Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]


-модда. Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашувчи шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш



Download 133 Kb.
bet13/18
Sana30.05.2022
Hajmi133 Kb.
#620713
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎРҚ-471 05.04.2018

32-модда. Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашувчи шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш
Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашаётган шахсларга муносабатларнинг махфийлиги кафолатланади. Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этади ва ошкор қилиниши мумкин эмас.
Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларга, шунингдек уларнинг яқин қариндошларига зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкини йўқ қилиш билан ҳақиқатда таҳдид қилинаётганлигидан далолат берувчи етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат хавфсизлик хизмати уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.
Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларга ва уларнинг яқин қариндошларига уларнинг давлат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки туфайли тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
7-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси
33-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматида хизматни ўташ тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, бундан Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари бажараётган мажбуриятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ даврида сиёсий партиялар аъзолари бўла олмайди. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чекловлар ҳам татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни.
Кучайтирилган режимни жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этиш Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруқлари асосида амалга оширилади. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларида кучайтирилган режимни жорий этиш ва бекор қилиш тартиби қонун ҳужжатлари, шу жумладан Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқароларни Давлат хавфсизлик хизматига хизматга қабул қилиш, уларни лавозимга тайинлаш, мансабини кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар амалга оширилади. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан махсус талаблар Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига белгиланган намунадаги хизмат гувоҳномаси берилиб, ундан фойдаланиш тартиби Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган намунадаги формали кийим-бошга эга бўлади.
Давлат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этиш учун Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳаракатдаги резервда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат органларига ва бошқа ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча хизмат сафарига юборилиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати мансабдор шахсларининг лавозим мажбуриятларини, ўзларига бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазо чораларини қўллаш, ҳарбий унвонлар бериш, ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартибини тасдиқлашга доир ваколатлари Давлат хавфсизлик хизматининг раиси томонидан белгиланади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish