Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Танглай тугма нуқсонлари 
Шикоятлар:
Ота-оналар боланинг танглайида туғма ёриқ борлиги, 
чақалоқ эмаолмаслиги, сўрғич ёрдамида сунъий овқатлантирилганда, 
аралашманинг маълум қисми бурундан қайтиб чиқиши, танглай, тилчасининг 
бўлинганлигига шикоят қиладилар. Танглайдаги туғма кемтик яширин бўлса, 
чақалоқлик даврида аниқланмаслиги мумкин, бироқ бола тилга кира 
бошлаганида, тўғри талаффуз қила олмайди. Эътиборли ота-оналар бола 
нутқининг равон эмаслигига шикоят қилишлари мумкин. 
Клиник манзараси
. Юз қиёфасида ўзгариш сезилмайди. Оғиз бўшлиғи 
кўздан кечирилганда, анатомик бузилишга оид уч белгини кузатиш мумкин: 
Танглай кемтик; (дефект) мавжудлиги; 
Танглай ўлчами (узунлиги) қисқарган (калта)лиги; 
Оғиз-ҳалқум (ўрта ҳалқум)нинг кенгайганлиги. 
Танглай кемтигининг шакли ва даражасига кўра клиник манзара турлича 
намоён бўлиши мумкин.
431 


Яширин кемтикда, танглай чодирида сагиттал чок бўйлаб шиллиқ парда 
юпқалашганлиги ва чуқур бўлмаган “эгатчани” кўриш мумкин. Пайпаслаб, 
шиллиқ парда остида бирикмаган мушаклар, танглай суягининг кўндаланг 
пластинкаси ва буруннинг орқа ўткир қиррали ўсиқчасининг бир биридан 
ажралганлиги, шунингдек, кемтик борлигини сезиш мумкин. Туғма нуқсони 
бўлган мактабгача ёшдаги болалар “а” товушини талаффуз қилганларида танглай 
чодири яхши кўтарила олмай, ҳалқумнинг орқа деворига етмай қолади. 
Тўлиқ кемтикда нуқсон аниқ кўринади. Тилча ва юмшоқ танглай иккига 
ажралган бўлади кемтик чўққиси тилча асосида (1а, 1б); юмшоқ танглайдан ўтиб 
(II а) танглай горизонтал пластинкасида тугайди (II б); қаттиқ танглай кесув 
тешигига етмайди (III а); ёки кесув тешигигача (III б) давом этади. Кемтик 
четлари текис, нафас олиш ёки талаффуз қилиш вақтида юмшоқ танглай 
ҳаракатланиб, қисқаради. Бурун тўсиғи ўртада, танглай ўсиқларига бирикмаган 
ҳолда эркин туради (III а, III б). 
Функционал 
бузилишлар—чақалоқлар 
ва 
гўдакларда 
ичилган 
суюқликнинг бурундан чиқиши — (танглай чодирининг етишмовчилиги сабабли 
оғиз бўшлиғидан суюқликнинг бурун бўшлиғига ўтиб кетиши) кузатилади. Бола 
димоғ билан гапиради (ринолалия). Танглай ва танглай тил иштирокида ҳосил 
бўладиган товушлари яхши талаффуз қилинмайди. Бурун бўшлиғига доимо 
юмшоқ овқат ва суюқликларнинг тушиши шу соҳа шиллиқ пардасида сурункали 
яллиғлаш ўчоғини юзага келтиради. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish