Агар болада қизамиқ бор ёки у сўнгги 3 ой
давомида қизамиқ билан оғриб ўтган бўлса
·
Қараб кўринг, оғзида яралар борми?
Улар чуқур ва каттами?
·
Қараб кўринг, кўзлар йиринглаганми?
·
Қараб кўринг, кўз шох пардаси хиралашганми?
БОЛАНИНГ ЁШИ 18 ОЙДАН КАТТА БЎЛСА, ТОМОҒИДА МУАММОЛАР ИЗЛАНГ
§
Бола томоғи оғриб, суюқлик ича
олмайдими?
§
Томоғи қизарганми?
§
Томоғида йиринг борми?
§
Бўйин лимфа тугунлари катталашганми?
БОЛАНИНГ ҚУЛОҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР БОРМИ?
Ҳа___ Йўқ___
§
Қулоқда оғриқ борми?
§
Қулоқдан оқадими?
§
Агар оқса, қанчадан буён?___ кун
§
Қараб кўринг, қулоқдан оқаётган йиринг борми?
§
Пайпаслаб кўринг, қулоқ орқасида оғриқли шиш
борми?
СЎНГРА ОЗИҚЛАНИШНИНГ БУЗИЛИШИ ВА КАМҚОНЛИК БОРМИ, ТЕKШИРИНГ
§
Кўринг, кўзга ташланадиган ОҒИР озғинлик
белгилари борми?
§
Кўринг, қўл кафтлари оқлиги борми? Унинг
даражаси:
Яққолми? Ўртачами?
§
Қараб кўринг, иккала оёқ панжасида шиш борми?
§
Вазннинг ёшга монандлигини аниқланг
Kам___ Kам эмас___
112
4- касаллик тарихи: Тимур
Тимур 37 ойлик. Вазни 11 кг. Танасининг ҳарорати 37,5°С даража. Онаси боламнинг
танаси қизиб турибди, деб айтди. Бола йиғлаб, қулоғини ишқалайди.
Тиббий ходим Тимурда умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшириб кўрди. Бола
суюқлик ича олади, бирор нарса ичганидан кейин қайт қилмайди, унда талвасалар
бўлмаган, у летаргик ҳолатда эмас, хуши жойида. Болада йўтал ёки диарея йўқ.
Онаси Тимурнинг бадани қизиб турибди, деб айтгани ва боланинг тана ҳарорати 37,5°С
даража бўлгани учун тиббий ходим Тимурнинг аҳволини иситма бўйича баҳолади.
Онасининг сўзларига қараганда, болада уч кундан бери иситма давом этади. Сўнгги 3
ой мобайнида унда қизамиқ бўлган эмас. Боланинг бўйни бемалол ҳаракатланади. Унда
қизамиққа ишора қиладиган белгилар йўқ.
Тимурда томоқ оғриғи йўқ.
Тиббий ходим Тимурда қулоққа алоқадор муаммолар борми, деб сўради. Онаси
Тимурнинг қулоғи оғриди, деб айтди. Бунга қўшимча қилиб, 5 кундан бери қулоғи
оқаётганини сездим, деди. Тиббий ходим Тимурнинг қулоғидан йиринг оқаётганини
топди. Ўнг ва чап қулоқнинг орқасида оғриқли шиш топмади.
Сўнгра тиббий ходим боланинг ахволини озиқланишнинг бузилиши ва камқонлик
бўйича баҳолади. Тимур озғин бўлиб кўринади, лекин унда ҳаддан ташқари озғинлик
йўқ. Боланинг қўл кафтлари рангсиз эмас. Иккала оёқ панжасида шишлар ҳам йўқ.
Тиббий ходим боланинг вазни ёшига тўғри келиш-келмаслигини аниқлади.
Тимурдаги белгиларни ёзиб олиб, кейинги бетда келтирилган Ёзув Шаклида
таснифланг.
113
МАШҚ С. 4- касаллик тарихи
Do'stlaringiz bilan baham: |