Тил ва нутқ марказида .
Тарбиячи марказда мультимедиа воситалари ёрдамида презинтация ва видео ролликни намойиш қилади. Унда қоғознинг яратилиш жараёнлари то китоб холига келгунга қадар фаолият намойиш қилинади. Тарбиячи кўрсатилганлар ҳақида болаларга савол беради.
Тарбиячи: Видео нима ҳақида экан?
Болалар:
Тарбиячи: Қоғоз нимадан тайёрланади?
Болалар:
Тарбиячи: Китоб яратиш учун қандай махсулотлардан фойдаланамиз? Болалар:
Тарбиячи: Қандай китоб турларини биласиз?
Боллар:
Тарбиячи: Баракалла болалар, энди мана бу расмларга қараб изоҳ бериб, ҳар бирингиз мустақил кичик ҳикоя ёки эртак тўқинг.
Тарбиячи бир нечта турли хилдаги рангли расмларни болаларга тақдим этади.(Тарбиячи эса бошқа марказ томон юради.)
Санъат марказида:
Марказда стол устига ҳар хил турдаги қоғозлар(А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва картон қоғозлар), қаламлар, фломастер, елим, ип, кераксиз бўлган бўяладиган китобча(раскраска)лар, қайчи.
(Ҳаёт хафсизлиги қоидаларига риоя қилиш.)
Тарбиячи: Болажонлар столингиз устига қўйилан кераксиз, бўялиб бўлинган раскраскаларнинг рангли расмларидан қирқиб, кичик китобчани ясайсизлар Бунда сизнинг ижодкорлигингиз жуда мухим ахамиятга эга. Ясаган ижодингизга изоҳ берасиз. Тушунарлими?
Болалар:
Тарбиячи: Қани унда ишга киришинг.
Илм-фан ва табиат марказида:
Марказда стол устига ҳар хил турдаги қоғозлар(А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва картон қоғозлар, қум қоғоз, шилдироқ қоғоз, босма қоғозлар,ҳожатхона қоғози), қаламлар, фломастер, елим, ип, ликопчада сув, чой қошиқ, таъмирталаб китоблар , қайчи, қўлни артиш учун нам салфетка қўйилан.
Тарбиячи: Болалар сизларга савол, қоғознинг табиатда неча турларини учратгансиз?
Болалар: Оқ қоғоз.
Болалар:Рангли қоғозлар.
Болалар: Картон қоғоз.
Тарбиячи: Баракалла. Менинг қўлимда яна бошқа қоғоз турлари ҳам мавжуд. Мана бу қум қоғоз, буни асосан дадаларимиз машиналарининг эҳтиёт қисмларини тозалаш учун ва онажонларимиз уй-рўзғор буюмларини, қозон-товоқларни тозалаш учун фойдаланадилар. Қум қоғозни ушлаб, пайпаслаб кўринг. Нималарни хис қилдингиз? Оддий қоғоздан фарқи нимада?
Болалар: Бу қоғоз оддий қоғоздан анча дағал ва қаттиқ.
Тарбиячи: Унда нималарни кўряпсиз?
Болалар: Унда майда қум заррачалари мавжуд.
Болалар: Кўринишидан қоғозга ўхшамайди, ранги ҳам тўқ рангда.
Тарбиячи: Қум қоғозга ёзиш ёкиш чизиш мумкинми?
Болалар: Дағаллигидан бу қоғоз турига расм чизиб ёки ёзиб бўлмайди.
Болалар: Фақат катталарнинг фойдаланишлари учун керак бўлар экан.
Тарбиячи: Баракалла болажонлар, тўғри жавоб бердингиз. Ана энди кейинги қоғозни сизларга кўрсатаман. Мана бу шилдироқ қоғозни нималарда учратгансиз?
Болалар: Конфет ва шоколадларда .
Тарбиячи: Жуда тўғри, айнан сиз севиб истеъмол қиладиган ширинликларингиз муқоваси ичида мана шундай ялтираган шилдироқ қоғозлар мавжуд . Биласизми бу нима учун кераклигини?
Болалар: Йўқ.
Тарбиячи: Унда мени диққат билан тингланг. Бу қоғоз махсулотнинг сифатига, қотиб қолишига, айниб қолмаслигига, севимли ширинлигингизнинг иссиқда эриганда муқовасига ўтиб кетмаслигига ва ниҳоят сизнинг бармоқчаларингиз ширра бўлмасдан истеъмол қилишингизда мухим ахамиятга эга.
Тарбиячи: Ва сўнгги мана бу қоғозни сиз ҳали балки учратмагандирсиз. Бу қоғоз турини босма қоғоз деб атайдилар. Босма қоғознинг тагига оддий оқ қоғоз қўйиб, босма қоғозга турли кўринишдаги расмларни бостириб чизишимиз ёки ёзишимиз мумкин. Оқ қоғозда эса биз бостирган кўринишлар пайдо бўлади. Бостирилган нарсанинг ранги эса босма қоғозимиз рангига боғлиқ. Бундай босма қоғозлар тўқ кўк, тўқ яшил, сиёҳ ва қора рангларда учрайди. Бармоқлар ёрдамида пайпаслаб ушлаб кўринг. Кўриниши қандай экан?
Болалар: Кўриниши тўқ рангда
Тарбиячи: Нима учун бу қоғоз турини босма қоғоз деб атаймиз? Бу қоғоз турига расм чизиб, бўя олмизми?
Болалар: Йўқ.Чунки бу қоғоз туридан фақатгина бостириш усули билан шакл хосил қилинади.
Тарбиячи:Баракалла, офарин.Берган маълумотларимни яхши ўзлатирибсизлар.
Ана энди сизлар билан биргаликда барча қоғоз турлари устида тажриба ўтказамиз. Тажрибада ликопчадаги бир чой қошиқ сувдан олиб барча турдаги қоғозлар устидан бирма-бир қуйиб чиқамиз ва кузатамиз.
Тарбиячи: Болажонлар қандай холат юз берди? Қайси қоғоз сувни ўзига тезроқ шимиб олди?
Болалар: Ҳожатхона қоғози сувни ўзига тезда шимиб олди.
Тарбиячи: Жуда тўғри , аммо нима учун айнан ҳожатхона қоғози сувни ўзига тезда шимиб олди?
Болалар: Чунки ҳожатхона қоғози қайта ишланган махсулот бўлиб, у юмшоқ бўлганлиги учун сувни тезда шимиб олди.
Болалар: Оқ қоғоз силлиқ ва сифатли қоғоздан тайёрланганлиги учун унга сув шимилиши қийин бўлди.
Болалар: Картон қоғоз қалин бўлганлиги учун сув секинлик билан сингди.
Тарбиячи:Қайсинисида эса бу хол рўй бермади?
Болалар: Шилдироқ қоғозда. Унга сув қуйилганда сув қоғозга сингмади ва қоғоз устида сув доначалари пайдо бўлди.
Тарбиячи: Баракалла, Болажонлар. Энди эса сизлар билан тажрибамизни якунлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |