ҳисобга олсак, ушбу йўлни ягона рационал
ташҳислаш усули деб бўлмайди. Чунки
УАВ қисқа вақт ва чегараланган қўшимча
текширувлар ёрдамида тўғри ташҳис
қўйиши ва беморнинг кейинги тақдирини
ҳал қилиши лозим. Шунинг учун уларни
жаҳоннинг етакчи мамлакатларида кенг
қўлланилиб
келинаётган
синдромал
усулдан
фойдаланишлари
мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Ташҳис қўйишнинг
синдромал
усули
деганда,
касаллик
нозологияси, гуруҳи ёки қайси аъзо
шикастланганлигидан қатъий назар, уларга
хос бўлган ягона синдром асосида
аниқлашга йўналтирилган клиник фикрлаш
тушунилади. Синдром - бу этиологияси,
патогенези ҳар хил бўлишига қарамасдан,
турли касалликларда бир хил намоён
бўлувчи белгилар йиғиндисидир (масалан –
кўкрак қафасидаги оғриқлар, иситмалаш,
бўғим синдроми ва бошқалар).
1 – расм.
Синдромал
усулда
клиник
фикрлаш
ҳаракатлари ягона етакчи синдром билан
намоён бўлувчи касалликлар ва патологик
ҳолатларнинг гуруҳлари билан ўтказилади.
Чунки синдромларни бир-биридан тубдан
фарқ
қилиши
уларни
аниқлашни
осонлаштиради ва ташҳисий изланиш
доирасини қисқартиради. Бинобарин, бу
усул унча мураккаб бўлмаган биринчи қадам билан кўп вақт йўқотмай ташҳисни аниқлашга ёрдам беради ва
шу сабабли нозологик усулдан устун туради. Синдромал усулда кейинги барча мушоҳадалар ушбу етакчи
синдром атрофида ўтказилади. 4-чизмада синдромал ташҳис қўйишнинг афзаллиги келтирилган.
1. Аъзо (тизим) зарарланганда, кузатиладиган чегараланган миқдордаги синдромлар. Синдромлараро
қиёсий ташҳислаш ва уларнинг асосийсини аниқлаш. 2. Ҳар бир асосий синдром ичида
кузатиладиган кам сонли патологик жараёнлар. Бир неча ҳал ҳилувчи симптомларга
асосланиб, бўлиш эҳтимоли юқори бўлган патологик жараённи ажратиш. 3. Ушбу етакчи
синдромда кузатиладиган турли этиологияли кам сонли касалликлар ёхуд бу патологик
жараённинг характери. 4. Ушбу асосий синдромда кузатиладиган патологик жараён
ичидаги шундай этиологияга мансуб кам сонли касалликлар. Ҳал қилувчи симптомларга
асосланиб, эҳтимоли бўлган касалликни аниқлаш. 5. Ҳар бир нозологик бирликнинг унча
кўп бўлмаган босқичлари. Касалликнинг эҳтимоли энг кўп бўлган босқичи, асоратлари ва
натижасини етакчи симптомларга асосланган ҳолда ажратиш. 6. Шифокорнинг
ташҳисий хулосаси.
Энди 3 ва 4 - чизмаларни бир-бирига солиштирсак, ташҳис қўйишни нозологик
усулида врач жуда катта миқдордаги ахборотларни таҳлил қилиши лозимлигини кўрамиз.
Синдромал усул ёрдамида эса унча кўп бўлмаган ахборотлар ва қисқа мантиқий клиник
фикрлашдан кейин ташҳис қўйиш мумкин. Бу юқорида келтирилган қароқчилар
бошлиғини етакчи синдром асосида аниқлаш мисолида яққол намоён бўлган. Уларнинг
бошлиғини топиш учун ўнта белгиларни ҳар бир қароқчида аниқлаб чиқишнинг ҳожати
йўқ. Ўн икки қароқчини бирор-бир етакчи синдром асосида гуруҳларга ажратиш ва кейин
синдромлараро солиштирма ташҳис ўтказиш лозим.
Ўн икки қароқчини (уларнинг ҳар бирини мантиқан касаллик деб ўйласак) тўртта
синдром асосида гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
1.
Учбурчак юзли қароқчилар (1, 5)
2.
Овал юзли қароқчилар (2, 6, 7)
3.
Тўртбурчак юзли қароқчилар (3, 8, 12)
4.
Думалоқ юзли қароқчилар (4, 9, 10, 11)
4-чизма.
Do'stlaringiz bilan baham: