Ой мавзуси:”Ғаройиб олам” Ҳафта мавзуси:”Ўзбекистоннинг буюк арбоблари”. Февраль ойининг 3- ҳафтаси


Ҳамма:Сизларга йўллаймиз, Дилдан АССАЛОМ! “Ялла” гуруҳининг “Чойхоначи” қўшиғи янграйди



Download 1,2 Mb.
bet2/5
Sana19.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#459123
1   2   3   4   5
Bog'liq
алломалар

Ҳамма:Сизларга йўллаймиз, Дилдан АССАЛОМ!
Ялла” гуруҳининг “Чойхоначи” қўшиғи янграйди.
Чойхоначи:Ўху…. Келинглар болажонлар! Чойхонамизга хуш келибсизлар.
Ҳозирчи болажонлар бу ерга буюк алломаларимиз ташриф буюриб қоладилар.
Қани бўлмасам чойхонамиздан жой эгаллангларчи.
Шум бола:Чойхоначи ака даврамизга меҳмонлар ташриф буюришяпти.
Чойхоначи:Ўзбек классик адабиёти асосчиси, ғазал мулкининг султони Мир
Алишер Навоий ҳазратлари ташриф буюрмоқдалар!
(Мумтоз мусиқа остида Навоий кириб келади. Куй янграётганда Бола А.Ориповнинг «Узбекистон» шеъридан парча ўқийди).
Бола:Кўп жахонгир кўрган бу дуне,
Ҳаммасига гувох ер ости.
Лекин дўстлар шеър ахли аро,
Жахонгири кам бўлар рости.
Беш асрки назмий саройни,
Титратади занжир банд бир шер.
Темур тиғи етмаган жойни,
Қалам билан олди Алишер.
Дуне бўлди чаманим маним,
Ўзбекистон Ватаним маним!
(Чойхоначи ва болалар Навоий бобога «Хуш келдингиз»-деб таъзим қилиб
туришади).
Навоий: Ғурбатда ғариб, шодумон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу, меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,
Булбулга тикандай ошиён бўлмас эмиш.
Чойхоначи:Офарин, устоз, қуллуқ! Чойхонамизга ҳуш келибсиз. Давра тўри
сизники.
Тарбиячи:Навоий бобомиз азиз болажонлар, 1441 йил 9-февралда Афғонистоннинг Хирот шахрида дунёга келади. У ўзбек халқининг улуғ шоири, буюк олими, давлат арбоби, жаҳон адабиётининг мисилсиз сиймоларидан биридир. У бутун хаёти ва фаолиятини инсонниг баҳт-саодати учун курашга, халқнинг осойишталигига, урушларнинг олдини олишга, ободончилик ишларига, илм ва фан, санъат ва адабиёт тараққиётига бағишлади. У 1501 йилда Афғонистоннинг Хирот шахрида оламдан ўтади.
Чойхоначи: Кутиб олинг! Темурийлар давлатининг ҳукумдори. Буюк ўзбек астрономи-юлдузшунос, математиги Мирзо Муҳаммад Ибн Темур Улуғбек Кўрағон. Мирзо Улуғбек 1394 йили Озарбайжонда таваллуд топган. 1449 йили Самарқанд шаҳрида (ўз ўғли Абдуллатиф томонидан қатл қилинган) оламдан ўтган.
Бола:
Самарқанд расадхонаси
Сизни йўқлайди.
Самодаги юлдузлари
Сизни қўмсайди
Улуғбек бобо номингизни
Ёд этажакмиз
Олам аро номингизни
Шод этажакмиз.

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish