Балиқчи тумани Омонариқ маҳалла фуқаролар йиғини хотин қизлар билан ишлаш комиссияси йигилиши
Б а ё н и
05.10.2020 йил. Омонариқ МФЙ
Йиғилиш раиси: О.Рашидов
Котиби: Н.Каримова
Қатнашдилар: Туман кенгаши депутатаи лидер аёл Л.Қорабоева,профилактика инспектори Қ.Мамадалиев , имом М. Мамажонов,маҳалла фаоллари, уюшмаган аҳоли вакиллари (жами 17 нафар)
К у н т а р т и б и д а г и м а с а л а :
“Норасмий миграция оқибатлари” ва “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусидаги фикр- мулоҳазалар .
Эшитилди: Кун тартибидаги масала- “Норасмий миграция оқибатлари” ва “Ўз уйингни ўзинг асра” ҳақидаги масала юзасидан Омонариқ МФЙ раиси О.Рашидов сўзи тингланди. У ўз сўзида Пандемия давридаги мигрантлар ахволи, Ватан туйғуси, ўз она юртимизни кўз қорачиғидек асрашимиз лозимлигини айтиб,шу ватанга хизмат қилиш, бунёдкорлик намуналарини кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини уқтириб ўтди. Лекин афсуски баъзи фуқароларимиз чет давлатларни орзу қилиб ,ўз иссиқ ўрнини совитиб,оила муқаддас қўрғон эканлигини унутиб чет давлатларда ишлаш учун чиқиб кетаётганлигини, айниқса, улар қаторида хотин-қизларимизнинг ҳам бор эканлиги ранжийдиган ҳол эканлигини айтиб ўтди.
Омонариқ МФЙ раис ўринбосари Н.Каримова ўз сўзида норасмий миграция оқибатида одам савдоси,қуллик каби салбий ҳолатларнинг юзага келиши, оилаларнинг бузилиши ,фарзандларнинг қаровсиз қолиши, хотин-қизларнинг жабрдийдаларга айланиб қолиши тибиий ҳол эканлигини айтиб, маҳалла аҳли, айниқса, четга чиқиб келган ёки четга чиқиб кетганларнинг оиласи билан манзилли ва тизимли ишларни олиб боришимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусида маҳалла имоми М. Мамажонов cўзи тингланди.У ўз сўзида она-ватан тушунчасига кенг изоҳ бериб, ўз ватанимиз бу туғилиб ўсган қишлоғимиз,маҳалламиз ,қолаверса,ўз уйимиз ,ўз оиламиз эканлиги, шу маҳаллада истиқомат қилар эканмиз, уни кўз қорачиғидек асрашимиз, фарзандларимизни турли таҳдидлардан, ёмонларга қўшилиб қолишидан, одам савдоси балоси,ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби иллатлардан омон сақлашимиз лозимлигини айтиб ўтди. Маҳаллага келиб-кетаётган ҳар бир шахсга огоҳлик кўзи билан қарашимиз лозимлигини , чет давлатга ишлаш учун чиқиб кетган маҳалла фуқароларини ортга қайтаришга ҳаракат қилишимиз кераклиги,чунки оиланинг тинчлиги унинг тўлиқлигида эканлиги айтилди.
Музокарада сўзга чиққан профилактика инспектори Қ.Мамадалиев , депутат Л.Қорабоева, МФЙ фахрийлар кенгаши раиси М.Хўжамовалар ҳам “Норасмий миграция оқибатлари” ва “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусидаги фикр- мулоҳазаларни айтиб ўтдилар.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар маълумот учун қабул қилинсин.
2.Маҳаллада норасмий миграцияни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари самарали ташкил этилсин.
3.Маҳалла аҳли ўртасида “Ўз уйингни ўзинг асра”, ,,Ватан туйғуси” мавзуларида давор суҳбатларини мунтазам ўтказилиб борилиши таъминлансин.
4. Маҳалланинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлар: одам савдоси, ўз жонига қасд қилиш,фоҳишабозлик,ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик каби турли иллатлар юзага келишининг олдини олиш бўйича огоҳлик билан мунтазам иш олиб бориш тарғибот гуруҳи аъзоларига юклатилсин.
5. Маҳаллада хотин-қизлар ўртасида норасмий миграция, одам савдоси,ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш буйича самарали чоралар кўриш маҳалла фаолларига юклатилсин.
6.Аҳоли ва айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш ,соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тушунтириш ишлари кенг йулга қўйилсин.
7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш МФЙ раиси О.Рашидов зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: О.Рашидов
Йиғилиш котиби: Н.Каримова
Do'stlaringiz bilan baham: |