42-модда. Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти]
IV БЎЛИМ. СУДЬЯЛАР МАҚОМИ
7-БОБ. СУДЬЯЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
60-модда. Судьялар
Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир.
Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга.
Судларнинг раислари, раис ўринбосарлари айни вақтда судьялардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.
(61-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
[ОКОЗ:
Do'stlaringiz bilan baham: |