Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ҳиндихитойнинг шарқий қисмидаги дарё



Download 17,95 Mb.
bet71/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   108
Bog'liq
Власова1

103. Ҳиндихитойнинг шарқий қисмидаги дарё
Бангкок жойлашган. Бу шаҳарнинг каттагина қисми захоб, ботқоқ ерда кўтармалар ва қозиқлар устига қурилган, аҳолининг бир қисми дарёда қайиқлардасампанларда яшайди. Меконг дельтасидаги тармоқлардан бири бўйида Хошимин шаҳри жойлашган. Қизил дарё қуйи оқими бўйида Вьетнам Социалистик Республикасининг илгариги пойтахти-Ханой жойлашган. Сув кўтарилиши вақтида дарёларнинг қуяр ерида сув сатҳи кескни кўтарилади ва шу туфайли океан кемалари дарёларнинг юқори оқими томонга ўнлаб километрга кира олади.
Ҳиндихитойнинг барча дарёлари муссон режимига эга. Энг йирик Меконг дарёси қуйи қисмидаги оқимни Сап кўли бошқариб туради. Бу кўл Меконг билан Сап деб аталадиган тармоқ орқали туташган. Бу кўл денгиздан ажралиб қолган собиқ қўлтиқ бўлиб, ҳозиргача унда денгиз фаунаси сақланган. Муссон ёмғирлари вақтида Меконгда сув сатҳи кўтарилганда кўл сувга тўлади. Қуруқ фаслда эса, аксинча, сув Сап кўлидан Меконгга оқиб, дарёнинг қуйи оқимида сувнинг нисбатан баланд сатҳи сақланиб туради Бу вақтда кўл майдони жуда кичраяди ва у шу даражада саёзлашадики, кечиб ўтиш мумкин бўлиб қолади ҳамда маҳаллий аҳоли ундан балиқ йиғиб олади. Ярим оролда тропик кенгликларнинг ўсимлик қопламининг деярли барча типи-сернам тропик ўрмонлар ва мангра чакалакзорларидан тортиб қуруқ саванналаргача тарқалган.
Ҳ индихитойнинг паст соҳиллари бўйлаб ўсган мангразорларнинг эни 50-60 м дан ошмайди. Бу чакалакзорларда нипа пальмаси ва сув босадиган зонанинг бошқа ўсимликлари ўсади. Мангра чакалакзорларидан аста-секин сув босадиган қирғоқ бўйи ўрмонларига ўтилади, бу ўрмонларда Австралия казуаринасига яқин казуарина, пандануслар, кокос пальмалари ўсади. Кокос пальмаси денгиз қирғоғи учун характерлидир, чунки у денгиз тўлқини қирғоққа чиқариб ташлаган мевасидан ўсиб чиқади.
Нам тропик ўрмонлар текисликларда ва тоғ ёнбағирларида 750 м дан пастда тарқалган. Бундай ўрмонлар Малакка ярим оролида ва Ҳиндихитойнинг шарқий соҳилида айниқса катта майдонларни эгаллаган. Малаккада тоғларининг қуйи қисми Индонезия ороллари учун типик бўлган ўзига хос мохли ўрмонлар билан қопланган. Намгарлик жуда кўп бўлган ерларда дарахтларни қалин мох ва лишайник қоплаб олган, баъзан улар бутун ўсимликларни қоплаб олади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish