Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]


-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 133 Kb.
bet7/18
Sana30.05.2022
Hajmi133 Kb.
#620713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
ЎРҚ-471 05.04.2018

4-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
23-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳужжатларини, шу жумладан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларни шахсий кўрикдан ўтказиш, ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда ташилаётган юкларни кўздан кечириш, бунда назоратнинг техник ва бошқа воситалари қўлланилиши мумкин;
мансабдор шахслар ва фуқаролардан тезкор-қидирув, қидирув ҳамда бошқа тадбирлар, терговга қадар текширишлар ва тергов ҳаракатлари ўтказиладиган жойларни тарк этишни талаб қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ва бошқа объектларига тўсқинликсиз кириш, зарурат бўлганда қулфлаш мосламалари ва бошқа ашёларни бузган ҳолда кириш, бу жойларни жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган шахслар таъқиб қилинаётганда ёхуд у ерда жиноят содир этилаяпти ёки содир этилган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яширинган шахс бор деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда ёхуд кечиктириш фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдирадиган бўлса, йигирма тўрт соат ичида прокурорга бу ҳақда хабар берган ҳолда, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаган ҳолда кўздан кечириш;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни топиш ва ушлаш мақсадида жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг турар жойларида ва бошқа объектларида уларнинг розилиги билан вақтинча бўлиш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кириш, зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ва олиш;
Давлат хавфсизлик хизматининг иш юритувида бўлган ишлар ва материаллар юзасидан фуқароларни, мансабдор шахсларни чақириш, зарур ҳужжатларни, маълумотларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини бепул олиш;
фуқароларни уларнинг розилиги билан кўмаклашишга жалб этиш, Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашган фуқароларни тақдирлаш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш ҳамда суриштирув, дастлабки тергов органларидан, суддан яшириниб юрган ва жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланиш;
лицензиялашни амалга ошириш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш чоғида лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилганлигини текшириш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш.
Давлат хавфсизлик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси давлат хавфсизлигига таҳдид юзага келган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этишга ҳақли.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish