Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]



Download 133,5 Kb.
bet11/18
Sana22.02.2022
Hajmi133,5 Kb.
#96956
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА

28-модда. Ўқотар қуролни қўллаш
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қуйидаги ҳолларда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга:
ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, зўрлик ишлатиш билан қилинган ҳужумдан фуқароларни ёхуд ўзини ҳимоя қилишда;
гаровдагиларни озод қилишда;
ўта оғир жиноятни содир этиш чоғида кўриб қолинган ва яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса;
ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, транспорт воситасини, махсус ва жанговар техникани эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
фуқароларнинг уй-жойларига, қўриқланадиган объектларга, юкларга, транспорт воситаларига ва биноларга гуруҳ бўлиб қилинган ҳужумни ёки қуролли ҳужумни қайтаришда;
қуролли қаршилик кўрсатаётган шахсни, шунингдек ўзидаги қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда;
жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларнинг қамоқдан қочиб кетишига чек қўйишда, шунингдек бу шахсларни зўравонлик билан озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш зарурати туғилганда, шунингдек юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдам чақиришда.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси ўқотар қуролни қўллашдан олдин огоҳлантириши шарт, бундан унинг ҳаётига ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита хавф таҳдид солаётган ҳоллар мустасно.
Аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли ҳужум қилганлиги, қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Агар ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас, бундан террорчилик ҳаракатининг олдини олиш, гаровдагиларни озод қилиш, қуролли ҳужумни қайтариш ҳоллари мустасно.
Давлат хавфсизлик хизмати қуроллантириладиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Download 133,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish