Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасала. Ри ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим


-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни



Download 229,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana25.02.2022
Hajmi229,29 Kb.
#301441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
595 оилавий низом (2)

4-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни 
қабул қилиш
18. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни 
қабул қилиш жинси,ирқи, миллати, тили,дини,ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тегишли тиббий 
хулоса асосида амалга оширилади. 
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул 
қилиш ва муассасадан чиқариш тартиби оилавий нодавлат мактабгача таълим 
муассасасининг қарори билан амалга оширилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги болалар сони 7 
нафардан кам бўлмаслиги ва 12 нафардан ошмаслиги лозим. 


19. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили 
жорий йилнинг 2 сентябридан бошланади ва кейинги йилнинг 1 июнига 
қадар давом этади. 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр муассасада 
соғломлаштириш даври ҳисобланади. 
5-боб. Таълим-тарбия жараёни қатнашчилари 
20. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-
оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-
оналар деб аталади), педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнининг 
қатнашчилари ҳисобланади. 
21. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси болаларни қабул 
қилишда ота-оналарни ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва 
бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт. 
22. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу муассасанинг устави ҳамда шартнома 
билан тартибга солинади. Ота-оналар билан тузилган шартнома болаларнинг 
ушбу муассасада бўлиш вақтини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда 
томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига 
олади. 
23. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон 
Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимга асосан 
тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка 
муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун камида 3 йил 
давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат 
мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган 
миқдорларда) белгилайди. 
24. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, оилавий нодавлат 
мактабгача таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш; 
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-
тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг 
шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш; 
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан тузилган 
шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига қулай 
бўлган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш; 
ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа 
ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. 
25. Қуйидагилар ота-оналарнинг мажбуриятлари ҳисобланади: 
оилавий нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартномага 
мувофиқ ота-оналар бадалини ўз вақтида тўлаш; 
оилавий нодавлат таълим муассасасида болага берилган таълим-
тарбияни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 
Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа 
мажбуриятлар ҳам олишлари мумкин. 
26. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 
ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини 


ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун 
эркинлик бериш асосида олиб борилади.
27. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида тегишли олий 
ёки ўрта махсус педагогик маълумотли шахслар педагогик фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқига эга. 
Олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга эга бўлмаган (тегишли 
ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд 
бўлмаган ҳолатларда) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим 
вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича 
қайта тайёрловдан ўтказилган шахслар ҳам педагогик фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқига эга. 
Суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан 
шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан 
шуғулланишига йўл қўйилмайди. 
28. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагоглари 
ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни бекор 
қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
29. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари 
белгиланган тартибда педагог кадрлар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя 
қилади, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, муаллифлик 
дастурлари, методик қўлланмалар ва дидактик материаллар жорий этилиши 
учун шарт-шароитлар яратади. 
30. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларининг 
ҳуқуқ ва имтиёзлари қонун ҳужжатларида, ушбу муассасанинг уставида, 
шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади. 
31. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог 
ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқаришда 
ушбу муассаса уставида белгиланган тартибда қатнашиш; 
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари 
мумкин. 
32. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог 
ходимлари қуйидагиларга мажбур: 
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ 
этиш; 
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар 
томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш 
бўйича ўзига юкланган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиш; 
болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш 
орқали мактабгача таълим сифатини ошириш; 
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат 
қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага 
ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида 
тарбиялаш; 


ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий 
равишда такомиллаштириш. 
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар 
ҳам олиши мумкин. 

Download 229,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish