Оиланинг асосий вазифалари.
Оиланинг жамият олдидаги асосий вазифаларидан бири фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш билан боғлиқдир. Аҳоли сони муайян кўрсаткичда бўлиб туриши учун ҳар 100 оилага 260 нафар бола тўғри келиши керак. Аниқроғи, 100 оиладан 60 таси 3 нафардан 40 тасида 2 нафардан бола бўлиши лозим.
* И.А.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. “Ўзбекистон”, 1996, 49 – бет.
Демограф олимлар ҳисоб-китобларига кўра, агар ҳар бир оила биттадан фарзанд кўрса, саккизинчи авлодга келиб, яъни 200 йилдан кейин бу халқ миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин экан.*
Ўзбекистон дунёда аҳолисининг сони анча тез кўпайиб бораётган мамлакатлар қоторига киради.
Оила эркак ва аёлнинг никоҳдан ўтиб, бир ёстиққа бош қўйган кунидан бошланади. Унинг энг муҳим вазифаси наслни давом эттириш ҳамда ота-боболарининг энг яхши анъана ва удумларини давом эттириш, турмушни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Оила жамиятнинг бошланғич хўжайрасини ташкил этиб унда аҳолининг кўпайиши ва ёш авлодни тарбиялаш вазифалари амалга оширилади.
Оиланинг муҳим ижтимоий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, у жамиятнинг демократик хўжайрасини ташкил этиб, одамлар шу муқаддас масканда туғилиб, ўсиб, жамият таркибини ташкил этади.
Иккинчидан, оила муҳим бўғин бўлиб, унда биз меҳнат жараёнида сарф қилган кучларимизни тиклаш имкониятига эга бўламиз.
Учинчидан, оила муҳим тарбия ўчоғи.
Тўртинчидан, оила нодир руҳий муҳитдир.
Олимларнинг фикрича, одамлар ҳаётининг бирдан-бир тўғри йўли оилавий ҳаёт экан. Аксинча, ёлғизликда яшаш турли хил фалокатларга ва фожеаларга сабаб бўлар экан.
Шунинг учун, айтайлик, Америка Қўшма Штатларида қариялар ёлғиз уйда қолдирилмайди, улар, болалари бўла туриб, қариялар уйларига жойлаштирилади. Италиялик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳозирги пайтда ҳар беш европаликнинг бири уйқусизликдан азоб чекаркан. Бунинг асосий сабаби ёлғизликдир.
Кўпчилик одамлар оилавий ҳаётда яшайдилар, оила-оила бўлиб яшашни ўзларига маъқул кўрадилар.
Буюк Британияда ёлғиз оналар ва ёлғиз қариялар сони эса йилдан йилга кўпаймоқда. Айни пайтда мамлакатнинг 15 фоиз аҳолиси ёлғизликда умр кечиради.
Ислом дини яккаликни, беваликни ёқтирмайди. Бу бир улуғ донолик ва донишмандлик ибратидир. Зеро, ҳадиси шарифларнинг бу борадаги айрим намуналари ҳам фикримизни яққол тасдиқлайди. Яъни: “Ҳақиқий мўмин деб хушхулқ ва аёлига нисбатан хушмуомала кишига айтилади”. Бундан чиқди, мусулмончиликнинг шартларидан бири ўз жуфти-ҳалолига хушмуомала бўлишдир. “Киши дўстининг динида бўлади. Ҳар бирингиз кимни дўст тутмоқдасиз, қараб дўстларнинг”. Бу муқаддас сўзлар мазмунидан англашиладики, дунёда буюк дўстлик эр-хотинликдир. Чунки улар бир-бирларига ширин жонларини ишониб топширадилар.
Ислом динидан ташқари бошқа динларга эътиқод қилувчи олимларнинг эътироқ этишича, дунёда энг мустаҳкам оила бу ислом динига эътиқод қилувчиларнинг оиласидир.
Санъат ва илм-фанга берилган кишилар орасида сўққабошлар сони анча кўп. Чунки бу ҳол аҳолининг айрим қатламлари орасида ҳам бизга четдан кириб келган “бўйдоқ” бўлиб яшашни ҳоҳловчиларнинг кўпайиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўзбек халқининг ҳаёт тарзига, мусулмончиликка мутлақо тўғри келмайдиган ҳолдир. Шунинг учун оилавий ҳаётга қаратилган тарбиявий ишлар кучайтирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |