ҳоким ёрдамчилари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларга кредит олиш бўйича тавсия беришдан олдин, уларнинг кредит ҳисобига мўлжаллаган фаолиятни амалга ошириш учун имкониятлари, шарт-шароитлари ҳамда етарли билим ва тажрибасини пухта ўрганишга масъул ҳисобланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчиларининг кредит олиш бўйича тавсиялар бериш (бермаслик) масаласига аралашиши тақиқланади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туман ҳокимликлари ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб етиштирилишини ташкил қилишда ва етиштирилган маҳсулотларнинг бозорини топишда ҳар томонлама кўмаклашади.
7. Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, тегишли тижорат банклари билан биргаликда 2023 йил 1 мартдан
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини кредит олиш жараёнида рақамли верификациялаш, яъни қарз олувчининг бармоқ изи ва юз кўринишини ID-карта (биометрик паспорт)даги биометрик маълумотларига мослигини текшириш тизимини йўлга қўйсин.
8. Давлат солиқ қўмитаси:
Марказий банк билан биргаликда “электрон савдо майдончаси” тизимини “E-aktiv” ахборот тизими билан интеграция қилиш ва 2023 йил 1 январдан “электрон савдо майдончаси” тизимига маҳсулот етказиб берувчилар ўз маҳсулотларини “E-aktiv” ахборот тизими билан интеграциялашган тартибда кирим қилишини таъминласин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда “электрон савдо майдончаси” тизимида қарз олувчиларнинг таъминотчилар билан электрон шартнома тузиш, ҳисоб-фактураларни тасдиқлаш, электрон рақамли имзодан хавфсиз фойдаланиш ва бошқа шартномавий муносабатларни амалга ошириш жараёнлари содда ва ҳалқчил тилда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан телевидение орқали кенг ёритилишини таъминласин.
9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси “электрон савдо майдончаси” тизимида таъминотчилар таклиф этаётган маҳсулотлари (хизматлари) бўйича устун мавқеини суиистеъмол қилишининг, таъминотчиларнинг ўзаро келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар орқали нархларнинг асоссиз ўсишининг ҳамда етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириб борсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар доирасида илгари ажратилган кредитлардан самарали фойдаланилиши ҳолати, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар ҳар бир маҳаллалар кесимида таҳлил қилинишини;
дастурни амалга оширишда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши ҳамда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини оширишда дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб борсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |