Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Маънавият - капитал 
Боланинг кичик ёшида билим олишига
бағишланган ҳар бир йил келажакда
у оладиган маошни 7-11%га оширади.
Болалар бахтли бўлишнинг тенг имкониятлари билан туғилади. 
Туғилгач, ота-она уларни бахтли бўлишга тайёрлаб, ўргатиб 
боришлари керак. Бироқ, ота-оналар болалик йилларидан турлича 


22 
фойдаланадилар. Кимдир фарзанди билан тинмай ишлайди. Бизнесга, 
ишлаб-чиқаришга, 
банк, 
қишлоқ 
хўжалигига 
катта 
фойда 
келтирадиган билим, кўникма ва малакаларни ўргат(тир)ади. Бу билан 
болаларининг жамиятга кераклик даражасини, қадр-қимматини 
оширади.
Кимдир боласини отасининг, тоғасининг моли, давлати, обрўси 
ҳисобидан текин яшашга ўргатган бўлиб чиқади. Бундай эрка 
болаларнинг жамиятга таклиф қиладиган билим, кўникма ва малакаси 
паст бўлади. Яъни фойда келтирмайди, ёки кам фойда келтиради. 
Натижада кам ҳақ олади. Буни бозор дейдилар. Қайси тадбиркор 
билим, кўникма ва малакаси паст жиянига кўп ҳақ тўлайверса, 
ўзининг зарарига ишлайди. Синади.
Билим ҳар соат, ҳар минутда керак. Одам билмаса: уйини ҳам 
топиб бора олмайди; бурни битса, оқ пиёзни кесиб, ҳидлаш 
кераклигини ҳам билмайди. (Бу ҳам билим, тўғри эмасми?); бозорда 
100та қовунга қарайди, лекин яхшисини кўрмайди; меҳнат 
қонунчилигини билмагани учун одам савдоси қурбонига айланади; 
яхши гўштнинг пулига ёмон гўшт олиб, хотинидан гап эшитади. 
Чунки сотувчи нимани мақтаса, ўшани олади. Бир домлани Ширин 
бозорида кўрдим. Ёнидаги бир йигитни “Жияним”, деб таништирди. 
“Рўзғорга гўшт олмоқчи бўлсам, шу жиянимни чақираман. Бирга 
бозорга чиқамиз. Гўштни яхшисидан олиб беради”, деди(2013.10.11.). 
 
 
Ишсизликдан 100 ҳимоя 
Ер остидаги олтин, газ, нефть, валюта заҳиралари – ҳар бир давлатнинг 
миллий бойлиги. Лекин улар доимий камайиб боради. Нима қилмоқ керак? 
“Инсон ақлий салоҳиятининг иқтисодиётга қандай таъсири бор?”, деган 
саволларга жавобан XX асрнинг 60-йиллари. Жаҳоннинг ривожланган 
мамлакатлари илмий адабиётларида Инсон капитали (Human Capital) 
тушунчаси кириб келди. Америкалик иқтисодчи олимлар Теодор Шульц ва 
Гэри Беккерлар “Инсон капитали назарияси асослари”ни яратишди. Бунинг 
учун Т.Шульц, Г.Беккер ва С.Кузнецларга Нобель мукофотлари берилди. 
 
Иштихоннинг Зарбандида 80 ёшли Бектемир ота билан гаплашиб қолдик. 
Ишсизлик ҳақида. Шунда мен “бир йигитга қирқ ҳунар оз”, деган эдим, у 
киши мени тузатди. “Болам, эски пайтда бу мақол “Йигитга юз ҳунар, қизга 
қирқ ҳунар” дейилган”, деб қўйди. Агарда ҳозир Альфред Нобель тирик 
бўлганида ўз мукофотини ўзбекнинг шу мақолига берарди. Нега халқимиз бир 
йигитга уч, беш, ҳатто қирқ ҳунар оз, деб қўя қолмаган? Бир қизга бир ҳунар 


23 
етади, десак, 40 ҳунарли бир қиз 40та қизга тенг бўлади. Мана шу эмасми 
инсон капиталининг миллий, доно диверсификацияси?! Демак, бу мақолга 
амал қилсак, у бизларни ҳунарсиз ишсизликдан 100 карра ҳимоя қилади. Агар 
ота-оналар шу мақолимизга амал қилганида уларнинг болалари хорижда энг 
қора ишларни қилиб юрармиди?
Бир мақол 300 йилда пайдо бўлади. Йигит етмиш, қиз қирқ ҳунарли 
бўлиш мумкин. Бўлмаса, бу рақамлар мақолга айланмас эди. Бунинг учун 
ёшликни “оммавий маданият” айтаётганидек, кайфу-сафо даври эмас, илм-
ҳунар ўрганиш – ўз инсон капиталини бойитиш даври деб билиш ва амал 
қилиш керак бўлади. 100 эмас, 40, 40 эмас 20, 20 эмас 10, 10 эмас 5, лоақал 3 
ҳунарли йигит-қиз албатта фаровон яшайди. Шундай эмасми? 
Дунёда ишсизлик, Lost generation(бой берилган авлод) балоси 
глобаллашмоқда. Бу масала умуминсоний муаммога айланаётир. Бундай 
вазиятда ўзбекнинг “Бир йигитга юз ҳунар, бир қизга қирқ ҳунар оз” мақоли 
инсониятни таназзулдан асраб қоладиган тамойил эканлиги маълум бўлади. 
Чунки ҳар бир ҳунар(квалификация) билим, малакага таянади. Шу маънода 
инсон капитали бу - одамларнинг сони эмас, бир одамдаги ҳунарлар, касблар 
сони, дейиш мумкин. Бу эса ҳозирги технологиялар жуда тез ўзгараётган 
даврда жуда асқотади.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish