Вазннинг ёшга нисбатан мослиги Боланинг вазни ёшига тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш учун унинг вазнини шу
ёшдаги бошқа болаларнинг Вазнига солиштириб кўриш зарур.
Сиз вазнининг ёшга нисбатини вазннинг ёшга тўғри келиш-келмаслигини кўрсатадиган
схемадаги эгри чизиқдан пастда турувчи болаларни аниқлаб олишингиз керак бўлади.
Шундай болаларнинг вазни уларнинг ёши учун кам деб ҳисобланади.
Энди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг вазннинг ёшга мослигини кўрсатадиган
схемасини ўрганиб чиқинг.
Боланинг вазни ёшига мослигини аниқлаш учун:
Вазнни ёшга нисбатан мослиги боланинг вазни кам ёки жуда кам етишмаслигини
аниқлаш учун фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич боладаги ортиқча вазн ёки семизликни
таснифлаш учун фойданилмайди. Вазнни аниқлаш осон бўлгани учун ундан кўп
ҳолатларда фойдаланилади, бироқ болани ёшини аниқлаш қийин бўлганда бу
кўрсаткичга ишонч кам бўлади.
Эслатма : Агар боланинг иккала оёқ панжаларида шиш бўлса, боланинг оғирлигини ошириб
кўрсатади ва жуда кам вазн ҳолатини яширади. Боланинг ўсиш ва ривожланиш картасига вазн-
бўй ва вазннинг ёшга нисбатан мослигини кўрсатувчи маълумотларни ва оёқ панжалрида шиш
борлигини ёзиб қўйинг. Бу бола тўғридан - тўғри вазни жуда кам болалар тоифасига киради ва
алоҳида парваришга мухтож.
Уч хил турдаги ёш (туғилишдан - 6 ойгача, 6 ойдан -2 ёшгача ва 2 ёшдан - 5 ёшгача) ва
алоҳида ўғил болалар ва алоҳида қиз болалар учун вазнни ёшга нисбатан мослик эгри
чизиғи кейинги бетларда келтирилган.
Ҳар бир ушбу ҳолатлардаги эгри чизиқларда Х ўқи боланинг ёшини билдиради, Y
ўқида эса вазн кг ларда кўрсатилган. 0-3 ойгача бўлган болалар учун ёш тўлиқ
ҳафталарда кўрсатилади. 3 ойдан 12 ойгача болаларда тўлиқ ойларда ва 1 ёшдан катта
болаларда тўлиқ йил ва ойларда кўрсатилади.
Вазннинг ёшга нисбатан мослигини жадвалда фойдаланиш:
Горизонтал чизиқда (фақат улар орасида эмас) тўлиқ ҳафталарни ва ойларни ёки йил ва
ойларни белгиланг.
Вертикал чизиқда ёки улар орасида вазн кўрсаткичини килограммнинг ўндан бирига
хос аниқликда масалан 7,8 кг қилиб белгиланг.
Жадвалдаги бола ёши ва оғирлиги чизиғини туташтиринг ва нуқтасини топинг. Бу
нуқта “-2” эгри чизиқдан пастдами, ўзидами ёки юқоридами, аниқланг.
Аниқланган нуқта “-2” чизиғидан пастда бўлса болада “камвазнлик” бор, “-3” пастда
бўлса болада озиқланишнинг оғир бузилиши бор. Бундай болаларда жуда озғинлик
белгилари ёки квашиоркор (болалар пеллаграси) бўлиши мумкин.
Ушбу “Вазнни ёшга мослиги” жадвали вазннинг ёшга мослигини медианага (“0”
рақамли чизиқ) нисбатан таққослаб беради.