Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Маънавий-ахлоқий тарбия қоидаларидан



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
Маънавий-ахлоқий тарбия қоидаларидан 
Боғча ёшидаги давр шундай даврки, 
унда 
шаклланажак 
характер 
хислатларимиз 
белгиланади 
ва 
ахлоқий сифатларимизнинг асослари 
юзага келади.
П.Ф.Лесгафт
Оилада бола ақлини таний бошлаганиданоқ ўзбекона одоб-ахлоқ 
қоидалари унга сингдириб борилади. Одоб-ахлоқ кўринишлари жуда кўп. 
Мазкур қоидаларни мазмунан яхлитлаган ҳолда қуйидагиларга ажратиш 
мумкин: 
– жамоат орасида ўзини тутиш қоидалари;
– хушмуомалалик одоби; 
– ёшга қараб мулоқотда бўлиш (катталарни ҳурмат, кичикларни иззат, 
тенгдошларга нисбатан самимий муносабатда) талаблари; 
20
Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. – Тошкент: Фан, 1996. –Б. 276. 
21
Қосимов Б. Абдулла Авлоний. – Тошкент: Ўқитувчи, 1979. –Б. 27. 


41 
– саломлашиш, сўрашиш қоидалари; 
– овқатланиш, дастурхон олдида ўзини тутиш мезони; 
– кундалик турмуш тартиби (эрта туриш, ...) 
– кийиниш, кийим танлаш меъёрлари; 
– орасталик билан боғлиқ талаблар; 
– меҳмон кутиш ва мезбонлик одоби; 
– меҳнат қилиш ва меҳнатга муносабат одоби ва бошқалар. 
Турли халқлар маданиятида одоб-ахлоқ мезонлари ўзига хосдир. Ўзбек 
халқидаги одоб-ахлоқ мезонларининг таркиб топишида диний эътиқод, 
жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ҳолати, халқнинг турмуш тарзи, табиий- 
иқлимий шароит ва бошқа шу кабилар таъсир кўрсатиб келган. Шу боис, 
жамият ўзгаришига боғлиқ равишда одоб мезонлари ҳам ўзгариб боради. 
Оилада тарбия орқали одоб-ахлоқ мезонлари сингдириб борилар экан, 
бу “ўзбекчилик”, “одамгарчилик”, “яхши”, “ёмон” тушунчаларини англатиб 
бориш ва “яхши одам”, “ёмон одам” образи меъёрларини белгилаш, 
тушунтириш орқали амалга оширилган.
Катталарга ҳурмат, ота-оналарни эъзозлаш, уларга бўйсуниш, 
камтарлик, бошқаларга ҳамдардлик, бир сўзлилик каби инсоний хислатларни 
тарбиялаш ўзбек халқининг “одамгарчилик” – маънавий-ахлоқий кодексига 
киритилган.
“Одамгарчилик”, “ўзбекчилик” мезонлари халқнинг узоқ вақт давомида 
шаклланган маъанавий-ахлоқий қадриятлари йиғиндисидир. Мазкур 
қадриятлар болалар онгига уларнинг гўдаклик пайтиданоқ “яхши”, “ёмон”, 
тушунчалари, “қилиш керак”, “мумкин эмас”, “ёмон бўлади” каби ҳаракат 
фаолият категориялари орқали тушунтириб борилган. Кичик ёшдаги 
болаларга қилиши мумкин бўлмаган ҳаракатлар “ёмон бўлади” 
огоҳлантириши билан тўхтатилган. Лекин, нима учун “ёмон бўлиши” доим 
ҳам тушунтирилавермаган. Бу эса кейинчалик бола онги остида нарса ва 
ҳодисаларни баҳолашда мантиққа суяниб эмас, балки кўр-кўрона бошқаларга 
эргашиш хусусиятларини шаклланишига замин яратади. Яъни бола вояга 
етганда ҳам ўз шахсий тажрибаси, фикри асосида эмас, кўпчиликнинг 


42 
фикрига қараб “яхши” ва “ёмон”, “мумкин” ёки “мумкин бўлмаган” нарса ва 
ҳодисаларга ажратади.
Миллий муҳитнинг ўзига хослиги бола руҳий ривожланишининг барча 
томонларига таъсир кўрсатади. Муайян муҳитда бўлган боланинг ўсиш 
жараёнида идрок учун муҳим психик жараён маълумотлари – 
категориялаштириш этник тус олади. Объектларни категориялаштиришнинг 
этник хусусияти, айниқса, мактабгача ёшда бўлган болаларда кучли бўлади
22

Бошланғич синфларда ҳам категориялаштиришнинг этник хусусияти ёрқин 
кўзга ташланади. Яъни болалар ўзбекларда “яхши” категориясига ва “ёмон” 
категориясига нималар кириши ҳақида маълумотга эга бўладилар. 
Ўзбек менталитетида “яхши” категориясига: хушмуомалалик, одобли 
бўлиш, катталарни ҳурмат қилиш, ўз қариндошларига меҳрибонлик, 
кичикларга ғамхўрлик, тежамкорлик, халоллик ва ҳ.к., “ёмон” категориясига: 
иғво, чақимчилик, қўрслик, ўғирлик, бировнинг ҳақига хиёнат, ота-оналар 
ҳамда бошқа катта ёшли кишиларга ҳурматсизлик ва ҳоказолар киритилган. 
Бундан ташқари, “ҳалол” ва “ҳаром” категорияси бўйича ҳам нарса ва 
ҳодисаларга баҳо берилган, тақиқланган хатти-ҳаракатларга доир 
тасаввурлар сингдирилган.
Ёш ота-оналар тарбия бериш анъаналарини ўз аждодларидан 
ўрганадилар ва авлодларига ўргатадилар. Уч-тўрт бўғинли катта оила тизими 
ана шундай ворисийлик учун яхши шароит яратади. Этнографик тадқиқотлар 
бу масалада гендер фарқланишининг аҳамияти бўлмаганини кўрсатди. Ота-
оналар ўз оиласида кимнинг тарбия усули унга маъқул бўлса, шу усулни 
танлаганлар. 
Ўзбек халқ тарбияси анъаналарида болаларни оилада тарбиялаб 
боришга қаратилган бир қатор метод ва воситалар яратилган. Тарбия 
методлари: тушунтириш, намуна кўрсатиш, одатлантириш (ўргатиш, машқ 
қилдириш), илтимос, тилак, маслаҳат, рағбатлантириш, жисмоний жазо ва шу 
кабиларни ўз ичига олади. Тарбия воситалари эса болалар ўйинлари, 
22
Иванова Л. М. Формирование толерантности в системе современного менталитета учащихся 
старшего школьного возраста.http://www.dissercat.com 


43 
чойхўрлик, болалар гапи, йиғинлари, болаларнинг катталар билан тўйлар, 
сайллар, маросимларда қатнашиши, сафарларга чиқиши каби тадбирлардир
23


Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish