Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси



Download 32,33 Kb.
bet1/2
Sana12.07.2022
Hajmi32,33 Kb.
#782569
  1   2
Bog'liq
Янги баёнлар


Сариосиё тумани Лутфкор маҳалла фуқаролар йиғини” Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” йиғилиш
Б а ё н и №
09.07.2020 йил. Лутфкор махалласи
Йиғилиш раиси: Э Сафаров
Қатнашдилар ”Оила” илмий- амалий тадқиқот маркази раҳбари Л.Қорабоева,профилактика инспектори Қ.Мамадалиев , маҳалла фаоллари, уюшмаган аҳоли вакиллари (жами 24 нафар)
К у н т а р т и б и д а г и м а с а л а :
1.2020 йил июль ойида ўтказиладиган “Оилам бахти ўз қўлимда“ ойлиги доирасида олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш
2. Оилавий ажримларнинг олдини олиш.
Эшитилди: Кун тартибидаги масала- 2020 йил июль ойида ўтказиладиган “Оилам бахти ўз қўлимда“ ойлиги доирасида олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш ҳақидаги масала юзасидан Омонариқ МФЙ раиси О.Рашидов сўзи тингланди. У ўз сўзида “Оилам бахти ўз қўлимда“ ойлиги мазмун-моҳиятини айтиб ўтди. Оила муқаддас қўрғон эканлигини, уни сақлаш ҳар биримизнинг виждоний бурчимиз эканлиги, оилаларда оилавий жанжаллар, оилавий ажримлар туфайли норасида,беайб айбдорлар- фарзандларнинг жабр чекаётганлиги жуда хунук ҳолат эканлигини ҳар биримиз ҳис этишимиз лозимлиги таъкидланди.
Омонариқ МФЙ раисининг оила,хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Н.Каримова ўз сўзида маҳалла аҳлининг лоқайдлиги, баъзи норасмий имомларимизнинг хатоси , ота-оналарнинг масъулиятсизлиги оқибатида ноқонуний никоҳларнинг тузилиши фарзандларнинг етим бўлиб қолишига, аёлларнинг уй-жойсиз, жабрдийдага айланиб қолишига сабаб бўлаётганлиги, оилаларнинг бузилиши ,фарзандларнинг қаровсиз қолиши, ачинарли ҳол эканлигини айтиб, маҳалла аҳли, айниқса, нотинч, муаммоли, четга чиқиб келган ёки четга чиқиб кетганларнинг оиласи билан манзилли ва тизимли ишларни олиб боришимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. ФХДЁ органлари билан янги қурилаётган оила вакиллари билан оила қуриш ва уни асраш ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлигини таъкидлади.

Кун тартибидаги Оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласи юзасидан маҳалла имоми М. Мамажонов cўзи тингланди. У ўз сўзида ўз уйимиз ,ўз оиламизни, оила аъзоларини ҳар қандай таҳдидлардан омон сақлашимизга маъсул эканлигимизни, шу маҳаллада истиқомат қилар эканмиз, ҳар биримиз маҳалламиз шаънини сақлашимиз лозимлигини айтиб ўтди.Оилавий ажримларни олдини олишга ҳаммани масъуллигини таъкидлаб, оиланинг тинчлиги унинг тўлиқлигида эканлиги айтилди.


Музокарада сўзга чиққан ”Оила”маркази раҳбари Л.Қорабоева.раис ўринбосари Қ.Мамадалиевлар фикр- мулоҳазаларни айтиб ўтдилар.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар маълумот учун қабул қилинсин. 2.Маҳаллада оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари самарали ташкил этилсин. 3.Маҳалла аҳли ўртасида “ Менинг маҳалламда оилавий ажримга йўл йўқ”, ”Оилам бахти ўз қўлимда” мавзуларида давра суҳбатларини мунтазам ўтказилиб борилиши таъминлансин. 4.Маҳаллада ноқонуний ниқоҳларнинг олдини олиш бўйича огоҳлик билан мунтазам иш олиб бориш тарғибот гуруҳи аъзоларига юклатилсин. 5. Маҳалладаги нотинч , муоммоли, ажрим хавфи бор оилаларга мураббийлар бириктирилсин ва самарали чоралар кўриш юклатилсин. 6. Маҳалла имомлари, отинойи ва дастурхончиларга оилаларда никоҳнинг муқаддаслиги, қонуний никоҳнинг ҳуқуқий асосларини самарали усулларда тушунтириб бориш юклатилсин. 7.ФХДЁ органлари билан ҳамкорликда янги қурилаётган оила вакиллари , қудалар билан тўйларни ихчам ўтказиш ва оилада келин, куёвнинг масъулияти, ота-оналарнинг жавобгарлиги масалаларини ва карантин давридаги туйларни щтказиш тартибини тушунтириб бориш МФЙ фаолларига юкалатилси
8.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш МФЙ раиси О.Рашидов зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: О.Рашидов Йиғилиш котиби: Н.Каримова

Балиқчи тумани Омонарик МФЙ да ” Махалламда жиноятчи бўлиши мумкин эмас ” мавзусида ташкил этилган



Д а в р а с у ҳ б а т и ҳ а қ и д а АХБОРОТ
2020-йил 18 июнь
Омонариқ МФЙда жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан профилактик тадбирлар режасига асосан ” Махалламда жиноятчи бўлиши мумкин эмас ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
МФЙда жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан профилактик тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари маҳалла хотин-қизлари ва уюшмаган қизлар билан тушунтириш ишлари, суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Бугунги давра суҳбатини Омонариқ МФЙ фаоли М.Хужамова очиб,йигилганларни бугунги кун масаласи билан таништирди ва сўзни Омонариқ МФЙ оила ,хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Н.Каримовага берди. У ўз сўзида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш,хотин-қизлар ўртасида нотинчликнинг олдини олиш, шу билан бирга жиноятчиликнинг салбий оқибатлари айтиб ўтди. Бугунги кунда ўз одоб- ахлоқи , кийиниш маданияти, билими, заковати, спорт, тадбиркорлик соҳасидаги улкан ютуқларга эга бўлаётган тенгдошларидан ўрнак олишга чақирди. Рўмол ўрашнинг ўзбекона усулларини кўрсатиб, турк сериалларига тақлидан кийинмасликни маслахат берди.
Шунингдек, сўзга чиккан С.Юсупова , МФЙ фаоли М.Эгамбердиевалар ҳам жамиятда ва оилада аёлнинг ўрни ,қиз бола одоби, унинг оиладаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Йиғилганлар ўзларига керакли саволларни бериб,етарлича жавоб олдилар.

МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова

Балиқчи тумани Омонарик МФЙда “ Ҳунарли киши хор бўлмас”мавзусида ташкил этилган
Д а в р а с у ҳ б а т и ҳ а қ и д а АХБОРОТ

2020-йил 8 июль


Омонариқ МФЙда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар, айниқса ёш қизларни хусусий ва оилавий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, иқтисодий билимларини ошириш мақсадида фаолиятда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудидаги уюшмаган хотин-қизлар ўртасида “ Хунарли киши хор бўлмас”мавзусида суҳбат ўтказилди.
Давра суҳбатини Омонариқ МФЙ Омонариқ МФЙ оила ,хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Н.Каримова очиб,йигилганларни бугунги кун масаласи билан таништирди ва сўзни Омонариқ МФЙ фаоли Ибрагимовага берди. У ўз сўзида юртимизда бўлаётган ислоҳатлар, ижтимоий ривожланиш, хотин-қизларга яратилаётган шарт –шароитлар, оилавий тадбиркорликнинг афзалликлари ва фойдалари ҳақида айтиб ўтди. Бугунги кунда ўз тадбиркорлигини бошлаган хусусий МТМ рахбари Д. Қурчиева , хунарманд Д.Хайдарова, тадбиркор Ш. Жалиловаларнинг тадбиркорлик соҳасидаги улкан ютуқларини айтиб, улардан ўрнак олишга чақирди.
Шунингдек, сўзга чиккан хунарманд Д.Хайдарова ва МФЙ фахрийлар кенгаши раиси М.Хўжамовалар ҳам оилавий тадбтркорлик ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбиркорлик истагида бўлган Д.Комилова, Ф.Тухтасинова, М.Анварова ,Р.Холматовага тавсиялар берилди.
Йиғилганларга хунармандларнинг кургазмаси ҳавола этилди. Йиғилганлар ўзларига керакли саволларни бериб,етарлича жавоб олдилар.

МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова

“Миллий ва умуминсоний қадриятлар” мавзусида ташкил этилган
Д а в р а с у ҳ б а т и ҳ а қ и д а АХБОРОТ
03.09. 2020 -йил
Омонариқ МФЙда кўп қаватли уйлар да яшовчилар билан “Миллий ва умуминсоний қадриятлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини Омонариқ МФЙ раисўринбосари Насибахон Каримова очиб,йиғилганларни бугунги кун масаласи билан таништирди ва сўзни Омонариқ МФЙ даги Хотин қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси М.Ибрагимовага берди.. У ўз сўзида аҳолининг ҳозирги кундаги фуқаролик бурчи , карантин қоидаларига риоя этиш, бир -биримизни қўллаб -қувватлаш , имкон бўлса ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдаи бериш хақида, бу азал -азалдан бизнинг қон қонимизга сингган одат эканлигини айтиб ўтди. Оилалар ахиллигини сақлаш, ота-онани хурмат қилиш , фарзандларни маънавий ва баркамол этиб тарбиялаш, Ватанни кўз қорачиғидек асраш, ота-боболаримиздан қолган ўгитларни ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, меҳр -муррувват туйғуларини шакллантириш хаммамизнинг бурчимиз эканлиги уқтириб ўтилди. Бу борада маҳалла фаоллари томонидан хонадонларда тушунтириш ишларининг олиб борилаётгани,бунга фуқароларимизнинг беэътибор бўлмасликларини айтиб ўтди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ривожланишига,уларнинг келажаги учун алохида эътибор бериб келинаётганлиги ҳакида гапирди.
Шунингдек, сўзга чиккан МФЙ фаоли М.Умрзакова , М.Эгамбердиевалар “Миллий ва умуминсоний қадриятлар” бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилганлар ўзларига керакли саволларни бериб,етарлича жавоб олдилар.


МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова

Балиқчи тумани Омонарик МФЙ хонадонларида
“Соғлом турмуш тарзига амал қилиш қоидалари ” мавзусида
ташкил этилган с у ҳ б а т л а р ҳ а қ и д а АХБОРОТ
04.09. 2020 -йил
Омонариқ МФЙ ҳудудидаги хонадонларда МФЙ фаоллари ва ходимлари , тиббиёт ходимлари билан биргаликда “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш қоидалари ” мавзусида суҳбатлар олиб борилди. Омонариқ МФЙ Чинобод КТОП врачи Ф.Ибрагимова ва патронажлар ўз сўзларида аҳолининг репродуктив саломатлиги, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти , КОВИД-19 касаллигининг ўткир асоратлари ҳақида атрофлича тушунча ва даволаниш учун йўл йўриқлар бериб ўтди. Соғлом турмуш тарзининг нақадар аҳамиятли эканлиги, чунки хозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиш, ўз шахсий гигиенасига эътиборли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам муҳимлиги уқтириб ўтилди. Нафас машқлари ва сайрнинг фойдаси тушунтирилди.
Телевидение ва ОАВ орқали жуда кўп ва мазмунли материалларнинг бериб борилаётгани, бундан ахоли кенг фойдаланиши лозимлиги Бу борада маҳалла потранажлари томонидан хонадонларда тушунтириш ишларининг олиб борилаётгани, бунга ахолининг беэътибор бўлмасликларини айтиб ўтди. Мамлакатимизда халқимиз саломатлигига алохида эътибор бериб келинаётганлиги ҳакида гапирди. Тўй ва маросимларни Низом талаблари даражасида ўтказиш, купчилик тупланмаслик, маскасиз юрмаслик қатъий талаб этиб қўйилди.
Шунингдек МФЙ патранажлари М.Хамидова ,Ш.Раҳмонова ҳам тушунчалар бериб ўтдилар . Якка ёлгиз, кекса ёшдаги фуқароларга алохида ахамият берилди. ”Ўзини яккалаш”нинг самараси тушунтирилди.

МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова




Балиқчи тумани Омонариқ маҳалла фуқаролар йиғинида уюшмаган қизлар билан ўтказилган давра сухбати
Б а ё н и №
07 .09. 2020 йил. Омонариқ МФЙ
Қатнашдилар:ФХДЁ бўлими раҳбари Д.Жураева
лидер аёллар, отинойилар, уюшмаган қизлар

Йиғилиш раиси: Н.Каримова


Котиби: М.Юсупова



1.Оилавий хаётга тайёрмисиз?
2.Оилада маънавий кадрият.
3. Туй ,маърака ва оила анъаналарида маҳалланиниг роли.

Эшитилди:


Кун тартибидаги масалалар - Оилавий хаётга тайёрмисиз?,
Оилада маънавий кадрият ҳақидаги масалалар юзасидан Омонариқ МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова сўзи тингланди. У ўз сўзида оила жамиятнинг таянчи,муқаддас қўрғон эканлиги , оилада эр-хотин муносабатлари , фарзанд тарбияси ҳақида гапириб, оилани мустаҳкамлигини таъминлашда эр ва хотиннинг вазифаларини уқтириб ўтди. Турмуш кураётган ёшларимизнинг оилавий ҳаётга тайёрлаш ота-оналарнинг мухим вазифаси эканлиги, аммо ҳозирда бу каби анъаналарнинг анча оқсаб қолаётганлигини,миллий қадриятларимизга путур етказаётган оилалар хам учраб турганлигини айтди. Йигитларни оталар хўжаликни юритишдан бошлаб ўз оиласини асраш- авайлаш, наслини давом эттирувчи аёлини қадрлаш, якинларига эътиборли бўлиш, оилада фарзанд тарбиясида мустақил фикрга эга бўлиш каби
хислатларни таркиб топтириши, оналар эса кизларимизни иймон -эътиқодли , саронжом-саришта, вафодор, оиласи ва якинларига ҳурмат курсатувчи этиб тарбия бермоқликлари шарт эканлигини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан ФХДЁ рахбари Д.Жураева сўзга чиқиб, Оилада маънавий кадриятлар , туй ва маърака ва оила анъаналарида махалланиниг роли роли, ҳақида г хақида гапириб ўтди.Тўйларни Низом талаблари асосида ўтказиш , пандемия давридв даврида 30 кишилик тўйларни ташкил этиш чораларини айтди.

Музокарада сўзга чиққан МФЙ раиси О.Рашидов ,МФЙ фаоли У.Усмонов, ,фахрийлар кенгаши раиси М.Хўжамовалар ҳам ўз тавсияларини айтиб ўтдилар.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Маҳаллаларда оила ва никоҳ муносабатларини қонуний асосларда йўлга қўйиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш маҳалла фаоллари зиммасига юклатилсин.

3. ФХДЁ органлари билан никоҳни қайд этиш масалалари бўйича ҳамкорлик асосида иш ташкил килиш чора-тадбирлари белгилансин.
4.Никоҳланувчи ёшларнинг оиладаги масъулияти, одоб –ахлоқи ва вазифаларини тушунтириш мақсадида ўқувлар ташкил этилсин.
5.Оила қуриш ёшига етган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан оила ва никоҳ муносабатларига маъсулият билан ёндашиш , ёшларга оила қуриш,уни сақлаш ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш МФЙ фаолларига юклатилсин.
6. Эрта ва қариндош -уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар олиб борилсин.
7. Тўй ва маросимларни тартибли олиб боришни ташкил этиш
мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш МФЙ фаолларига юклатилсин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Н.Каримова зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: О.Рашидов
Йиғилиш котиби: Н.Каримова

Балиқчи тумани Омонариқ маҳалла фуқаролар йиғинида“ Маънавий аҳлоқий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида маънавият тарғиботчилари ҳамда намунали оила вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати


Б а ё н и
02. 10 .2020 йил. Омонариқ МФЙ
Балиқчи тумани Омонариқ маҳалла фуқаролар йиғинида “ Маънавий- аҳлоқий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида маънавият тарғиботчилари ҳамда намунали оила вакиллари иштирокида давра суҳбати
ташкил этилди.
Давра сухбатида намунали оила вакиллари М.Эгамбердиева , М.Хакимова, Ф.Азизовалар катнашиб, оила тотувлигининг сири, оилавий муносабатлар , оилада ота -она роли, вазифаси, фарзанднинг бурчи, келин ва куёвнинг масъулияти хақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.Кайнона ва кайнотанинг оилада мухим ўрин тутиши , маънавий қадриятларга амал қилиш, оилада ўзаро хурмат ва эхтиромнингўрни хақида тушунча бердилар ва ахил яшаш сири ўзаро бир -бирини тушунишда эканлигини таъкидладилар.

Давра суҳбатида қатнашган келинлар хам ўз фикрларини айтиб, намунали оилалар сафини кўпайтиришга ваъда бердилар.

Омонариқ МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова




Download 32,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish