоқ чизиғининг эгри-бугрилиги, тузилишининг мураккаблиги ва рельефининг хилма-хиллиги жиҳатидан жанубдаги бошқа ярим ороллардан фарқ қилади. Ярим оролнинг шимолий чегараси тропикдан жануброқдан ўтади, жанубий чегараси эса узун чўзилган Малакка ярим оролида деярли экваторгача етиб боради.
Ҳиндихитой ўрталиқдаги Ҳиндсина массиви ва уни шарқдан ўраб олган мезозой ва ғарбдан ўраган кайнозой тоғларидан тузилган.
Ярим орол рельефи учун тоғ тизмаларининг меридианга яқин жойлашганлиги, улар орасига шимолдан кириб келган кенг тоғликнинг айрим қисмлари, жанубда аллювиал текисликлар хосдир.
Чекка ғарбда, Бирмада Аракан (Аракан-Йома) тоғлари системаси чўзилган, улар сўнгра Андаман ва Никобар оролларида, кейин эса Суматра ҳамда Ява оролларида давом этади. Аракан-Иома тоғлари кўп қисмида палеоген жинсларидан тузилган параллел тизмалардан иборат бўлиб, Виктория тоғида баландлиги 3000 м дан ошади. Бу тоғларда Шарқ томондан Иравади пасттекислиги туташган. Пасттекисликни паст тизмалар ва қатор тепаликлар кесиб ўтган. Булардан энг баланди бўлган Пегу-Йома тизмасининг баландлиги атиги 800 м га етади. Иравади дарёсининг ўрта оқимидаги пасттекислик Аракан-йома системаси билан Пегу-Иома тизмаси орасидаги нисбатан. энсиз йўлакдир. Пегу-Иомадан шарқда Ситтанг дарёсининг ал-лювиал текислиги жойлашган. Иравади ва Ситанг текисликлари дарёларнинг қуйи оқимида туташади ва кенг дельта билан тугайди. Бу ҳамма текислик ерларда аҳоли зич ўрнашган ва текисЛикнинг катта қисми экинзорлар билан банд.
Шарқроқда шимолдан жанубга томон Шан тоғлигидан Малакка ярим оролининг жанубий чеккаснгача Ҳиндихитойнинг марказий зонаси тоғлари чўзилган. Марказий тоғ системасининг тизмалари протерозойнинг кристалл жинслари ва қуйи палеозойнинг оҳактошларидан тузилган. Бу бутун зона қадимги бурмаланишда бурмаланган ва мезозой ҳамда кайнозой эраларининг вертикал тектоникаси натижасида ўзгарган. Шу сабабли тоғлар бурмали-палахсали тоғлиқ характерига эга, юқори қисмларида пенепленлашган юзалар сақланиб қолган, тизмалар ва алоҳида тепалар усти силлиқланган гумбазсимон, лёкин тоғликни чуқур тектоник ҳамда эрозион водийлар кесиб ўтган. Шан тоғлиги шарқий қисмида баландлиги 2000-2500 м бўлган, ўтиш қийин тоғли район ҳосил қилган. Салуин дарёсининг чуқур ўйиб кирган водийси тоғликнинг унча баланд бўлмаган, асосан оҳактошлардан тузилган ва карст ўнқирчўнқир қилиб юборган ғарбий қисмини ажратиб туради. Тоғликдан жанубга томон жуда парчаланиб кетган, баландлиги 2000 м гача етадиган ва Малакка ярим оролида аста-секин пасайиб борадиган параллел тоғ тизмалари чўзилган. Шан тоғлигида Ҳиндихитойнинг марказий тоғ системаси шарқий тоғлар системаси билан туташади. Шарқий система Шарқий соҳилга параллел ҳолда ярим оролнинг бошидан охиригача чўзилган.
Шимолий қисмда Вьетнам Социалистик Республикаси территориясида (Бакбо), жуда парчаланиб кетган баланд тоғлик кўтарилган, бу тоғлик бир неча марта тоғ ҳосил бўлиши, пенепленлашиш ва кейин ёрилиб кўтарилишлар рўй берган турли тоғ жинсларидан тузилган. Ҳиндихитойнинг бу қисмида Хитой Халқ Республикаси билан чегарада ярим оролнинг энг баланд тоғлари-Фансипан чўққиси (3342 м) ва баландлиги 3000 м га яқин бўлган бошқа тоғлар кўтарилган. Бу ерда кристалл массивлар карст ривожланган оҳактошли тоғликлар билан алмашиниб туради. Бу тоғли ерларни Қизил дарё ва унинг ирмоғи Қора дарё водийлари кесиб ўтади. Қизил дарёнинг қуйи оқимидаги текислик ва унинг кенг дельтаси фақат Вьетнам Социалистик Республикасида эмас, балки бутун дунёда аҳоли энг зич ўрнашган районлардан биридир; бу ерлар юриш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак ўрнашган тоғликдан кескин фарқ қилади.
Тоғлик Лаосда ҳам давом этади, бу ерда уни чуқур Меконг водийси кесиб ўтган бўлиб, сўнгра Аннам тоғларига ўтилади, Аннам тоғлари ҳеч бир ерда шимолий тоғликчалик баланд кўтарилмайди, унчалик катта ҳам, парчаланиб кетган ҳам эмас. Аннам тоғлари этагида Жанубий Хитой денгизи бўйлаб қирғоқ бўйи пасттекисликлари чўзилган, унинг шимолий қисмидаги кичиккичик қирғоқларида лагуналар бор. Жанубда тоғлар денгиз қирғоғига яқинлашиб келади ва соҳил бўйи текислиги тоғ тармоқлари билан ажралиб турган алоҳида қисмларга бўлиниб кетади. Бу ерда қулай қўлтиқлар қирғоқни ўйиб кирган, қирғоқ бўйлаб ороллар жойлашган.
Ҳиндихитойнинг марказий тоғлиги ва шарқий системаси шимолда, Шан тоғлиги районида бир-бирига яқинлашиб, жанубда елпиғичсимон таралган ва Ҳиндихитойнинг қадимги массивини ўраб олган. Бу массивнинг кристалл массиви устида Меконг ва Менам дарёлари билан суғориладиган пасттекисликлар ҳамда қумтошдан тузилган плато жойлашган. Платонинг чеккалари зинапоя ҳосил қилиб тик тушган. Таиландда Менам дарёсининг дельтаси, Менам пасттекислиги мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган қишлоқ хўжалик районидир. Ҳиндихитойнинг жануби-шарқида Меконг дарёси билан суғориладиган Дангрэк ясси текис сойлиги ва Меконгнинг жуда катта дельтаси жойлашган.
Д ельта майдонига иккита Голландия сиғиши мумкин. Менам ва Меконг дельталари оралиғида ўртача баландликдаги Кардамон тоғлари жойлашган, улар қадимги кристалл жинсларнинг ер юзасига чиқиб қолган қисмидир. Таиланднинг шарқий қисмида кристалл замин устида горизонтал ётган мезозой қумтошларидан тузилган кенг, паст плато жойлашган. Бу платонинг рельефда аниқ ифодаланган жарлик ҳосил қилган зинапоясимон чеккалари Менам (Дангпьяфай) текислиги ҳамда Дангрэк сойлигидан тик кўтарилиб туради.
Ярим оролдаги фойдали қазилмаларининг катта қисми ер юзасига чиқиб қолган турли ёшдаги бурмали ҳосилалар билан боғлиқдир. Тоғларнинг марказий зонаси турли хил металл рудаларига жуда бойдир. Бу зонанинг Бирма, Малайзия Федерациялари ва Жануби-Ғарбий Таиланддаги қисмида қалайи ҳамда вольфрам рудалари бор. Шан тоғлигида худди шу марказий зонада қўрғошин-рух рудалари конлари жойлашган. Вольфрам, қалайи, рух ва кумуш рудалари, шунингдек, шимоли-ғарбий тоғли районда, Вьетнам Социалистик республикаси ва Таиланд территориясида ҳам қазиб чиқарилади. Ярим оролнинг кўпгина районларида (Аннам тоғлари ва бошқа жойларда) олтин сочма ҳолда ва туб конлардан қазиб олинади. Кардамон тоғлари ва Шимолий Бирмадаги тоғлар сапфир (кўк ёқут) ва ёқутга бой.
Вьетнам Социалистик Республикасининг соҳилидаги триас ётқизиқларида тошкўмирнинг йирик конлари жойлашган. Бирманинг тоғли районларидаги кайнозой ётқизиқларида нефть бор.
Ҳиндихитой Ҳиндистон ярим оролидан фарқ қилиб, материкнинг бошқа қисмларидан кенглик бўйлаб чўзилган тоғлар билан ажралмаган. Унинг барча тоғлари шимолдан жанубга чўзилган ва ярим орол ерларига шимолдан континентал ҳаво массаларининг кириб келишига тўсиқ бўла олмайди. Қишда континентал муссон билан кириб келадиган нисбатан совуқ ҳаво ҳароратнинг пасайишига сабаб бўлиб, температуранинг 15° шимолий кенгликкача пасайиши сезилади. Шу сабабли Ҳиндихитойнинг шимолий қисмида энг совуқ ойнинг ўртача температураси 1000 м дан кам баландликда +16аС дан ошмайди. Декабрь ва январь ойларида температура баъзан +4°С гача пасаяди. Ҳамма тоғли районларда ҳарорат +1, +2°С гача тушади. Лекин 15° шимолий кенгликдан жанубда континентал ҳаво массаларининг таъсири сезилмайди ва энг салқин ойнинг температураси +21-23°С га етади. Сингапурда январнинг ўртача температураси деярли +26°С га тенг. Июль ойининг ўртача температураси ярим оролнинг шимолий қисмида +28°С, бироқ ярим оролнинг ҳамма қисмида энг иссиқ ой июль бўлмай, экваториал муссон бошланиши олдидаги апрель ойидир. Рангунда апрелнинг ўртача температураси +29°С, текисликларнинг ички қисмларида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +30° дан ошади.
Ҳиндихитойнинг катта қисмига намнинг асосий массасини жануби-ғарбий экваториал муссон шамоллари келтиради. Муссонлар намни асосан ғарбий соҳилда қолдиради, бу соҳиллар ярим оролнинг энг сернам районларидир. Йиллик ёғин миқдори 3000 мм га етади ва ёғиннинг 80% и ёз ойларида ёғади. Ички районларда ёғиннинг ёзда энг кўп тушиши сақланади, лекин миқдори кескин камайиб, 1000 мм дан ошмайди. Ҳиндихитойнинг шимолида муссон шамоллари йўналиши ўзгаради, яъни жануби-шарқдан эсади ва Жанубий Хитой денгизи томондан у ҳам ёзда кўп миқдорда нам келтиради. ёғин қаттиқ жала кўринишида ёғади; бунда гўё сувни челаклаб қуйгандек бўлади. Жала қуйиши билан бирга кўпинча катта зарар келтирувчи тайфунлар (довул) бўлади. Жанубий Хитой денгизи томондан келадиган тропич тайфунлар Ҳиндихитой устида июлдан сентябргача айкиқса тез-тез ўтиб туради.
Шарқий соҳилда энг кўп ёғин куз билан қиш ойларига тўғри келади. Ёмғирларни шимолийшарқдан эсиб, денгиз, устида намга тўйинадиган ишки муссон (пассат) шамоллари келтиради. Тоғлар шарқий соҳилни ёзги муссон шамолларидан тўсиб туради ва у ерда ёзда қуруқ бўлади. Шунга қарамай, Шарқий соҳилнинг катта қисмида йилига 1500 мм дан 3000 мм гача ёғин тушади.
Ички пасттекисликлар ва платоларга энг кам ёғин тушади, қирғоқдаги текисликларга ҳамма жойда ҳам ёғин кўп ёғади. Чекка жанубда, Малакка ярим оролида ёғин режими икки максимумгакузги ва баҳорги кунтун тенглиги вақтидаги максимумга эгадир. Бу эса иқлимнинг экваториал иқлимга айланишидир.
Я рим оролнинг барча йирик дарёлари Ҳимолай-тибет системасидаги тоғлардан бошланади, Ҳиндихитойнинг тоғ тизмалари ва ясси тоғликларини кесиб ўтади, уларнинг қуйи оқими злари келтирган ётқизиқлари орасида кенг текисликлардан ўтади. Ҳиндихитойнинг аллювиал текисликлари ва дарёлар дельталари аҳоли зич ўрнашган йирик районлардир. Бу районларнинг баъзи бирларида (масалан, Қизил дарё дельтасида) аҳолининг зичлиги 1000 кишидан ортади. Дарёларнинг қуяр жойида ва этакларида Ҳиндихитой мамлакатларининг энг йирик порт ва шаҳарлари жойлашган. Бирманинг пойтахтирангун денгиздан 35 км масофада Иравади ирмоқларидан бири бўлган Рангун бўйида жойлашган; Салуин қуйилиш жойида Моламь-яйн шаҳри Менамнинг қуйи оқимида Таиланднинг пойтахти

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish