86-модда. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик
Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(86-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(86-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
861-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.06.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |