34
миссияларининг тузилиши,
уларнинг фаолиятини белги-
лаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳужжат
қабул қилиниши ва ушбу ҳужжатда “Вояга етмаганлар ўр-
тасида қонунбузарликларга барҳам бериш ва уларнинг ол-
дини олиш”га қаратилган профилактик чора-тадбирлар,
болалар ва ўсмир ёшларнинг индивидуал-психологик ху-
сусиятлари ҳисобга олиниб, ҳар томонлама илмий асос-
ланган ҳолда ишлаб чиқилиши ва уларнинг таъсирчанлик
даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилсин”, деб
таъкидланишини кўрсатиш мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам, ўсиб келаётган ёш
авлоднинг эртан-
ги кунимиз, келажагимизнинг давомчилари эканлигини ҳи-
собга оладиган бўлсак, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги
турли хил ғайриқонуний, шу жумладан, хулқ оғиши ва тар-
бия бузилишининг олдини олишга қаратилган профилак-
тик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳар қачонгидан ҳам
долзарб муаммо сифатида намоён бўлади.
Кузатишларимиздан маълум бўлишича, вояга етмаган-
ларда хулқ оғиши ва тарбия бузилишининг олдини олишда
ижтимоий-психологик, индивидуал-психологик, социо-
логик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларни ҳисобга
олиш талаб этилади. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртаси-
да юзага келаётган хулқ оғиши ва тарбия бузилишининг ол-
дини олиш ишлари умумий ва
махсус-индивидуал тарзда
олиб борилиши билан характерланади.
Умумий ижтимоий чора-тадбирларга жамиятни ижти-
моий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, сиёсий барқа-
рорликни таъминлаш, халқнинг турмуш тарзи ва микро
муҳит муносабатларини яхшилаш, фуқароларнинг мада-
ний-маънавий ва маърифий салоҳиятини ўстириш ва бош-
қалар киради.
Махсус-индивидуал характердаги тадбирлар сифатида
эса болалар ва ўсмирларнинг шахс хусусиятлари, уларнинг
психологияси, дунёқараши, қадриятлар ориентацияси, ҳа-
ётий
позицияси, онглилик даражаси ва ижтимоийлашув
35
Оилавий тарбия сабоқлари
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш ва қўллаш тушунилади.
Профилактик чора–тадбирларни ишлаб чиқишда воя-
га етмаганлар ўртасида хулқ оғишининг келиб чиқишигача
бўлган даврга, бу даврда олиб бориладиган умумий тарби-
явий тадбирларга, уларни такомиллаштиришга, таъсирчан-
лик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим
бўлади. Шунинг учун ҳам вояга етмаганлар ўртасида юза-
га келаётган хулқ оғишининг олдини олишда ушбу оралиқ
даври муҳим аҳамият касб этишини унутмаслигимиз керак.
Вояга етмаганлар ўртасида хулқ оғишининг олдини
олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар табиати-
ни
тушуниш учун, аввало, уларнинг бошланиш даврини,
унинг объектини ҳамда хулқ оғишига эга бўлган болалар
ва ўсмирлар шахсига қандай таъсир кўрсатиш хусусияти-
ни билиб олиш талаб этилади. Ушбу масалани ечиш учун
табиий равишда шахснинг мотивацион соҳасига алоқадор
бўлган маълумотлардан фойдаланишга тўғри келади.
Хулқ оғиши ва тарбия бузилишига эга бўлган вояга ет-
маганлар шахсининг умумий йўналиши таҳлили хулқ оғи-
ши ва тарбия бузилишининг олдини олишга қаратилган
профилактик чора-тадбирларни нафақат хулқ оғиши ва сал-
бий иллатларга эга бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида
олиб бориш, балки соғлом хулқли болалар ва ўсмирлар ўр-
тасида ҳам уларни олиб бориш заруриятини кўрсатади.
Вояга етмаганларда хулқ оғиши жараёни шахс хусу-
сиятлари билан ташқи муҳит воқеа-ҳодисалари ўртасида-
ги мураккаб боғланишли жараён ҳисобланади. Бу жараёнда
ўсмир шахси субъект сифатида ташқи муҳит ахборотлари-
ни қабул қилади ва қайта ишлайди. Объект сифатида эса
ташқи муҳит элементлари шахсга
таъсир этувчи элемент
сифатида ифодаланади.
Ўсмир шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари
шундай ўзига хос имкониятларга эгаки, у баъзан шахснинг
соғлом муносабатлари ва соғлом турмуш тарзини белгила-