Оилавий тадбиркорликнинг иқтисодий моҳияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа



Download 0,66 Mb.
bet10/13
Sana04.07.2022
Hajmi0,66 Mb.
#739111
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
НАМУНА КУРС ИШИ

Хулоса ва таклифлар
Битирув малакавий ишни бажариш давомида амалга оирилган тадкикотлар натижаси, биз томондан куйидаги сосий хулосаларга келинди ва таклифлар ишлаб чикилди:
1.Оилавийтадбиркорлик ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиради, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва барқарор суръатлар билан ривожлантиришни таъминлашда ўта муҳим рол ўйнайди;
2. Оилавий тадбиркорлик ташкил қилиш ва юритиш катта харажат ҳамда капитал қўйилмаларни талаб этмай, бу ҳолат ишлаб чиқаришни тез ва осон модернизация қилиш, техник ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, уларнинг номенклатурасини мунтазам янгилаб бориш ва рақобатдошлигини таъминлаш имконини беради;
3. Кичик бизнеснинг ҳар қандай молиявий-иқтисодий инқирознинг таҳдид ва салбий оқибатларига йирик корхоналарга нисбатан бардош бера олиш қобилияти анча юқори.
4. Бугунги кунда жаҳон амалиётида тобора кенг ўрин эгаллаб бораётган тадбиркорлик шаклларидан бири оилавий бизнесдир. Бу борада 2012 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унинг 3-моддасида “Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир”, деб таъриф берилган.
5.Агар оилавий тадбиркорлик юридик шахс кўринишида ташкил этилса, у оилавий корхона деб юритилади. Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улуши ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Шунингдек оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади.
Хулоса ўрнидашуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги шароитда республикамизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
- маҳаллаларда хом-ашё ресурсларини қайта ишлаш, иккиламчи қайта ишлаш жараёнларида оилавий тадбиркорлик имкониятларидан устун равишда фойдаланиш;
- қишлоқ жойларида уй хўжалиги активларидан кенгроқ фойдаланиш, оилавий тадбиркорликнинг деҳқон хўжалиги шаклини кенг ривожлантириш;
- маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришда “Бир маҳалла – битта товар”ғоясини амалга ошириш;
- оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш учун янги имтиёзлар бериш;
- ободонлаштириш, коммунал хизматлар, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари фаолиятини ташкил этишда оилавий тадбиркорлик шаклидан фойдаланиш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ўзининг қатор хусусиятларига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси ортишига ижобий таъсир кўрсатади; бу соҳа кам капитал сиғимига эга, янги иш ўринларини тез ташкил этишга қодир. Хусусан, кичик корхоналарда ҳар бир иш ўрнига капитал сарфи йирик корхоналардагига нисбатан анча кам бўлади; кичик бизнес иқтисодий фаол аҳолининг иш билан банд бўлиши учун маъқулроқ бўлиб, бу уларга ташаббус кўрсатиш ва ижодий ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади; бевосита кичик корхоналарда иш билан бандликнинг мослашувчан шаклларини қўллаш мумкин;
- хўжалик юритишнинг бу субъектларидаги тўлиқсиз бўлмаган иш куни ёки ҳафтаси, ўриндошлик, мослашувчан иш режими меҳнатга лаёқатли аҳолининг турли тоифалари учун мақбул бўлади; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосан меҳнат сиғими кўп талаб этиладиган тармоқларда жадал ривожланиб, ижтимоий меҳнатни ташкил қилишнинг улкан соҳаси, давлат ва маҳаллий бюджетларга молиявий тушумларнинг муҳим манбаи ҳисобланади;
- янги иш ўринларини яратишда, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилишда банк кредитлари катта аҳамиятга эга. Касб-ҳунар коллежларида айрим йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда номутаносибликларга йўл қўйилаётгани, ҳудудий меҳнат бозори ҳамда соҳаларнинг кичик мутахассисларга бўлган талаби етарлича ўрганилмаётганини кўрсатмоқда. Бундай ҳолат касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлашни доимий тарзда меҳнат бозори талабларига ва унинг келажакдаги прогнозларига боғлиқ ҳолда ташкил этишни муҳим вазифа қилиб қўймоқда;
- хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, унга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ҳукуматимиз бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Хусусан, солиқ юкини камайтириш, божхона тўловларини соддалаштириш, тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар фоиз ставкасини пасайтириш, айниқса паст фоизли имтиёзли кредитлар ҳажмини йилдан-йилга кўпайтириш борасида сезиларли даражада ёрдам берилмоқда;
- ишга жойлаштириш имкониятларининг кенгайиши алоҳида эҳтиёжларга эга ижтимоий гуруҳларнинг мавжудлиги, демографик вазият, ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги йўналиш ва анъаналарнинг ўзгарувчан хусусиятга эга эканлиги алоҳида тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва қўлланишини талаб қилади. Давлат сектори ва хусусий сектор бандлик сиёсатининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш, ирқий-этник келиб чиқиш, дин, ёш, саломатлик ва ногиронлик билан боғлиқ камситиш ва чеклаб қўйишларга йўл қўймаслик лозим.
Тадқиқотлар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ишчи кучи бозорининг иқтисодиётнинг ўсиши ва барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан қуйидаги илмий тавсия ва амалий таклифларамалга оширилиши зарур деб ҳисоблаймиз:
1. Бандлик сиёсатини амалга оширишда иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган, меҳнат сиғимкорлиги юқори бўлган, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш назарда тутилган ва пухта ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга оширишни ва рағбатлантиришни кенг йўлга қўйиш тақозо этилади.
2. Барқарор иқтисодий фаолиятни таъминлаш ва қишлоқ жойларида самарали бандлик кўламини кенгайтириш мақсадида чорвачилик, ўрмончилик, балиқчилик хўжалиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида мутаносиб даражадаги ривожланишга эришиш лозим.
3. Вилоятларда, туманларда демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, реал иш ўринларини барпо этиш бўйича ҳамма имкониятларни ишга солиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, айниқса қишлоқ жойларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган фуқаролар учун моддий техника таъминоти бўйича хизмат кўрсатадиган ва улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишга кўмаклашадиган тузилмалар яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш керак.
4. Давлатнинг таркибий, тузилмавий органлари томонидан бандлик муаммоларига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Шу билан бирга, давлатнинг меҳнат бозорини назорат қилиши, меҳнат соҳасидаги жараёнларни кузатиб бориши, уларнинг ривожланиш истиқболларини олдиндан башорат қилиши, энг аввало, инқирозли вазиятларнинг олдини олишга, меҳнат бозоридаги кескин вазиятни юмшатишга йўналтирилмоғи лозим.
5. Табиий ресурсларга тежамкорлик билан ёндошиш ва улардан оқилона фойдаланиш, ночор экотизимлар мавжуд бўлган шароитларда аҳолини ҳаёт кечириши учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланувчилар дуч келадиган тўсиқларни ва шахсий ташаббусни бўғувчи тартиб-қоидаларни бартараф этиш лозим. Барча молиялаш манбалар ҳисобидан янги иш ўринлари яратиш учун бериладиган кредитлар ҳажмини кўпайтириш ва кредит бериш шартларини янада такомиллаштириш зарур.
7. Кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларнинг халқаро бозорларда иштирок этиш тартибларини осонлаштириш, малакали замонавий ходимлар тайёрлаш, техник ахборот ва маълумотлардан фойдалана олиш имкониятларини кенгайтириш лозим.
8. Хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўрнини баpпo этиш 5-6 баробар арзон тушишини ҳамда капитал маблағларининг кам сарфланишини ва бошқа ижобий жиҳатларни инобатга олган холда меҳнат ресурсларини хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш:
9. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожланиши учун тижорат банкларида тадбиркорларга амалий йўл-йўриқ бериш ишларини кучайтариш, кредит ажратиш ва унинг таъминоти, жойларда ўтказиладиган амалий учрашувларнинг самарадорлигини ошириш масалаларида қатор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш.
10. Ишга жойлаштириш марказлари хизматларини такомиллаштириш, ижтимоий хафвсизлик механизмларини яратиш, касбий-техник йўналишни таъминлаш, бандлик, иш излаб топиш, касбга тайёрланиш, таълим олиш ва ахборот алмашиниш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини йўлга қўйиш керак, деб ўйлаймиз.
11. Ишчи кучи бозори билан боғлиқ маълумотлар тизимини, хусусан, бандлик, ишсизлик ва иш ҳақи тўғрисидаги тегишли маълумот ва кўрсаткичларни йиғиш ва ҳисоблаб чиқиш йўли билан мустаҳкамлаш, меҳнат бозори билан боғлиқ маълумот ва ахборотларни, шу жумладан, расмий бозордан ташқаридаги мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишни йўлга қўйиш керак.
Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг пойдевори ҳисобланади. У ўзининг рад этиб бўлмайдиган қонунларига бўйсунишни талаб қилади. Агар меҳнат бозори қонунлари тўлалигича амалда бўлса ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар уларнинг талабига жавоб бера олса, иқтисодиёт эса турли товар ва хизматлар бозорлари кўринишида ишчи кучини моддий жиҳатдан таъминлашга қодир бўлса, у ҳолда жамият фаровонлик йўлидан боради. Бундай жамиятга меҳнатга лаёқатсизларни ва ишсизларни ўз қарамоғига олиш ҳам унчалик қийинчилик туғдирмайди. Чунки ишчи томонидан эркин танлаб олинган ва унинг манфаатларига мос келадиган меҳнатга асосланган самарали тизим ишдан бўшатилганларни ўз қарамоғига олиш ва тегишли ёрдамларни бериш имкониятига эга бўлади.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish