75
ҚЎШНИ ҲАҚЛАРИНИ АДО
ЭТИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН
БЕПАРВОЛИК ВА КАМЧИЛИКЛАРГА
ДОИР БАЪЗИ МИСОЛЛАР
1. Қўшнини танг, ноқулай вазиятга солиб
қўйиш. Бу ҳам қўшнига етказиладиган азиятлар
қаторига киради. Қўшнини танг ҳолатга қўйишнинг
турли кўринишлари бор. Масалан, автомобилни
қўшнининг шундоқ эшиги ёки дарвозаси
олдига қўйиб, унинг уйга кириб-чиқишини
қийинлаштириш; уй олдидаги умумий йўлга
машинасини кўндаланг қўйиб, бошқа машиналар
ўтишига халал бериш каби. Баъзилар машинасини
ўз уйи олдидан ўтган умумий йўлнинг ўртасига
қўйганича уйига кириб кетади. Қўшни машинасида
кўчага чиқмоқчи ёки уйига кирмоқчи бўлса, йўл
тўсилиб турган бўлади.
Шунда у асабийлашиб,
сигнал чалади ёки қўшнисининг эшигини
тақиллатиб, машинасини четроққа олиб туришни
илтимос қилади. Ҳолбуки, умумий йўлнинг битта
машина ўтадиган даражада бўш туриши қўшнининг
ҳақидир. Баъзи уйлардан қўшни хонадонга қараб
баланд, катта ва сербарг дарахтлар ўсиб, шоҳлари
тарвақайлаб тушган. Қўшни бировнинг дарахтидан
тўкиладиган япроқларни
супуриб-тозалашга
мажбур бўлади. Ёхуд турли ифлос ва оқава сувларни
қўшни уйи олдига оқизиб, унинг кириб-чиқишини
қийинлаштириш. Масалан, эртадан-кечгача йўлни
76
тўсиб, гилам ва ҳоказоларни ювиб, ҳаммаёққа
мағзава сувини оқизиб зах бостириш, канализация
тармоғидаги оқава сувлардан чиқадиган қўланса
ҳидлар билан қўшнини безовта қилиш. Бу каби
ҳолатлар учун дастлаб киши маломат қилинмаслиги
мумкин. Аммо улар ислоҳ қилинмай ташлаб
қўйилса, айб саналади. Ўз уйига қувур орқали сув
ёки канализация олиб кириш учун ҳаммаёқни
кавлаб, остин-устин қилгач, йўлни яна ўз ҳолига
келтириб қўймаслик; Қудуқ ва ҳоказоларни кавлаб
ёки канализация қудуғини очгач, қайта ёпиб
қўймаслик ва уни ҳеч қандай тўсиқ ёки ҳимоясиз
қолдириш. Бунинг оқибатида қўшнилар ёки бегона
йўловчилар қоронғуда унга тушиб кетиш хавфи
туғилади. Бундан ташқари, қурилиш
буюмлари,
турли асбоб-ускуналар ва жиҳозларни, қум, тупроқ,
цемент каби нарсаларни узоқ вақт бесабаб ва
бепарволик билан қўшниларнинг уйлари олдига
тўкиб, уйиб қўйиш. Уйда таъмир ишлари бўлаётган
вақтда бу каби нарсаларни қўшни
уйи олдига
қўйиб туришга эҳтиёж сезилиши табиий нарса.
Бу – ҳаётий эҳтиёж. Шунинг учун киши асосий
ишни тезроқ битириб, қўшнига халақит берадиган
ортиқча нарсаларни имкон қадар тезроқ бартараф
қилишга ҳаракат қилса ва иш тугагач,
юзага
келтирилган ноқулайлик учун узр айтиб, ташаккур
билдирса, бу яхши одатдир. Ўз навбатида, қўшнилар
ҳам ҳолатни тушуниб, вақтинчалик ноқулайликка
сабр қилишлари ва қурилиш ёки таъмир ишларини
қилаётган қўшнига босим ўтказмасликлари ҳам
қўшни ҳақларидан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: