4 – боб. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг
оила тўғрисидаги қонунлари.
1.Оила жамият ва давлат муҳофазасида.
А) Оила жамият муҳофазасида.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳўжайрасини ташкил этади. Жамият катта-кичик оилалардан иборат. Дарҳақиқат, бу оилалар қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади.
Биз қураётган адолатли фуқаролик жамиятида оила ўзига хос ижтимоий бирлашмани ташкил этади. Оиланинг бу хусусияти, биринчи галда, унинг жамият манфаатлари билан боғлиқлигида ҳамда ижтимоий вазифаларда ифодаланган.
Мамлакатда ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга қаратилган дастурий мавсадларга асосланиб иш олиб борилмоқда.
Президент И.А.Каримов бу борадаги вазифалар ҳақида гапириб: “Энг муҳим вазифа – халқчил, адолатпарвар жамиятни вужудга келтириш. Бу жамият пойдеворини, энг аввало, бой ва бадавлат, меҳнат қадрини биладиган, маънавий соғлом ва маданий савияси баланд минглаб ва миллионлаб оилалар ташкил этади, ” деганди.
Биз адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилган эканмиз, жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, жамғармаларнинг аҳамияти, оиланинг муҳофазаси ортиб бораверади.
Жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, яъни “Кучли давлатдан, кучли жамият сари” давлат қурилиши дастурини ҳаётга жорий этиш демакдир.
Расмий маълумотларга қараганда, айни пайтда мамлакатимизда тўрт мингдан зиёд жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.*
Бугунги кунда Республикамизда ўн мингтага яқин маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари оилалар билан жамоатчилик асосида катта ташкилий ва оммавий ишларни олиб бормоқда, оилаларни сақлаб қолиш ва уларни мустаҳкамлашга, вояга етмаган болалар манфаатларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Б) Оила давлат муҳофазасида.
Давлат томонидан оилага кун сайин ғамхўрлик қилиш, унга ҳар тарафлама моддий ёрдам бериш инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65- моддасининг 2-қисми ва Оила кодекси 4-моддасининг 1-қисмига биноан, оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясида.
Мамлакатимизда оиланинг давлат муҳофазасида бўлишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуи котибияти олиб боради.
Ўтган вақт давомида республикамизда аёллар ва ўсиб келаётган ёш авлод соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида соғлом оилани шакллантириш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш ишлари ўзининг ижобий самарасини берди.
Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясининг иккинчи йиғилишида Олий Мажлис таркибида “Оила ва аёллар муаммолари комиссияси” ташкил этилди. Ушбу комиссия оила ва аёллар муаммолари бўйича давр талабларига жавоб берадиган оилани сақлаш ва мустаҳкамлашга, янги авлодни тарбиялашга қаратилган янги қонунлар лойиҳаоарини тайёрлаш вазифаларини ўз олдига қўяди.
Оиланинг давлат муҳофазасида эканлиги Республикамиз Президентининг фармонларида ўз ифодасини топмоқда. Президентнинг биринчи Фармони 1990-йил 3-майда қабул қилинган бўлиб у “Кўп болали оналарга нафақа миқдорини кўпайтириш тўғрисида”* деб номланади. Унда кўп болали оналарнинг моддий аҳволини, ёш авлоднинг ўсиш шароитларини яхшилаш мақсадида оналарга тўланадиган ойлик нафақа икки баробар кўпайтирилди. Мазкур Фармон ўзбек халқининг болажонлик табиатидан далолат беради.
Фақат кейинги йилларда Республика Президентининг оилага алоқадор бир қатор фармонлари қабул қилинди.
Мустақиллик йилларида 3,3 миллион оила биринчи марта ер участкаларига эга бўлдилар ёки ўз ер участкаларини кенгайтирдилар. Томорқа участкаларнинг ўртача ҳажми 20 сотихдан ортди. Шахсий томорқалар ҳажмини янада кенгайтириш ва уларни 0,25 гектарга етказиш назарда тутилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан 1998 йил “Оила йили” деб эълон қилиниши туфайли шу йили оила манфаатлари учун барча манбаалар бўйича 144,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, бу маблағларнинг деярли ярми давлат бюджетидан қопланди.
Оила иши бу оила аъзоларининг шахсий иши деб, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш мумкин эмас. Айниқса, бозор ме6ханизмларини жорий этишдан олдин серфарзанд, кам таъминланган оилаларни, болалар, болали ёлғиз аёлларга давлат ва жамоат ёрдамини кўрсатиш лозим.
Айниқса, мамлакатимизда ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратилгандир. Президентимиз И.А.Каримов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббус гуруҳи йиғилишида сўзлаган нутқида шундай деганди: “Ҳаракат... ёш оилаларга ёрдам беришни ўзининг асосий бурчи деб билиши, шу мақсадда “Ёш оила” дастурини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
... Ҳаракат эндигина турмуш қурган ёш оилаларга маълум бир имтиёзлар берилиши, айтайлик, уларга кейин бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида ўз таклифларини илгари суриши ва уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиши ўринли, деб биламан. Ишончим комилки, бу ёш оилаларга моддий ёрдамгина бўлиб қолмай, айни пайтда уларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши муқаррар.”*
Дарҳақиқат, бу сўзлар ҳам давлатимиз оилани жамиятнинг энг муҳим бўғини деб билишнинг, оила масаласига масъулият билан қараб, катта ишларни амалга ошираётганининг ёрқин ифодасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |