Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]


-модда. Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари



Download 133 Kb.
bet3/18
Sana30.05.2022
Hajmi133 Kb.
#620713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЎРҚ-471 05.04.2018

6-модда. Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ёрдамига таяниш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси устуворлиги, ягоналик, мустақиллик, конспирациядан иборатдир.
7-модда. Қонунийлик принципи
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Қонунларнинг талабларини аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай четга чиқиш уларнинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликни бузишдир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
8-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари фуқаронинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган, унинг шаъни, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларни, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
9-модда. Фуқароларнинг ёрдамига таяниш принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятида аҳоли билан яқин алоқада бўлади ва фуқароларнинг ёрдамига таянади.
10-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси устуворлиги принципи
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, уларга имкон яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш Давлат хавфсизлик хизматининг жиноятчиликка қарши курашишга доир фаолиятидаги устуворликлардир.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish