Қоидаларидан келиб чиқиб, барча давлатлар билан тинч-тотув яшаш сиёсатини ўтказа бориб ўз мудофаа қудратини қуролли тажовуздан ҳимояланиш учун етарли даражада сақлаб туради


-модда. Ўзбекистон Республикасининг мудофаасини ташкил этиш



Download 234,47 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi234,47 Kb.
#461592
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Mudofaa to\'g\'risida qonun 641 XII

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг мудофаасини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикасининг мудофаасини ташкил этиш:
ҳарбий сиёсатни, ҳарбий доктринани ишлаб чиқишни ва ҳарбий фанни ривожлантиришни;
тажовузларнинг олдини олиш юзасидан халқаро майдонда тегишли тадбирларни амалга оширишни; хавфсизликнинг жамоа бўлиб амалга ошириладиган тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказишда қатнашиш имкониятларини;
давлат чегараларини қўриқлашни;
ҳарбий-техника сиёсатини, ҳарбий-иқтисодий тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ва Қуролли Кучларни қурол-яроғ, ҳарбий техника билан, ҳарбий-техника ашёлари, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан тўла-тўкис таъминлаб туришни;
халқ хўжалигини, давлат идораларини, бошқарув тизимини сафарбарликка тайёрлашни;
аҳолини ва республика ҳудудини мудофаага тайёрлашни;
Қуролли Кучларнинг керакли тузилмаларини ҳозирлаш, тайёргарлик даражасини кучайтириш ҳамда зарур таркибини ва миқдорини таъминлаш, уларнинг жанговарлик қобилияти, жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ҳарбий иғвогарликларнинг пайини қирқишни ва тажовузларни даф этишни таъминлайдиган даражада бўлишини;
мудофаа ва ҳарбий қурилишга доир масалаларни қонун йўли билан тартибга солиб боришни ўз ичига олади.
З-модда. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа тўғрисидаги қонунлари
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа тўғрисидаги қонунлари ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши:
мудофаа, ҳарбий қурилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалаларига доир қонунлар ҳақиқатда бажарилиши устидан парламент назоратини амалга оширади;
Мудофаа концепциясини, ҳарбий қасамёдни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг сафарбар этиш ва сафарбарликдан бўшатиш тўғрисидаги, қуролли ҳужум қилинган тақдирда ҳарбий ҳолат эълон қилиш ҳақидаги, уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач сулҳ тузиш хусусидаги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича халқаро шартномаларга доир мажбуриятларни бажариш зарур бўлиб қолганда Қуролли Кучларни қўллаш тўғрисидаги, шунингдек Республика манфаатлари учун бошқа вазифаларни ҳал этишга доир фармонларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий масалаларга доир халқаро шартномаларини ратификация қилади ва бекор қилади;
Қуролли Кучларнинг Бош қўмондонига олий ҳарбий унвон беради.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 Президент – Олий бош қўмондон]


Download 234,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish