Оилавий тарбия самарадорлигини оширишда мактаб ҳамда жамоатчиликнинг ҳамкорлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани
15 мактабининг ММИБДЎ
Джумаева Адиба Аннакуловна
ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
Эшметов Сардор Ихтиёрович
Аннатация Мактабнинг том маънода тарбия марказ ролини ўйнаши учун ўқитувчи ва ота-оналаргнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг амалий фаолиятлари бир-бирлари билан чамбарчас боғланган бўлиши шарт.Бу борада мактабнинг энг мухим вазифаси ота –оналарга тарбия ишида ва болаларнинг таълими ва дам олишини кўнгилдагидек уюштиришда амалий ёрдам беришдир.
Калит сўзилари: Оила, тарбия, одоб, ақл, ахлоқ, ота-она, ҳиссиёт, маънавий, келажак.
Инсон омилини ҳар томонлама камол топтириш, ўзаро ёрдам, ўртоқлик муносабатларини янада яхшилаш, шахсий оилавий ва ижтимоий хаётда оддийлик ва ҳалоллик, хушмуомалалик ва ростгўйлик каби маънавий –аҳлоқий инсонларга хос бўлган сифатларини янада такомиллаштириш асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш давримизнинг энг мухим истиқболли режаларидан ҳисобланади
Маълумки, бола мактабга келгунга қадар ҳам , асосан оилада тарбияланади.шунинг учун ота –онанинг тарбияга оид малака ва кўникмалари ва дунё қараши ҳозирги замон талабларига мос келиши керак.
Бунда ота –она таълимга оид янгилик ва мақолаларнинг мунтазам равишда ўқиб ўрганиб тарбияга оид билимларини бойитиб бориши керак.Болаларни баркамол инсон қилиб етиштиришда мактабни оилани мустахкам боғламай туриб, тарбия сохасидаги бутун ишларни муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди. Шу мақсадда ота-оналар ўртасида таълим тарбияга оид ташвиқот ишларини кенгайтириш уларни мактабнинг фаол ёрдамчиларига, ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқаридаги ишларида хар томонлама фойдали ташкилотчиларига айлантириш зарур. Такидлаганимиздек оилавий тарбияни ижтимоий тарбия билан алмаштириш болалар камолотига салбий таъсир кўрсатади. Масалан: боғчага бормай, фақат оилада ўсган ва вояга етган болалар мактабга борганларида ўз тенгқурлари ичида кўп жихатлари билан ажралиб туради. Боланинг отасига бўлган хурмати онанингт хурматини жойига қўйишда асос бўлади.
Ота –оналарнинг ўзига ва болаларга бўлган талабчанлиги, катта ва кичикларгнинт ўзаро муносабатлари,дўстона мухит , ишонч ва ўзаро бир –бирларини тушуниш оила, мактаб ва жамоатчиликниг болалар тарбияси режасидан олиб бориладиган мухим омиллардан биридир.
Бундай бирликнинг руёбга чиқишининг энг аввало ота оналарнинг сиёсий онглилиги мухим рол уйнайди.Чунки ота онларгинг фаоллиги оилавий хаётда ўз ифодасини топади.Болалар улғая бошлаши биланоқ ўз ота – оналаринг қаерда ишлашлари жамиятда тутган ўринлари уларнинг билимига қизиқа бошлайдилар.Шунинг учун хам ота – оналарнинг нималарга қизиқишларининг, кимлар билан сафдош эканликларини болалар мумкун қадар эртароқ билганликлари мақул. Ота- она қандай ишда бўлмасин уни жиддий , эл хурматига лойиқ бир иш деб биладиган бўлиш керак. Бу борада оиладаги тарбиянинг мақсадга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан жавобгарлик маълум даражада мактабга юкланади. Оиладаги хукмронликнинг тарбиявий жихатдан тўғри бўлишини таъминлаш мактабнинг мкхим вазифаларидан биридир.Оилавий тарбиянинг мазмунли ташкил этилишига дастлабки таъсирни мактаб белгилайди.Мактабгина оилавий тарбия самарадорлигини ошириш юзасидан рахбарлик қила олади. Бу вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишида, ижобий хал этилишида ота-оналар ўртасида олиб бориладиган тарбияга оид тарғиботнинг роли жуда мухимдир. Чунки ота-оналарнинг хозирги замон рухий-таълим-тарбиявий билимлар билан қуроллантирмай туриб , оилавий тарбияни йўлга қўйиб бўлмайди. Оммавий- тарбиявий тарғиботда энг яхши оилалар намунасида таъсир кўрсатиш энг тўғри йўлдир.
Ўзбек оилаларининг болалар тарбияси учун имконият доиралари анча кенг бўлиб,кўплаб оилаларимиз моддий жиҳатдан яхши таминлангандир. Ота-оналаримизнингкўпи энг камида ўрта маълумотлидир. Бундай холатлар ота- оналарнинг педагогика, психология сохасидаги билимлар билан қуролланишига ва мактаб билан хамкорликда болалар тарбиясини юксалтириш ва яхшилаш имкониятларини яратади.Демак мактаб мукаммал ташкилот сифатида барча тарбиявий ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этиши лозим. Ўз ўқитувчилар жамоасини жамлай олган жамоатчиликни болалар тарбияисига йўналтира олган уларниенг ота- оналаринингяхши билган мактаб мамуриятигина тарбиявий ютуқларни қўлга кирита олади.
Азиз ота- оналар Сиз ота- оналар билан мулоқот хонасига ташриф буйурдингизми, демак , фарзандингиз тарбиясига бефарқ эмассиз. Бу ёруғ оламда сиз каби хар бир ота – она ўз фарзандини хар томонлама етук, соғлом, бақувват ва баркамол инсон бўлиб вояга етишини орзу қилади. Зеро, хар томонлама етук, оиласига элу – юртига нафи тегадиган фарзанд – комил инсон тарбияси инсониятнинг азалий орзусидир.
Аслида фарзандингизнинг соғлом, келажакда комил инсон бўлиб етишишидан нафақат ота -оналар , балки, жамият ҳам манфаатдордир. Шу боисдан ҳам барча ота- оналар қатори- сиз ҳам, энг аввало Ватан учун бўлажак фуқарони тарбиялаётганлингизни унутмаслигингиз керак.
Болангизни тарбиялаш жараёнида мактаб мамурияти билан биргаликда тарбиявий ишларини олиб бориш лозим.Хар бир ота-она фарзанд тарбиясини энг шарафли вазифа , деб хисобласа , унинг боласи эзгу ишларга хайрухоҳ бўлиб улғаяди.
Ота – она сифатида вақт топиб фарзандларингизда илм олиш , китоб ўқишга муаббат уйғотишингиз зарур .Шунингдек, фарзандингиз билан маърифий мавзуларда суҳбатлар олиб боришингиз турли хил халқ оғзаки намуналарни ўқиб бериб, эртак қахрамонлари каби Ватанпарвар, мард, жасур, дов юрак бўлиб вояга етишига ўйналтиришингиз лозим.мактабда тахсил олиш давриданоқ болаларингизнинг қунт билан ўқиши, дарсларни ўз вақтида ўзлаштириши учун шароит яратиб беришингиз, мактаб ўқитувчилари билан доимий мулоқотда бўлиб ўғил- қизларингизнинг фаолиятини назорат остига олишингиз лозим.
Энг мухими, фарзандингизнинг ким билан дўстлашаётганини, ҳам суҳбат бўлаётгани, қандай ишлар билан шуғулланаётганлигини назоратга олишингиз керак. Боланинг маънавий оламига булоқ суви каби қараш давр талабидир.
Болани бир новдага ўхшатсак ота- она ва мактаб жамоасини эса боғбонга қиёслаймиз, боғбон новдани қайси тарафга йўналтирса новда ҳам уша тарафга ўсади. Шунинг учун ота-оналаримизнинг тарбия борасидаги билимлари бу борада қўл келади боланинг камолга етиб бахтли ва етук инсон бўлиши учун мактаб давриданоқ тўғри йўналтириш жуда мухим. Бунда оталарниг ўрни беқиёсдир. Ўз ўрнида оналар ўз фарзандларига гўдаклигидан бошлаб, оталарни енг хурматга лойиқ инсон сифатида танитишлари керак. Уларга оталарини энг ақилли, энг зўр, энг улуғ ва энг ғайратли киши сифатида кўрсатишга одатланиш керак. Оталарининг камчиликларини болага айтиб, улар кўнглини совутмаслик зарур. Отаси билан ғурурланадиган бола ўзи яшаётган мамлакат билан фахрлана олади.
Фарзандингиз билан муомала маданиятини яхши йўлга қўйиш – ота – оналикнинг энг мухим фарзларидан биридир.
Биз фарзандларимиз тарбиясида шундай йўл тутишимиз лозимки, токи улар ёмондан, харомдан хазар қилсин, хасад, андишасизликдан уялсин.
Бугунги таълим тизимида мактаб ва ота оналар ўртасида самарали мулоқотнинг йўлга қўйилмаганлиги ота-оналар ва мактаб хамкорлигини бироз қийинлаштиради.
Тарбия жараёнида болага таъсир етишнинг бир қанча услубларини қўюш мумкин. Лекин фарзандга жисмоний жазо
бериш таъсир етиш услубларининг охиргиси бўлиб ҳисобланади ва
бу усулга ота ёки она сўнги чора сифатидагина мурожаат
етиши керак. Aфсуски, ҳозирги пайтда жисмоний жазога мурожаат
етиш йўли қисқариб бормоқда ва уни қўллаш кўп жиҳатдан
боланинг хулқ-атвори натижалари билан белгиланмай, балки кўпроқ, ота-онанинг тажанг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланмоқда. Тадқиқот натижаларига кўра тарбия жараёнида жисмоний
жазони у ёки бу ҳолларда қўллаш тарафдорлари кўпчиликни
ташкил етар екан. Шуни ҳисобга олган ҳолда бу борада баъзи
мулоҳазалами тақдим етамиз: — иложи борича болага жисмоний
жазо беришдан ўзингизни тийинг. Болани жазолаш таибиявий
натижани кўзда тутган ҳолда амалга оширилиши керак.
Болангизни тарбиялаш жараёнида қаттиқ жаҳлингиз чиққанида
ўзингизни бошқаришингиз қийин бўлса, иложи борича бошқа
нарсага чалғитишга ҳаракат қилинг. Aгар бола таибиясида
оила аъзоларидан яна кимдир иштирок еца, келишиб олинглар:
кимнингдир жаҳли чиқиб, ўзини идора етиши йўқолганда,
иккинчиси унга кўмакка келиши ва иложи борича уни хотиржам
қилишга уриниши керак.
Қуйидаги учта жазо турини иложи борича қўИИаманг
«Жисмоний жазо — қайси шаклда бўлишидан қатъий назар,
у ҳолда ҳаёти ва соғлиғига хавф солади. Болага нисбатан
жисмоний жазо қўллаш бола томонидан ижтимоий хулқ-атвор
меъёрларининг ўзлаштирилишини секинлаштиради, унда ташаббускорликнинг ривожланмаслигига, итоаткорлик, хавотирланиш,
ёлғончилик, тажовузкорликнинг ортишига олиб келади.
Танбеҳ бериш - бола ҳаракатларини тақиқлаш, унинг
шахсига нисбатан тўғридан-то£ғри ёки киноя билан салбий
муносабатда бўлиш, салбий баҳо бериш кўринишида бўлади.
Бунинг натижасида боланинг шахс сифатида ривожланиши бузилади,
яъни болада ўз-ўзини баҳолаш даражаси пасайиб, унда
мутелик, ўзига ишонмаслик, ичидагини ҳеч кимга айтмаслик, хасадгўйлик каби салбий сифатламинг шаклланишига
олиб келади. Ота-она томонидан болага турли хил «ёрлиқламинг
ёпиштири-лиши» унда ота-онаси томонидан четга суриб
қўйилганлик ва улар мени яхши кўрмайди, деган хулосага
келишига сабаб бўлиши мумкин.
Ота-она меҳридан маҳрум қилиш - бунда ота-оналар ўз
салбий муносабатларини: «Мен сени яхши кўрмайман», «Сен
бизга керак емассан», «Ортиқча юксан» каби сўзлар билан
болага очиқ-ойдин билдиришади. Мактабдаги мажбурий таълим болага маълум талаблами
қўяди. Маълумки шу бола таълим-тарбиявий муассасанинг
талабларини бажара оладиган ривожланиш даражасига йетиш керак,
фақат шундаги болани мактабга ёздириш мумкин.
Махсус адабиётларда болаламинг мактабга тайёргарлигини мазмуни ва мезонлари аниқ кўрсатиб берилган, лекин
болани мактабга тайёрлашда бола шахсини қайси томонлари
ва қандай ривожлантириш кераклиги масаласида ота-оналар ва
боғча тарбиячилар тасаwурлари турличадир. Бола таибиясида
иштирок етган катталар орасида ўтказилган сўровлар шуни
кўрсатадики, кўпчилик ота-оналар учун боланинг мактабда
муваффақиятли ўқишини асосий ҳал қилувчи шартни унинг
умумий ривожланиши ташкил етади, яъни яхши соғлиқ,
жисмоний чиниқиш, ахлоқий ва ижтимоий йетуклик. Баъзи бир
катталар (ота-оналар) фақатгина ақлий ривожланиш муваффақиятли
мактаб ўқишнинг асосий омили деб ҳисоблашади. 0 ъз
фикрларини улар шундай асослаб беришади, хусусан, биринчи
синфда болаларга барча ўқув фанлари мазмунини ўзлаштириш
қийин бўлади ва яна ҳозирги илмий-техникавий ривожланиш
инсоннинг ақлий қобилиятига жуда катта талаблар қўяди.
Сўралганламинг кўпчилиги енг, аwало, боланинг жисмоний ва
ақлий ривожланиш даражасини кўпайтириш керак деб ҳисоб287
лашади. Ота-оналаминг камчилиги боланинг ҳиссий-ахлоқий
ривожланиш даражасини назарда тутиб, боланинг ижтимоий ривожланишига асосий кучни қаратишади.
Болани мактабга тайёрлашда ота-онанинг кучлари,
асосан, ўқиш жараёни билан бевосита боғлиқ, малака ва
кўникмаларга йўналтирилади. Улар биринчидан болани диққатини бир жойга жалб қилишни ўрганиш кераклиги, иккинчидан -
унинг билимларини тўлдириб, хотира, тафаккур ва нутқини ривожлантириш кераклиги, учинчидан - мактабга бўлган қизиқишини ўстириб бориш кераклигини таъкидлаб айтишади.
Хурматли Ота-оналар ва устозлар келажак авлодларимиз, маънавияти, таълим тарбияси, эртанги кунимиз, яни келажак пойдевори. Азиз фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик.